Меҳнат таълими вазифалари ва уларга қўйиладиган ДТС талаблари:
Турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабқи
маълумотларини ўргатиш, ўлчаш, текшириш асбобларидан, маълумот
манбаларидан фойдаланиш, меҳнат амалиѐтларини бажариш, эришилган
меҳнат натижаларини белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса
чиқаришга ўргатиш;
Халқ хўжалигини турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва
технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли
соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишиишларига имкон
яратиш;
Механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлашни,
технологик билим ва малакаларни, меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик
техникаси, санитария – гигиена қоидалари асосларини ўргатиш;
Ўқувчиларни бозор иқтисодиѐти қонуниятлари талаблари асосида сифатли,
рақобатбардош истемол моллари, меҳнат махсулотлари етиштириш ва
истемолчига етказиш воситаларини ўргатиш, менежментлик усуллари,
хомийлик, иш билармонлик сифатларини шакиллантириш ва ривожлантириб
бориш;
Ўқувчиларни билимга интилиш ва меҳнатга мухаббат, меҳнат кишисига
нисбатан хурмат хиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, ватанга садоқат
рухида тарбиялаш;
Ҳалқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали, ҳалқнинг миллий
рухини, яшаш тарзини, тарихий ѐдгорликлар, ҳалқ усталарининг бой
меросини ўргатиш, улардан ўз амалий фаолиятларида фойдаланиш
кўникмаларини мустахкамлаш;
Ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, янги техника жихозларини
қўлланиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ҳамда жахон
тажрибаларига мос холда ўрганишларини таминлаш;
Турли соҳаларга оид касбий фаолият турларида қўлланиладиган асбоб –
ускуналар, жихозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш;
Ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларини шакиллантириш,
уларнинг қизиқиши, қобиляти, касбий мойилликларига кўра, касб – ҳунар
21
турларини танлашга асос бўладиган сифатларни, умуммеҳнат маданиятини
шакиллантириш ва ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |