1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Дарс бериш –санъати 
Дарс машғулотлари 
самарадорлигини оширувчи асосий 
омил 
ўқувчиларнинг ақлий мехнатини оқилона ташкил этиш ва бошқаришдир. 
Бунинг асосий шарти – ўқув предметини ўқувчиларга қизиқарли қилиб етказиб 
беришда. Чунки инсон қизиқиши, олимларнинг аниқлашларича, психик 
жараѐнларга (тушуниш, диққат, хотира, фикрлаш, ирода) ижобий таъсир 
кўрсатади. 
Бола дарс жараѐнида нафақат ўқув предметини фаол ўзлаштириш, балки 
ўрганилаѐтган нарсага ўзининг турлича муносабатларини билдириб боради. 
Баъзи воқеалар уни хаяжонга солса, бошқаларига бефарқроқ қарайди. Шунинг 
учун ўқитишда ҳиссий муносабатларни уйғотишга ҳаракат қилиш зарур. 
Ижобий туйғулар инсонда буюк яратувчанлик ва илхомлантирувчи кучларни 
уйғотади. Дидактика эса, зерикиш – таълимнинг ашаддий душмани эканлигини 
исботлайди. Бошқача айтганда, инсон ҳиссиѐтсиз ҳеч қачон ҳақиқатни излашга 
тушмайди, ўқувчи эса билимларни ўзлаштира олмайди. 
Ўқув машғулотига қизиқиш уйғотишга ўрганадиган масалани муаммоли 
тарзда қўйиш орқали ошириш мумкин. Тингловчилар онгида жумбоқли 
вазиятнинг юзага келиши, уларнинг диққатини бир жойга жойлашишига сабаб 
бўлади. Ўқув материалини муаммоли шаклда ифодалаш ўқувчиларни 
фикрлашга мажбур этади. Ўқитувчи муаммони қўйиб, ўқувчилар онгида ҳал 
этиш учун вужудга келадиган ички зиддиятни шакиллантиради. Натижада 
ўқувчиларда овоз чиқариб мушохада ва мухокама қилиш, далиллар излаш, 
мавжудларини инкор этиш, аввал ўзлаштирган билимларга таяниш, эслаш 
кўникмалари шакилланиб боради. Буларнинг барчаси жумбоқ ечимини 
ахтариш эхтиѐжини юзага келтиради, ўз фикрини билдириш ѐки ўртоқлари 
жавобларини эшитиш иштиѐқини таркиб топтиради ва ўқувчи дарс 
жараѐнининг фаол иштирокчисига айланади. 
Табиий савол туғилади: қандай қилиб ўқувчиларда дарсга қизиқиш уйғотиш 
мумкин? Уйғотилган қизиқишни мунтазам ушлаб туриш учун нималар қилиш 
керак? Қандай қилиб синфда хиссий фаолликни юзага келтириш мумкин? Бу 
ўринда қуйидагиларни маслахат тариқасида тавсия этамиз. 
Машғулот мазмунини ва илмий маълумотларни ўқувчиларга бир хил 
тарзда етказиш уларни жуда тез зериктиради. Шунинг учун турли иш 
шакилларига эътибор қаратиш зарур (маърузалар, амалий машғулотлар, кичик 
тадқиқотлар, тахлиллар, фикрлар тўқнашуви, кўргазмалилик, учрашувлар.....). 
Янги ўрганилаѐтган мавзу аввал ўрганилганлари билан қанчалик яхши 
боғланса, у болалардаги қизиқишни шунчалик кучайтиради. Мавзуниннг жуда 
енгил ѐки ўта оғир тушунтирилиши ўқувчиларда қизиқиш уйғотмайди. Негаки, 
ўқув материалининг осон берилиши киши ақлий зўриқишини талаб этмаслиги 
туфайли ўқувчиларда дарс машғулотига жиддий муносабат уйғонмайди ва 
аксинча, ўқув материалининг хаддан зиѐт мураккаб берилиши ўқувчилар 
хафсаласини пир қилади, натижада улар таълим жараѐнининг лоқайд 
тингловчисига айланадилар. Лоқайд ва бефарқ муносабат таълим 
самарадорлигига путур етказади. 


10 
Ўқувчилар иши қанчалик тез текширилиб, баҳоланиб борилса, улар учун 
таълим шунчалик қизиқарли бўлиб бораверади. Сабаби ўқувчи (катта 
ѐшдагиларда ҳам) ўз меҳнатини бошқаларга кўрсатишни ҳоҳлайди ва муносиб 
тақдирланишини истайди. 
Ўқув 
материалининг 
аниқлиги, 
ўқитувчининг 
тўлқинланиб 
тушунтириши тингловчиларга кучли таъсир этади. Авваламбор, ўқувчи ўз 
фанини яхши билиши, билганларини тушунтириб бера олиши лозим, хиссиѐт, 
хиссиѐтни уйғотиши табиийдир. Аксинча, ўқитувчининг ўзида қизиқиш 
бўлмаса ва уни хиссиз баѐн этса (овознинг бир хиллиги, бир жойда туриб 
қолиш, лоқайдлик каби) меҳнат самарасиз кетади. Қачонки ўқитувчи 
материалдан ўзи таъсирланса, тингловчиларни ҳам таъсирлантира олади. Бу 
ўринда Р.Усмоновнинг фикри айни ҳақиқатдир: ―Бехис маъруза ўқиган 
ўқитувчи шогирдларини завқлантира олмайди‖. 
Синф ўқувчиларида дарс машғулотлари мобайнида ўрганилаѐтган 
материалга қизиқиш кузатилмаса, таълим методини ўзгартирган маъқул. 
Масалан, маърузадан кўргазмаликка, кўргазмаликдан савол-жавобга, савол-
жавобдан муаммоли таълимга, муаммоли таълимдан гуруҳлашга ва бошқалар. 
Ўрганилаѐтган мавзуни ижтимоий ҳаѐт билан боғлаш ўқувчилар ҳаѐт 
тажрибасига таниш бўлган мисоллар билан асослаш дарсни янада 
жонлантиради. Назарий билимни кундалик ҳаѐт, табиат ходисалари билан 
омихталаштириш болаларни дарсга қизиқтиришга сабаб бўлади. Физика 
қонуниятларини тушунтиришда ҳам, тилшунослик билимларини беришда ҳам, 
(бошқа фанларда ҳам) бу методдан фойдаланишнинг афзалликлари катта. 
Тажрибали ўқитувчилар хиссий фаолликни юзага келтириш учун дарс 
машғулотларини бошлашдан олдин мавзуга оид қизиқарли маълумот бериш 
усулидан фойдаланадилар. Бунинг учун дарсликлардан ташқари адабиѐтларни 
кўпроқ мутаола қилиш, бадиий китобларни мунтазам ўқиб бориш, газета, 
журналларни тизимли кузатиш, радио эшиттириш ва телекўрсатувларни тахлил 
этиб бориши лозим. Бунга эса ҳар бир ўқитувчида шароит ва имконият 
топилади. Фақат қизиқиш бўлса бас. 
Машғулот давомида қизиқарли маълумотларни, хусусан, таниқли 
олимларнинг ҳаѐти ва фаолияти билан боғлиқ воқеа-ходисаларни келтириш 
ўқувчилардаги лоқайдликни бартараф қилади ва бу ҳол табиий равишда 
тингловчи ўқувчиларда дарс мазмунига нисбатан қизиқиш уйғотади. Фақат 
дарслик саҳифаларида берилган илмий маълумотлар билан чегараланиб қолиш 
дарснинг савиясини пасайтириш билан бирга болаларда қизиқиш уйғота 
олмайди. Дарсликда баѐн этилган маълумотларни ўқувчилар мустақил равишда 
ҳам ўзлаштиришлари мумкин ва дарсликлардаги материаллар нисбатан қисқа 
ва тўлиқ эмаслиги барчага маълум. Ўқитувчи мавзу мазмунини дастур 
талаблари доирасидан анча кенг ва чуқур билиши ўқувчиларни бефарқ 
қолдирмайди. Бундай тойифадаги ўқитувчиларни ўқувчилар қадрлайдилар, 
дарсларини ѐқтирадилар, унинг сабоқларига интиладилар. 
Ўқувчиларни илхомлантиришга ва меҳнат қилишга ундовчи ижобий хис-
туйғуларни уйғотиш зарур. Бунга ўқитувчи ўқув материалига бўлган эмоционал 
муносабатни ифодалаш шакиллари орқали эришади. Баъзан шундай бўладики, 


11 
ўқитувчи дарснинг барча босқичларига яхши тайѐрланади ва уларни амалга 
оширишни аниқ режалаштиради. Аммо дарс яхши чиқмайди, режалар амалга 
ошмайди. Шуни унитмаслик лозимки, ўрганилаѐтган мавзунинг чиройли 
образли, хиссиѐтга бой нутқ билан етказилиши ўқувчиларни бефақ 
қолдирмайди, қизиқиш уларга ҳам ―юқади‖. 
Ўқувчилар фаолиятнини янада жонлантириш ўқитувчининг қай даражада 
саволлар ва топшириқлар тизимини шакиллантиришга боғлиқ. Моҳир 
ўқитувчиларнинг саволлари одатда-аниқ, қисқа ва тушунарли бўлади. Механик 
равишдаги жавобларни талаб қилувчи саволларни иложи борича камроқ 
қўллаган маъқул (бу холатлар асосан ѐш, кам тажрибали ўқитувчиларда 
учрайди). Бу тойифадаги саволлар чуқур фикрлашни талаб этмайди.
Табиийки, бу ерда ўқувчи ўқув дарсликларидан ѐд олган жавоблари билан 
чегараланади. Моҳир ўқитувчи саволларни шундай шаклда берадики, улар ички 
зиддиятни юзага келтиради, бу зиддиятлар эса ўз ўрнида ўрганилаѐтган 
материаллардаги ўхшашлик ва тафовутларни, уларнинг сабаб-оқибат тарздаги 
боғлиқликларини, мавжуд жавоб вариантларидан бирини танлашни тақоза 
этади. 
Педагогик муомала қоидаларига риоя қилиш ўқитувчи-ўқувчи ўртасидаги 
муносабатни яқинлаштириш билан бирга ўқувчиларнинг ўзига бўлган 
ишончини оширади ва эркин фикрлашга шароит яратади. Ўқувчилар 
ўқитувчининг ҳар бир хатти-ҳаракатини, ҳар бир сўзини диққат билан
кузатадилар, улар ўзига хос психологияни эгаллаб бўлганлар. Оқибатда улар 
ўқитувчининг самимий-носамимийлигини, ҳаракат ва муносабатларининг 
табиий-сохталикларини ҳам аниқ ажрата оладилар. Улар барча ѐшдаги кишилар 
қатори самимийлик ва табиийликни ѐқтирадилар. Шу нуқтаи назардан, 
ўқитувчининг самимийлиги ва муомиласининг табиийлиги таълим-тарбия 
самарадорлигини оширувчи омил сифатида қаралиши зарур. Буларнинг барчаси 
ўқувчиларда шу тойифадаги ўқитувчилар дарсида фаол ишлашини таминлайди 
ва топшириқларни бажаришга сабаб бўлади. 
Ўқитувчиларнинг таълим жараѐнида ўз камчиликлари ва ютуқларини 
яққол англаши ижобий натижанинг жиддий асоси ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳам зарур жойларда кичик танбеҳ ѐки рағбатлантириш ўринлидир. Боланинг 
ўқишидаги 
муваффақияти, 
яхши 
хатти-ҳаракати 
қанчалик 
кўп 
рағбатлантирилса, у шунчалик ижобий таъсир кўрсатади. Ўқувчига шундай 
таъсир қилиш керакки, у болани илхомлантириб, дарсда фаол ишлашга 
ундасин. 
Тадқиқот натижалари ҳамда кўп илмий педагогик тажрибалар асосида 
ўқувчилар қизиқишларини шакллантиришнинг қуйидаги воситаларини тавсия 
этиш мумкин: мавзуни хиссиѐт билан берилиб тушунтириш, ўқув 
материалининг янгилиги; тарихийлик; назарияни уларни кашф этган кишилар 
тақдири билан боғлаш; эгаллаган билимни хаѐтда қўллай билишни амалда 
кўрсатиш; таълим шакл ва методларини ўзгартириб туриш; муаммоли таълим; 
компьютерли таълим; мультимедия тизимини жорий этиш; интерфаол 
усулларидан фойдаланиш; бир-бирини ўқитиш (жуфтли, кичик гурух); 
ўқувчилар мувоффақиятларини кўрсатиб бориш; билим, малакаларини тест 


12 
синовидан ўтказиш; мусобақа-беллашувлар; синфда соғлом микромуҳитни 
яратиш; педагогнинг ўз фанига ва ўқувчиларига муносабати кабилар. 
Ўқувчилар қизиқишлари чақмоқ каби ѐрқин самода портлаган мушаклар 
каби ранг-барангдир. Шу билан биргаликда бу қизиқишлар тез сўнувчи ҳамдир. 
Демак, биз ўқитувчилар ўқувчиларнинг бу ―ташаббусини‖ ўз вақтида англай 
билишимиз, ривожлантиришимиз ва энг муҳими, уларни изчил ва давомли 
эҳтиѐжга айлантиришимиз лозим. 


13 
Кириш 
Ҳозирги кун ўқувчиларини замон талабига мос ўқитиш, тарбиялаш, 
ривожлантириш билан бир қаторда таълимни уларнинг индивидуал 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишни тақоза этмоқда. Бу 
жамиятга ўз қарашлари шакилланган, кенг фикрга эга, ижодкор, қобилятли, 
эгаллаган билимларни ҳаѐтга татбиқ эта оладиган, давр талабига мос яшаш, 
меҳнат қиладиган, маданиятли, одоб-аҳлоқли иззат-икромли, одамгарчилик 
хусусиятларига эга бўлган, жисмоний жиҳатдан баркамол ѐшларни тарбиялаш 
талабини қўймоқда. 
Дарс таълим-тарбия жараѐнининг маркази ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳам давр талабига мос кадрлар тайѐрлашда мактабнинг ўрни катта эканлиги 
ҳаммамизга маълум. Мактабда дарсга алоҳида аҳамият қаратилади ва 
ўқитувчининг замон талабига мос дарс ўтиши талаб этилади. Узоқ даврлар 
мобайнида дарс жараѐнини ташкил этиш назарияси ишлаб чиқилган бўлсада, 
уни амалга оширишда айрим камчиликларга йўл қўйилмоқда. Масалан, 
ўқувчининг мустақил билим эгаллаб олиш қобилияти ҳали тўғри йўлга 
қўйилмаган. Дидактик олимлар таъкидланганидек ―Ёмон ўқитувчи хақиқатни 
беради, яхши ўқитувчи эса шу хақиқатни ўзи эгаллаб олиш йўлини кўрсатиб 
беради.‖ Дарс кўпроқ ўқувчиларнинг мавжуд билимларини эгаллашига 
йўналтирилади. Ташқаридан қараганда бу ѐндашув тўғри бўлиб кўринсада, бу 
масала атрофлича тахлил қилинганда асосан ташқи кўринишга эътибор 
қаратилиб, ички тузилишда ўқувчиларнинг билим олиши, ўй-фикрлаш 
қобиляти ҳисобга олинмайди. Ўқитувчи ўзининг олдига қўйган мақсадига 
эришиш учун ҳаракат қилади. Ўқувчиларнинг ўқиш-билиш фаолиятини 
мухокама қилиш имкониятини ярата олмайди. Ҳар хил метод ва усулларни 
амалда қўллаш имконияти йўқ. Дарснинг боришидаги йўл қўйилаѐтган 
камчиликларни назарга олиб, кўпчилик ўқитувчилар дарс боришини мустақил 
тузиб, ўқувчининг фаоллиги, топқирлиги, ижодкорлигини таъқиқламаслик 
зарур дейишади. Бу фикрни тўғри талқин этиш лозим. ―Таъқиқламаслик керак‖ 
деганда, дарснинг боришини хохлаганча ташкил этавер, деб тушунмаслик 
керак. Дарснинг бориши унинг турига, мақсадига, мазмунига, болаларнинг 
имкониятига қараб ташкил этилиши шарт. 
Жамиятимизда бўлаѐтган ўзгаришлар ўқиш методикасига назарий ва 
амалий жиҳатдан давр талабига мос дарсни ташкил қилишни талаб этмоқда. 
Шунинг учун ҳам, таниқли олимлар билан методистлар, ижодкор ўқитувчилар 
бугунги дарс қандай бўлиши керак, у олдинги ўтилган дарсдан нимаси билан 
фарқ қилиши лозим деган саволга жавоб қидирмоқда. Шундан келиб чиқиб, 
ўқув-тарбия жараѐнининг мазмуни ҳам янгиланади, мактабдаги таълим-тарбия 
жараѐнининг сифатига, ўқув жараѐнини ташкил этишга эътибор кучайди. 
Бироқ, жамиятдаги айрим шахсларнинг бундай ҳолатларга етарли даражада 
тайѐр эмаслиги мактаб ҳаѐтидаги тенгсизлик, формализм, ижодкорликка 
эътибор бермаслик, фақат буюруқбозлик асосида ишлашга қаратилган мактаб 
ҳаѐтидаги камчиликлар ҳали ҳам учраб туради. Айрим ўқитувчилар ҳамон 
ишончли методниниг ўрнига мажбурий (буюруқбозлик) метод билан ишлаб 
келмоқда. Шу сабабли дарс ва мактаб ҳаѐтидаги мавжуд камчиликларни 


14 
назарда тутиб, ўқитувчиларнинг назарияси билан амалиѐтга ҳамда изланувчан 
ўқитувчиларнинг тажрибаси билан иш фаолиятидаги ютуқларига суяган ҳолда, 
дарсдаги таълим – тарбия ишидаги қуйидаги кўринишларни назарда тутиш ва 
уларни имкон қадар таълим жараѐнига тадбиқ этиб боришимиз мумкин.
Биринчидан, синфда мустақил (эркин) психологик муҳит, ўқувчиларга 
ҳурмат-эхтиром, ишонч ва ижодкорлик қобилятини ривожлантириш учун қулай 
шароит яратиш. 
Иккинчидан, ўқув фаолиятининг олий мотивини келтириб чиқариш, 
фақат ўқувчиларга ўқув материалининг аҳамиятинигина билдириб қолмасдан, 
уларга билим олишнинг ўқитувчи томонидан таклиф қилинган методларига 
эътиборини қаратиш. 
Учинчидан, ўқувчиларни билим олишини кафолатловчи ишончли метод 
ва усуллар билан таништириш (тушунча, ўзлаштирилган билимни амалда 
қўллай олишга қаратилган метод ва усуллар билан таништириш). Бу 
ўқувчиларнинг яхши ўқишига, таълим-тарбия олиш жараѐнида фаолликка, 
ижодкорликка олиб бориладиган фойдали йўналишлардан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
Тўртинчидан, дарсни ўқувчиларнинг мустаҳкам, яхши билим олишига 
(билим олиш бу назарий олган билимларни ҳаѐтда қўллай олиш деган сўз) 
йўналтириш. Бу эса ўқувчининг ўз билими ва кучига ишончини янада 
орттиришига олиб келади. 
Бешинчидан, барча ўқувчиларнинг олий даражада билим олиб, (Давлат 
таълим стандарти асосида) уни янги шароитда қўллай олиш имкониятларига 
шароит яратиш. Дарсда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини тўғри 
хулосали ташкиллаштира олиш ва уларга ўз меҳнатининг самарасини 
мевасидан қаноатлана оладиган шароитлар яратиш. 
Ҳозирги пайтда дарсда ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида ишонч, бир-
бирига ҳурмат – эҳтиром, соғлом муҳит, ижодкорлик йўналишида биргаликда 
ишлаш муаммолари, айниқса муҳим, бўлиб туради. Мактаб – умуман айтганда 
халқ мактабига, миллий мазмунига эга бўлади. 
Ушбу қўлланма баъзи камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги мумкин. Шу 
сабабли ушбу қўлланма ҳақидаги фикр ва мулоҳозаларини билдирган 
ҳамкасбларга муаллифлар олдиндан ўз миннадорчилигини билдиради. 


15 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling