5 -7 синфларда умумий меҳнат тайѐргарлиги.
8-9 синфларда касбий тайѐргарликкача бўлган тайѐргарлик
мазмуни.
Меҳнат таълими фанининг мазмуни шартли равишда қуйидаги қисимларга
бўлинади: 5-7 синфларда умумий меҳнат тайѐргарлиги, 8-9 синфларда касбий
тайѐргарликкача бўлган тайѐргарлик мазмуни, АЛ ва КХК да тайѐргарлик.
Бу қисмлар ҳар бир дарс таркибига сингиб кетган бўлиб, уларни
ўқитувчилар томонидан илмий, услубий нуқтайи назардан хисобга олинган
холда тахлил қилиб борилиши меҳнат таълими дарсларининг аниқ мақсадга
йўналтирилган бўлишини таминлайди.
Меҳнат таълимининг йўналишлари мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва
КХКда кенг тарқалган соҳалар, касбларга мувофиқ танлаб олинади. Ҳар бир
мактабда меҳнат таълимининг қуйидаги йўналишларидан тегишлиси асос
қилиб олинади:
1. технология ва дизайн.
2. сервс хизмати.
3. қишлоқ хўжалиги асослари.
Ушбу таълим йўналишлари мазмунан ҳалқ ҳунармандчилиги, ишлаб
чиқариш асослари ва касб танлашга йўналтириш билан уйғунлаштирилган
холда амалга оширилади. Ушбу йўналишлар бўйича машғулотларни ташкил
қилиш ва ўтказиш кетма – кетлиги маҳалий шароит ва имкониятларни хисобга
олган холда таълим муассаси томонидан белгиланади. Ҳар бир йўналиш бўйича
ишлатиладиган электр, илғор техника ва технологиялар асослари ўргатилади.
Мазкур йўналишлар юзасидан ўқувчиларда қуйидаги бўлимлар бўйича
билим, кўникма ва малакалар шакиллантирилади:
1.Металга ишлов бериш технологияси. 8.Қишлоқ хўжалик асослари.
2.Ёғочга ишлов бериш технолгияси 9.Ҳалқ ҳунармандчилиги
технологияси
3.Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш. 10.Ишлаб чиқариш асослари
4.Электрротехника ишлари. 11.Касбга йўналтириш асослари.
5.Пазандачилик асослари.
6.Газламага ишлов бериш технологияси.
7.Буюмларни таъмирлаш технологияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |