Захириддин Мухаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети Ижтимоий иктисодиёт факультети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 204 - гурух талабаси Музаффаров Икромжон Нодирбек ўғлининг “Фуқароларни шахсий хуқук ва эркинликлари, уларни амалга оширишда халқаро ва миллий хуқуқ асослари” мавзусида бажарилаётган илмий тадқиқот ишга илмий раҳбар Ижтимоий иқтисодиёт Факультет декани профессор Т.Т.Мадумаров
ФИКРНОМАСИ
Талаба Музаффаров Икромжон ўзининг илмий тадқиқот ишида бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланмиш “Фуқароларни шахсий хуқук ва эркинликлари, уларни амалга оширишда халқаро ва миллий хуқуқ асослари” мавзусини танлаган. Музаффаров Икромжон бакалаврият босқичида ўқийди, шу даврдан бошлаб ушбу мавзу бўйича вилоят ва республика миқёсида ўтказилган илмий-амалий анжуманларда ўзининг мақолалари ва тезислари билан иштирок этиб келган. Таъкидлаш жоизки, у мавзу бўйича ўтказилган турли хил танловлар, семинар-тренингларда ҳам фаол иштирок этган. У ўтган йиллар давомида 60га якин илмий мақолалари, тезислар 10 дан ортиқ оммабоп публисистик мақолалари чоп эттирган.
Талаба Музаффаров Икромжон республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англай олади ва ўзининг фаоллиги, масъулиятлилиги, интилувчанлиги билан кафедра профессор ўқитувчилари, талабалари ўртасида ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда. Илмий тадқиқот ишларини тайёрлашда илмий салоҳиятлилиги хамда бўлаётган жараёнларга ўзининг мустақил фаол фуқаролик позицияга эга эканлиги билан факультет талабалари орасида ажралиб туради. Музаффаров Икромжон ўз илмий салоҳияти, ижтимоий-сиёсий жараёнларга инновацион ёндашуви асосида ёш тадқиқотчи сифатида Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида қўйилган вазифаларни амалга оширишда ўзиниг муносиб ҳиссасини қўша олади.
МҒМАҲТ кафадра мудири: ф,ф,д.,Phd ШюАмирхўжайев
Do'stlaringiz bilan baham: |