Севги-мухаббат ва рашк психологияси
Download 130 Kb.
|
Sevgi tipologiyasi haqida
Севги-мухаббат ва рашк психологияси Режа: Мухаббат- инсоннинг ноёб туйғуси. Мухаббатнинг ягона формуласи. Мухаббат босқичлари. Мижоз ва мухаббат. Рашк психологияси. Қайси мутафаккир ёки олим, шоир ёки ёзувчининг асарини олиб кўрманг, уларнинг хеч қайсиси ўз ижодий фаолиятида инсон хиссиётларининг эен кучли ва сирлиси, сержило ва сехирлиси хисобланган мухаббатни четлаб ўта олмаган. Инсоният бор экан, мухаббат одамни сирли туйғулар оламига етаклаган, уни енгиб бўлмас ғовлардан ўтишига ундаган, уни рағбатлантирган, унга бахтиёр онларни тухфа этган. Хатто ўлим тўшагида ётган кишига умид бағишлаб, хаёт наъшасини сурдирган, оддий кунларига камалак жилоларини армуғон этган, унинг атрф-мухитни хамда ўзлигини идрокқилиши учун туртки бўлган. Шахс рухиятида хатто ўзига хам ноъмалум бўлган қудратни кашф этган. Кўхна ва хамиша навқирон хисобланган бу инсоний туйғу барчага баробар азиз ва муқаддасдир. Буюк олим Абу Али ибн Сино ўз асарларидан бирида кучли мухаббатни изохлар экан, уни касаллик сифатида таърифлайди ва “даволаниш” йўлларини кўрсатиб ўтаркан, мухаббат ўтида қийналиб азоб чекаётган икки қалбни бирлаштиришни маслахат беради. Шунингдек, у маълум объектив сабабларга кўра, янъни диндаги, саломатликдаги, ёши ва ижтимоий келиб чиқишидаги ва шу каби тафовутларга асосланиб қалбларни бирлаштириб имкони бўлмаса, унда одамнинг рухий хусусиятларига кўра, турлича даво чораларини қўлашни тавсия этган. Масалан, хиссиётни бошидан кечираётган одамни севгилисидан совитиш, хиссиётни бошқа шахсга кўчириш, чалғитиш, органик эхтиёжларни қондириш орқали мухаббат хисларини сусайтириш шулар жумласидандир. Шуниси таассуфланарлики, хозирги кунга қадар мухаббат тушунчасига ягона илмий таъриф-тавсиф беримаган, бевосита унга бағишланган илмий асарлар нихоятда кам. Кишилар онгида бўлгани каби баддий асарларда хам мухаббат ҳақидаги турлича, кўпинча бир-бирига зид фикр ва таърифларни учратиш мумкин. Бу борадаги фикрларни биз китобнинг дастлабки бобида бир мунча ёритиб ўтишга харакат қилдик. Классик асарларда, жумладан, қадимги хинд трактатида мухаббатга бир мунча тўлиқ таъриф берилади: “Ақл майл хурматни туғдирса, қалб майли дўстликни, тана майлихохишни туғдиради. Ақл, қалб ва тана бир бўлиб севги мухаббатни туғдиради”. Вольтер: “Севги-мухаббат- бу хам қалб хам ақл ва танага бир вақтнинг ўзида хужум қилинадиган энг кучли, завқли хис-туйғулардан биридир”, деб тариф беради. Бу таърифларни ўзаро таққослаш ва рухий тахлил қилиш, севги-мухаббатда зарурий рухият компоненти билан бир пайтда физиологик компонент хам хисобланади. Қадимги юнонлар севги-мухаббатни қандай йўналишида кетишга қараб икки турга-“эрос” ва “агапе”га бўлганлар, вахоланки, улар мухаббатнинг икки мухим томонидир, яъни”эрос”- мухаббат обьектига эга бўлишига, уни ўзиники қилиб олишга қаратилган бўлса, “агапе”-хиссиётни бошдан кечираётган шахснинг хиссиёт обьектига ўзини бағишлашидир. Ана шу хиссиёт хар бир одамда учрайди. Шу хиссиётларда қайси бири устунлик қилишига қараб, кишидаги мухаббатни, аниқроғи хиссиётни бошидан кечираётган шахсни ва унинг мухаббатдаги истиқболини хам олдиндан айтиб бериш мумкин. Башарти,”агпе”устунликқилса, хиссиётнинг умри узоқ бўлиши ва аксинча,”эрос” устун бўлса, тез орада хиссий қониқиш содир бўлиб, бундай одамдаги мухаббат хисларининг умри нихоятда қисқа бўлиши мумкинлигини кузатилади. Download 130 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling