Севги-мухаббат ва рашк психологияси


Севги-мухаббат туйғуларининг маълум бир белги


Download 130 Kb.
bet5/7
Sana06.02.2023
Hajmi130 Kb.
#1169906
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Sevgi tipologiyasi haqida

Севги-мухаббат туйғуларининг маълум бир белги,
аломатлари мавжудми?
Хиссиётдаги айрим босқичларга кўра мухаббат турини, босқичини ва умуман севги хисларининг бор-йўқлигини аниқлаш, Ибн Сино каби “оғир хасталик”ка ташхис қўйиб, уни даволаш чораларини кўриш мумкин. Бу хиссиётларнинг айримлари аслида биринчи босқичдаёқ кузатилади ва иккинчи босқичдан нихоятда кучли хамда хар томонлама ифодаланади. Улар қуйдагилардан иборат.



  1. “Биргалик” эффекти. Бундай холларда мухаббат хисларини бошдан кечираётган шахснинг онгида, тасаввурида, хаёлида доимо севикли ёри гавдаланиб туради.Нима иш қилса ва қаерда бўлмасин, хатто ёридан жуда узоқ масофада бўлса-да хаёлан у билан гаплашади,яшайди.

  2. Идрокнинг идеаллашиши. Бундай холларда севилган инсон идеаллаштирилган холда идрок этилади. Такрорланмас даражадаги шахс сифатида, хар томонлама мукаммал шаклланган, нихоятда чиройли, ақлли, одобли ва ўзга ижобий хислатларни мужассамлаштирган йигит ёки қиз сифатида гавдаланади. Улар феъл-атворидаги салбий томонлар ёки бирор жисмоний нуқсонлар камчилик сифатида эмас, балки бетакрор ноёб фазилат сифатида идрок этилади. Севгилиси ва у билан боғлиқ барча нарсалар (унинг қарама-қарши жинсдаги тенгдошларидан ташқари)ва яқин кишилари хам фақат ижобий жихатдан идрок этилади.

  3. Альтуризим кескин ифодаланганлиги. Бу босқичда альтуризимнинг оғирлик маркази мухаббат тимсоли бўлган қиз ёки йигитга йўналган бўлади. Альтуризим нихоятда кучли бўлганда инсон севган кишиси учун хамма нарсага тайёр бўлади. Унинг манфаатини ўзиникидан устун қўяди ва буни биринчи даражали зарурият хисоблайди.

  4. Мухаббат кучига чексиз ишонч. Бундай холатда мухаббат хисларини бошдан кечираётган шахс ўз севгилиси билан бирга бўлишни, бўш вақтларини бирга ўтказишни, тезроқ у билан оила қуришни ва умрининг охиригача бирга бўлишни орзу бўлиш, шунга интилади, укўпинча бу режасини амалга оширади. Бундай оила бахтга эришиш йўлида турли тўсиқлар учраши муқаррардир. Чунки хаёт битмас-тугаммас, турли-туман қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлардан, жумладан ота-оналарнинг қаршилиги, севгисининг ўзга киши билан никохда эканлиги, иккаласининг хам никох ёшида эмаслиги,ижтимоий ва иқтисодий етукликка эришмаганлиги, уй-жойнинг йўқлиги, бирининг ўзга шахардан ёки қишлоқдан келганлиги, ўзга миллатга мансублиги хоказолардан иборатдир.

Юқоридаги сабаблар севги хиссиётини бошдан кечираётган ёшлар учун тўсиқ бўла олмайди ва улар бу тўсиқларнинг брига эътиборсизлик билан қарашади. Уларнинг фикрича, мухаббат барча нарсага қодир, жами тўсиқларни енга олади, айни вақтда мухаббатлари хақиқий бўлса улар барча қийинчиликларга биргаликда бардош беришади. Хақиқиатдан хам чин мухаббат бу тўсиқларнинг сўзда ёки тасаввурида эмас, балки хаётда, амалда енгиб ўтади ва оила қуришда, хаётий қийинчиликларни енгиб ўтишда катта омил хисобланади. Лекин ёшлар икки нарсани олдиндан кўра билмайдилар: 1) мухаббатнинг хиссий кучи учинчи босқичга ўтгандан кейин бирмунча сусайишини: 2) хиссиёт кучи сусайиши билан хаёт қийинчиликлари ахамиятининг кескин ошиши ва севишганларнинг ўзаро муносабатларига салбий кўрсатишини, кўпгина севишганлар ўз мухаббатларини бошқаларникидан устун қўйишади ва умурларининг охиригача шундай қолади, деб ўйлайдилар.

  1. Севгилисида бошқалар кўрмаган жихатларни кўриш, ўзгалар ахамият бермаган хислатларни сезиш, хали яққол ифодаланмаган қобилиятни аниқлаш, унинг қандай мутахассибўлиб етишишини олдиндан кўра билишнинг барчаси мухаббат зийракликнинг намоён бўлишидир. Бу, албатта, ёқтирган одамнинг қандай кўз билан қарашига боғлиқ. Бу қарашнинг ўзига хос рухий томони шундаки, у башорати ижобий томонларини бўртириб кўрсатса, салбий томонларга эътибор бермайди. Шулар туфайли кўпинча севгилисининг ота-онаси хам кўра билмаган истиқболни айтиб бера олади.

  2. Севги одамда хаётга нисбатан мухаббат кучаяди. Буни қуйдагиларда кўриш мумкин: уларда рухий жихатдан кескин

Узгариш содир булади,дунёни узгача тасаввур килишади,хаётни
Чукуррок идрок эта бошлайдилар, узгаларни калбдан тушуниш,
Уларга хамдардлик билдириш кучаяди,илгари яққол ифодаланмаган рахмдиллик хислари пайдо бўлади ва ортади. Ўзгаларга ёрдам қўлини чузиш, теварак-атрофдаги гўзалликни кура олиш-эстетик идрок килиш кучаяди.Ахлокий карашлар юксалади,олдинги ёмон одатларини ташлайди (бу мухаббатнинг тарбиявий таъсири ўзгаларга бўлган хурматнинг ошиши туфайлидир), ижодий фаолияти ва иш қобилиятлари ортади (чунки мухаббат киши фаолиятига кучли таъсир бўлиш)ва х.к

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling