Севги-мухаббат ва рашк психологияси
Нега севишиб оила қурганлар хам гохида ажралиб кетишади? Севги туйғуси ўз ривожланиш йўлида қандай ўзгаришларга дуч келади?
Download 130 Kb.
|
Sevgi tipologiyasi haqida
Нега севишиб оила қурганлар хам гохида ажралиб кетишади? Севги туйғуси ўз ривожланиш йўлида қандай ўзгаришларга дуч келади?
Табиатда йил фаслларининг ўзгариб туриши, хар бир фаслнинг ўзига хос такрорланмас гўзаликлари борлигини биламиз. Табиатдаги ўзгаришларни орзиқиб кутамиз, улардан завқланамиз. Лекин ўз рухий оламимизда содир бўладиган ўзгаришларни кўра билмаймиз. Бу эса бизнинг хиссиётларимизга, оилавий хаётимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ўринда сўз мухаббатдаги фасллар ўзгариши, ундаги энг мураккаб ва хафли бўлган иккинчи босқичдан, учинчи босқичга ўтиш ҳақида бораяпти. Ўтиш хар қандай давр учун маълум бир инқирозлар билан кечган сабабли бу босқичда хам қатор қийинчиликларга рўбарў келиш мумкин. Чунки айнан шу даврдан бошлаб севгилисини идиаллаштириб идрок қилишга мойиллик камайиб боради. Энди шахс қандай бўлса, шундайлигича, реал,аниқ ва холисона идрок қилинади. Мехр-мухаббат нинг йўналиши ўзгариб, у фарзандлар томонга оғади ва турмуш ўртоғига нисбатан эса камайиб боради. Рухий тўйиниш- эр- хотиннинг бир-биридан тўйиб қолишдан, оиладаги турли икр-чикирлардан низолар келиб чиқа бошлайди. Эр-хотин қанчалик ёш бўлса, бу давр шунчалик оғир ўтади. Ўзаро келишмовчиликлар кўпаяди. Уларнинг ёшлиги, хаётий тажрибаларининг йвқлиги оқибатда “мухаббатимиз йлди” ёки “мухаббатда, умур йўлдоши танлашда адашдим, мен хали ёшман хатоимнитўғирлаб оламан”, деб оилавий ёнғинни аланга олдириш билан ахвол янада оғирлашади. Куёв ўзича: “Кўча тўла хотин”, деса, келин: “Эр қуриб қолибдими, кўчага чиқсам сон мингта эр, хохласам эртагаёқ биронтасига тегиб оламан” деган хаёлга боришлари мумкин. Натижада тўйинишга учраган хиссиётларни ва ўзарпо муносабатларни рухий жихатдан тахлил қилиб, тўғри хулоса чиқариш ўрнига салбий муносабатнинг қулига айланиб қолишади. Бунда, албатта, келин ёки куёвнинг ота-онасидаги камчиликлар, дўсти ёки қариндошининг никохдан аввал огохлантирган ёки тўйгача севишганлар орасида бўлиб ўтган майда-чуйда гаплар куёв ва келин маълумотидаги тафовутлар “Саводсиз бўлмаса шу ишни қилармиди?”, “Олий маълумотли хотин олгандан кўра уйланмасдан ўтган яхши”: ёш орасида тафавутлари: “Хотининг педагог бўлса, бир умр тарбиялайди”, “Эринг санъаткор бўлса, оилавий хаётинг сахнага айланади, хотининг санъаткор бўлса, вафосизлик соя каби ажралмайди”: миллий тафовутла: “Ўз миллатим билан турмуш қурганимдан шундай хорланмас эдим” ота-онага алоқадорлик: “бадмаст отанинг ўғли ким бўларди?”, “ит эмганига тортади” ва шу каби ўзини оқлаб, бор гунохини умр йўлдошига ағдаришга интилиш салбий муносабатларнинг шаклланишига имкон яратади. Бундай муносабат шакллангандан сўнг оилавий хаётдаги хар қандай келишмовчилик ва низолар худди шу муносабат заминида хосил бўлаётгандек идрок этилади. Бунга тааллуқли бўлмаган воқеалар хотирада сақланмайди, унга алоқадорлар эса узоқ муддатгача ёдда мухирланиб қолади. Шундан сўнг эр-хотин салбий муносабатлар қулига айланишади. Бу эса аста-секин оила поедеворини емириб, унинг барбод бўлишига олиб келади. Энди ўзаро эр-хотинлар эмас, балки улар орасида юзага келган салбий муносабатлар курашади. Эр ва хотин эса мазкур муносабатларнинг “жасур жангчилари”га айланади. Улар орасидаги ихтилоф мухаббат тамомила барбод бўлгунча давом этаверади. Лекин барча оилаларда хам ўтиш даври юқорида ифодалангандек кечавермайди. Юқорида севишганлар ўртасидаги салбий муносабат ва унинг оилавий муносабатга зарбасини айтиб ўтдик, холос. Аммо муносабатларга ижобий хам бўлади. Мухаббатнинг биринчи босқичида хиссиётли инсон ижобий муносабатлар таъсирида ва айниқса, иккинчи босқичида ўзининг юқори нуқтасига етади. Аммо баъзи эр-хотинлар (кўпинча аёлларда) учинчи босқичга ўтишда ва ўтгандан сўнг атрофдаги эр-хотинларга хавас билан қарайдилар, уларни ўз эрларига ўрнак қилиб кўрсата бошлайдилар. Бунда аксарият аёл кишининг ўз хаётига холисона кўз билан қарамасдан чиқарган хулосалари устунлик бўлиш. Бундай аёл ва эркак ўз эри ёки хотинига уларнинг хамкасблари, дўстлари, таниш -билишлари кўзи билан қараб кўришлари керак. Шунда улар ўз умр йўлдошларига қанчадан-қанча ижобий хислатларни кўрадилар, улардан бошқаларда бўлмаган, бироқ ўзлари қадрлай олмаган қимматли томонларни топадилар. Халқимизда “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”, деган мақол бор. Бу энг аввало оилавий хаётга, эр-хотин ўртасидаги муносабатларга таалуқлидир. Шунинг учун доимо ўртасидаги севги-мухаббатнинг, қадр-қимматини арзимаган сабабларга кўра йўқолишига йўл қўймаслик, кўнгилсизликларни олдини олиб яшаш керак.Акс холда кейинги афсус ва пушаймонлар бир умр рухий азоб беришини, йўл қўйилган бу хатони бир умр тузатиб бўлмаслигини ёддан чиқармаслик керак. Хаёт мураккаб жараён, унда нималар бўлмайди, дейсиз. Арзимас сабаблардан жанжал чиқариш, уни авж олдиришга харакат қилмаслик керак. Бизда “эр-хотиннинг уруши-дока рўмолнинг қуриши , деган гап бор”. Хусусан, ўртада фарзандлар пайдо бўлгандан кейин жуда эхтиёт бўлиши зарур. Барбод бўлаётганмухаббат туйғусини хеч бўлмаганда норасида гўдаклар хурмати учун, улар тақдирини ўйлаб хам асраб қолиш шарт. Лоақал оила сақлаб қолимаганидан хам севги-мухаббат хисларининг нафратга айланиб кетмаслигига йўл қўймаслик зарур. Оилавий хаётдаги хурсандчиликларини, ўтиб кетган ширин дамларни, илиқ муносабатларни эслаш хам арзимас низолар рўёбга чиқишнинг лдини олади. Бу ўринда эр-хотин бир-бирларининг хулқ-атворидаги ижобий хусусиятларини эслаб туришлари хам мухим рол ўйнайди. Шуни эслатиб ўтиши керакки, мухаббатнинг иккинчи-алангаланган босқичи умрини узайтиришга, ўзаро хурмат босқичига инқиросиз, низоларсиз ўтишга ёшларни тайёрлаш зарур. Бу эса оиланинг тотув яшашига ёрдам беради. Бунинг зарурий шартлари ўта маданиятли бўлиш, оилавий турмушга ижодий ёндошишидир. Download 130 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling