Меҳржон байрами болалар мусиқа отида кириб келадилар сахнага. Тарбиячи
Download 18.06 Kb.
|
MEHRJON BAYRAMI SENARIYSI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола
- ОЛТИН КУЗ ҚЎШИҒИ
- Болалар: 1
- Тарбиячи
- Топишмоқлар: 1.
- (Пиёз) 3.
- Чеснок
- Гармдори
- Сабзи
- Картошка
- РАҚС: САБЗАВОТЛАР
МЕҲРЖОН БАЙРАМИ Болалар мусиқа отида кириб келадилар сахнага. Тарбиячи: Боқсам дарахт, ўтлоққа қирга, Куз аксини кўраман фақат. Кузнинг улкан барглари ерга, Тўкилади қаватм қават. Ассалому алайкум азиз меҳмонлар ва болажонлар. Барчангизни “Меҳржон” ҳосил байраи билан муборакбот этамиз. Бола: Ашула айтишар, мусиқа чалинар. Бугун боғчада байрам бошланар. Бола: Меҳржон деганлари байрамларнинг байрами. У жуда кўп миришкор деҳқонларнинг байрами. ОЛТИН КУЗ ҚЎШИҒИ Тарбиячи: Бўм бўш дала қир, ёғади ёмғир. Тинмай мужассир, бу қандай фасл? Олтин куз! Жуда ҳам тўғри болажонлар. Бу фасллар ичида ўзининг ранг баранглиги билан ажралиб турадиган ОЛТИН КУЗ фаслидир. Болажонлар ўлкамизга олтин куз фасли кириб келганини табиатимиздаги қандай ўзгаришларан билиб оламиз. Болалар: 1- барглар сарғая бошлайди 2-Об-ҳаво совийди 3-ёмғир ёғади 4-айрим қушларимиз жанубий ўлкаларга учиб кетишади. Тарбиячи: Жуда ҳам тўғри болажонлар. Яна деҳқонларимиз сабзавотларни, боғбонларимиз эса мева-чеваларни териб олиб ҳосил байрамини нишонлашади. Тарбиячи: Ғир-ғир шамол елади, буни ҳамма билади. Ўгиради ерга юз, Хуш келибсан Олтин куз! Олтин куз кириб келади..... РАҚС: БАРГЧАЛАР Тарбиячи: Хуш келибсан олтин куз, сени интиқ кутдик биз. Сен жуда яхши келдинг, совғага нима олиб келдинг...? Олтин куз: Саломлашиб совғани болалар топқирлигини синаб кейин беришини айтади. Топишмоқлар: 1. У думалоқ мисли тўп, серсув ичи қизил хўп. Зўр етилар келса куз, йўл-йўл тўнли...........? (Тарвуз) 2. Пак-пакана бўйи бор, етти қават тўни бор. Ечинса кўз ачишар, ер тагида етишар? (Пиёз) 3. Ер тагида олтин қозиқ, у ҳаммага бўлар озиқ? (Сабзи) Олтин куз Баракалла болажонлар топқир экансизлар. Қани куз фасли ҳақида шеър ҳам биласизларми? Бола: Здраствуй осаень, Здраствуй осень, Хорошо что ты пришла. У тебя мы, осень, спросим: Что в подарок принесла? Олтин куз: Баракалла болажонлар мен сизларга мана шу саватчада совғалар олиб келдим ҳаммаси сизлар учун. Тарбиячи: Мана бу меваларни кўриб сабзавотлар билан томарқада бўлиб ўтган ажойиб бир воқеа ёдимга тушди. Сабзавотлар бахси Тарбиячи: Бир полизда турли хил сабзавотлар ўсишар экан улар кундузи қуёшнинг нуридан бахра олиб кечалари баргларига ўралиб ухлаб қоларкан. Сабзавотлар гўё тилга кирганда не бўлр деб ўйланиб қолдим. Рақобат бўлармиди ўрталарида Ёки қайнашармиди битта қозонда Ҳаёлимда жамланди ажиб воқеа, Бу ҳақида сўйлайин сизларга ҳикоя. Тарбиячи: Бир куни томарқада пиёзвой барча сабзавотларнинг олдида мақтана бошлабди: Пиёз: Мен енг фойдали сабзавотман, чунки мен одамларни андай даволашни биламан. Пиёздирман қатма-қат, унутманг дўстим хеч вақт. Мазали бўлолмайди, мен солинмаган овқат. Чеснок: Эсингиздан чиқмайин, кўпдардларга давоман. Сизлар учун фойдалиман, чунки саримсоқпиёздирман. Бақлажон: Каминанинг номлари, мулла бақла-бақлажон. Ошпазлар салат қилса, еб тўймайсиз ҳеч қачон. Шундай экан бу ерда энг фойдалиси каминанинг ўзлари бўладилар. Сабзи: Бақлажон жудаҳам бемазадур. Лекин мен ҳам ширин, ҳам қарсилдоқман кўриниб турибдики мен сизлардан энг фойдалиман. Ердир менинг маконим, қуёшни кўрмас юзим. Лекин шифобахшликда, қолишмасман чин сўзим. Картошка: Бўлдида менга ҳам навбат беринглар. Агар билсангиз менсиз овқат бўлмайди. Чунки инсонга ҳам керакли ҳам фойдалиман. Картошкаман билсангиз, маззалиман есангиз. Кузда ковлаб оласиз, кўп овқатга соласиз. Лавлаги: Ҳам фойдали, ҳам кераклимиш товба... Агар билсангиз менда витаминлар кўп шунинг учун мана мен фойдалиман. Лавлагиманқип-қизил, Буғда қозонда пишар. Есангиз оч қоринга, қон бўлади томирга. Гармдори: Вой-вой-вой мақтанишини қаранглар. Қип-қизилмиш, фойдалимиш. Агар билсангиз гармдоооооори дегани Таомга таъм бераман, Асабга дам бераман. Мушук: Нималар бўляпти бу ерда....? Сабзи: Биз ким энг фойдали эканлигини аниқлаяпмиз. Мушук: Тортишиш нодонликдир дўтлар. Тезда ярашиб олинглар ахир сиз ўз йўлингизда фойдалидирсизлар. Ватанимиз она ер, серқуёшЎзбекистон. Жойга кенгдур тупроғи, отангиз боғбон дехқон. Картошка: Бўлди энди урушмаймиз энди хар доим аҳил иноқ бўлиб ўсамиз. Тарбиячи: Шу воқеадан сўнг сабзавотлар бир томарқада урушмасдан аҳил иноқ бўлиб ўсиб келишаркан. РАҚС: САБЗАВОТЛАР Тарбиячи: Яна хазонрезгулик, боғлар ранги синиқдир. Дилда ҳоким эзгулик, анхорда сув тиниқдир. Бола: Оқ кўйлакли қайнлар, тахтга чиққан зарғилдоқ. Қушларгаям тайинлаб, чирқ-чирқлайди зарғилдоқ. Бола: Уфқ орти лолагул, дарахтлардан ранг олар. Саломлашиб куз бугун, сочар олтин тангалар. РАҚС: ТОМЧИЛАР ЎЙИН: Кўлмакчалардан ўтиб сабзавот олиб келиш. Download 18.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling