Севги-мухаббат ва рашк психологияси
Севги мухаббат туйғуларининг намоён бўлиши шахснинг, яъни
Download 130 Kb.
|
Sevgi tipologiyasi haqida
Севги мухаббат туйғуларининг намоён бўлиши шахснинг, яъни
шу севги субьектиннинг индивидуал психологик хусусиятларига боғлиқми? Севги-мухаббат туйғуси олий инсоний туйғу сифатида ўзининг намоён бўлиши, ифодаланиши кечишига кўра ўз субьектини психологик хусусиятлари билан маълум даражада боғлиқликка эга бўлади. Шу билан бирга севги мухаббатнинг пайдо бўлишини шахснинг асосий индивидуал -психологик хусусиятларидан бири, унинг мижози билан бавосита боғлаш хам хатл, лекин мижоз билан хиссиётнинг ифодаланиш орасида боғлиқликни хам инкор этиб бўлмайди. Холерик ва сингвиник тоифадаги ёки уларнинг аралашувидан иборат тофадагилар ўзгалар билан тез ва осон тил топишади. Бу тоифадаги эркак ва аёллар ўзларига дўст топишда унчалик қийналмайдилар. Шунингдек, бундай тоифадаги одамлар флегматик вамеланхоликларга нисбатан тез ва осон севиб қоладилар. Чунки уларда хиссиёт ташқи томонидан кучли ифодаланган ва шу сабабли хам хиссий қониқиш осонроқ ва тезроқ содир бўлади. Бундайлар юқоридаги айтиб ўтилган босқичларни бирмунча тезроқ босиб ўтишлари хам мумкин. Флегматик ва меланхоликлар эса ўзгалар билан тил топишишлари анча қийин. Улар дуч келган кимса билан дўстлашиб кетавермайдилар. Аммо дўстликнинг қадрига етиб арзимаган сабаб учун дўстликдан кечмайдилар .Бу тоифадаги кишиларда хиссиёт нихоятда чуқур ва пинхона кечадики, буни бошқаларнинг ташқи томондансезиш қийин. Буни худди дарё чуқурлигини унинг сатхига қараб олиб бўлмаганига ўхшатиш мумкин. Мухаббатнинг қай даражада ифодаланиши мижоз туридан ташқари ўша одам яшаётган шароит, мухит, теварак-атрофдагилар қараши, ижтимоий, ахлоқий ва миллий мезонларга хам боғлиқ бўлади. Масалан, баъзи милатларда қизларнинг никохгача жинсий хаёт кечирганлигига ёки бу борада маълум тажриба ортирганлигига одатий хол сифатида қаралса, баъзи жойларда эса бундай қизларга нафрат билан қаралиб, уларнинг бу иши шармандалик хисобланади. Жумладан, Кавказ ва Осиё мамлакатларида махаллий милатлар учун қиз боланинг никохгача жинсий хаёт тажрибасига эга бўлиш алоқасизлик, деб қаралади. Хатто Ўзбекистоннинг баъзи қишлоқларида “қиз йигит билан юрар эмиш”, деган миш-мишларнинг ўзи шу қизга совчи келмаслигига, бокиралик обрўсининг тушишига, турмушга чиқиш имкониятининг кескин пасайишига олиб келади. Download 130 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling