Биринчидан


Download 26.62 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi26.62 Kb.
#1772601
Bog'liq
9. Хомиладор ва эмизикли (1)


Хомиладор аёлни даволаш мураккаб жараён булиб, врачдан х,омиладорлик даврида ишлатиладиган дориларнинг клиник фармакологиясини ўзига хос томонларини пухта билишни тақозо қилади.
Биринчидан, хомиладорлик даврида она-йулдош-хомила яхлит бир мураккаб биологик тизилма булиб фаолият курсатади.
Иккинчидан, адабиётларда келтирилган маълумотларга қараганда мажрух тугилган 5% болаларда мажрухликнинг сабаби дорилар хисобланади.
Учинчидан, хомиладор аёлларнинг 60—80 фоизи
турли хилдаги дорилар (кунгил айниши ва қайт қилишни тухтатувчи — хомиланинг биринчи 3 ойлигида; гистаминга қарши дорилар — хомиланинг 6 ойлик даврида;
турли тинчлантирувчи ва сийдик ҳайдовчи дорилар)ни
қабул қилиши аниқланган.
Туртинчидан, оналар улимининг 76,4 фоизи туғридан-туғри дориларга боғлик; эканлиги аниқланган.
Бешинчидан, хомиладор аёл ичаётган дорилар жинсий хужайралар хосил булиши ва уларнинг ривожланиш даврларида [уруғланиш, ёпишиш (имплантация)
эмбриогенез] таъсир қилиши мумкинлиги аниқланган.
Юқоридагиларни кузда тутган холда хомиладор аёлларни даволашда врач қуйидагиларни билиши керак:
1. Хомиладор аёл қабул қилаётган дориларнинг ҳаммасини хам хавфсиз деб булмайди, чунки хамма дорилар йулдош орқали хомилага утиши мумкин; хомиладорликнинг 32—35 хафталарида йулдошнинг дориларга утказувчанлиги (айниқса она асабийлашганда) кучаяди. Диабет, преэклампсия ва хафақон касалликлари хомиладорликнинг охирги кунларида кон айланишининг нисбатан секинлашувига, бу эса дориларнинг йулдош
орқали хомилага утишини бироз секинлаштирса-да, дориларнинг хомила организмидан ажралиб чиқишини сусайтиради.
2. Хомиладор аёлга бериладиган дориларнинг самарадорлик имконияти уларнинг зарарли хавфидан юқори булиши керак.
3. Хомиладорликда ва хомилада дорилар фармакологияси бир-биридан кескин фарк; килади.
4. Хомиладорлик даврида дорилар фармакокинетик курсаткичларининг узгариши, уларни киритиш йулларини, миқдорлашни ва киритиш режасини узгартиришни тақозо қилади.
5. Туғиш ёшидаги аёлларга тератоген ёки эмбриотоксик таъсир хавфи юқори булган дорилар аниқ курсатмалар ва қониқарли контрацептик химоясиз берилмайди.
6. Дориларнинг фаолсизлантирилиши ва чиқарилиши пасайганлиги сабабли хомиладор аёлда (хомилада хам) уларнинг таъсири давомлироқ (жумладан, салбий таъсирлари хам) булади.
Куйидаги омиллар х,омиладор аёл организмида дорилар миқдорининг узгаришига таъсир қилади:
1. Дориларни миқдорлаш режаси, яъни уларнинг бир марталик миқдори, қайта иритишлар сонини, киритишнинг давомийлиги, киритиш йуллари.
2. Х,омиладор аёл организмининг физиологик х,олати (ошқозон-ичак тизилмаси, қон айланиш аъзолари, жигар, буйраклар ва йулдош)нинг функционал холати.
3. Дори моддаларининг физик-кимёвий хоссалари —молекуляр огирлиги, мойда эрувчанлиги, ионланиш қобилияти, қон зардоби оқсиллари билан боғланиши, тарқалиши.
4. Х,омилага алоқадор омиллар—дори моддаларининг хомила организмида метаболизмга учраши. хомила ривожланиши давомида қуйидаги қалтис (критик) даврлар фарқланади:
1. Бластогенез даври, яъни амнионнинг имплантацияланишидан олдинги ривожланиш даври булиб, жинсий хужайралар қушилгандан бластоцитларнинг децидуал қобиқга киргупча булган даври 1 – хафта давом этади. Бу даврда дори моддаларининг эмбриотоксик таъсир хавфи юқори булиб, хомиладорлик юз бермай эмбрион улими билан тугайди.
2. Эмбриогенез даври (имплантация хамда органогенез ва йулдош хосил булиш даври) омиладорликнинг 3—4 ойлик даврига тутри келади. Бу даврда дори моддаларининг кунгилсиз таъсири тератоген ва эмбриотоксик таъсири билан намоён булиши мумкин, яъни х,омила турли туғма мажрухликлар билан тугилиши мумкин.
3. Туғишдан олдинги давр — бу даврда онага юборилган дори моддалар чак,алоцнинг она қорнидан ташқари мухитда яшашга мослашиш кобилиятини сусайтириши мумкин.
Дори моддалари эмбриотоксик ва тератоген хавфи даражасига қараб қуйидаги гуруҳларга булинади:
1. Юқори даражада хавфли дорилар ишлатиб қуйилганда хоомиладорликни сунъий гухтатиш тавсия этилади. 1. Цитостатиклар (метотрексат, циклофосфамид, винкристин, фторурацил), булар фолат кислотаси синтезини бузади ва хомиладорликнинг бошларида эмбрионнинг улимига ва х,омиланинг тушиб кетишига олиб келади. Нормал ҳомилада эса бош суяги юз к;исми деформацияланишига, суякланишнинг бузилишига сабаб булади.
2. Антимикотик ва усмага царши антибиотиклар (актиномицин, рубомицин).
3. Иммунодепрессантлар (азатиоприн, имуран), булар оталаниш даврида хам таъсир қилиши мумкин.
II. Эмбриотоксик ва тератоген таъсир даражаси уртачадан юқори булган дорилар, бу моддалар хомиладорликнинг 3— 10 хафтасида ишлатилганда эмбрионнинг улимига ва хомиланинг тушишига сабаб булиши мумкин.
1. Антибиотиклар (аминогликозидлар, тетрациклинлар, рифампицинлар).
2. Протозойларга қарши моддалар: аминохинолинлар (делагил, плаквенил, хлорохин), хинин, хинидин.
3. Талвасага царши (дифенин, финлепсин) моддалар.
4. Паркинсонизмга қарши моддалар.
5. Литий тузлари.
6. Стероид ва ностероид яллигланишга царши моддалар.
7. Перорал антидиабетик моддалар.
8. Нейролептиклар.
9. Этил спирти.
10. Билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар
(синкумар, пелентан).
11. Антитиреоид (мерказолил, йодидлар) моддалар.
III. Тератоген ва эмбриотоксик таъсир хавфи кам
булган дорилар.
1. Микробларга қарши (жумладан, бисептол хам)
моддалар.
2. Протозойларга (метранидазол, фажизин) қарши
сульфаниламидлар.
3. Трициклик антидепрессантлар.
4. Транквилизаторлар (мепротан, мепробамат).
5. Паркинсонизмга царши (Л-Допа) моддалар.
6. Жинсий (эстроген) гормонлар.
ХОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА ДОРИ МОДДАЛАР
ФАРМАКОКИНЕТИКАСИНИНГ УЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ
Хомиладорлик даврида ошцозон-ичак тизилмаси фаолиятининг узгариши дорилар сурилишини узгартириши мумкин. Ошцозон заракати ва шира ишлаб чицариш фаолиятининг сусайиши сувда ёмон эрийдиган дорилар сурилишини камайтирса, аксинча, ичак фаоллигининг сусайиши натижасида куп дориларнинг узоқ вақт ичакда туриб қолиши натижасида уларнинг сурилиши купайиши мумкин. Мушакка юбориладиган дориларнинг сурилиши хам сусаяди, бунга қон айланишининг камайиши сабаб булади. Хомиладорлйк даврида айланиб юрувчи қон купаяди, буйракнинг фильтрлаш қобилияти хамда жигарнинг фермент фаолиятининг ортиши маълум даражада дориларнинг тарқалишига, метаболизмига ва ажралиб чиқиб кетишига таъсир қилади. Х,омиладорлик даврида хужайра ташқарисидаги суюқлик цисми ва оқаётган қон хажми хамда буйраклар қон айланиши ва гломеруляр фильтрациянинг ошиши хомила ва амнион суюқлигида дори моддалари миқдорининг ортишига олиб келиши натижасида хомиладор аёл қон зардобида хомиласиз аёл қон зардобидагидан дори миқдорининг камрок; бўлишига (масалан, ампициллин, цефазолин, канамицин ва гентамицин) олиб келади. Хомиладорлик токсикози даврида суюқликнинг хужайра ташқарисида тутилиб қолиши натижасида дориларнинг тарқалиши узгаради. Хомиладорлик ва хомиладорликдан кейинги даврнинг биринчи кунларида (альбуминлар миқдорининг ортиши, улардаги сифат узгаришлар ва қонда мой кислоталари мицдорининг ортиб кетиши натижасида) дориларнинг қон зардоби оқсиллари билан богланиши камайишига, бу эса уз навбатнда дорининг қондаги соф
миқдорининг ортиб кетишига олиб келади. Масалан, хомиладорликда диазепамнинг қонда соф холдаги миқдори 3 баробардан юқори булгани кузатилган. Хомиладорлик даврида жигардаги дорилар метаболизмида қатнашадиган ферментлар фаоллиги эстрогенлар таъсирида камаяди, прогестинлар эса, аксинча, цитохром-Р450 га боглиқ монооксидазалар фаолиятини оширади. Х,омиладорлик даврида п-деметилазалар ва глюкуронилтрансферазалар фаоллиги сусайганлиги аниқланган. Бунинг тасдиги сифатида хомиладорлик даврида кофеиннинг ярим ажралиб чиқиш даври купайганлиги сабабли (хомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида — 5,3 с, 6-ойлигида — 12 с, 9-ойлигида — 18 соатни ташкил қилади) унинг қондаги миқдори ортиб кетади. Хомиладорлик даврида (айниқса 9 ойликдан кейин) буйрак фильтрация қобилиятининг ошиши баъзи бир
моддаларнинг (масалан, нитритларнинг) қайта сурилишини кучайтиради.
АЛОҲИДА ГУРУХДАГИ ДОРИЛАРНЙНГ ХОМИЛАДОРЛИК
ДАВРИДА ИШЛАТИЛИШИ
I. Кимё-терапевтик дорилар. Хомилага антибиотикларнинг захарли таъсир қилиш хавфи юқори. Масалан, хомиладорликнинг иккинчи ярмида тетрациклинларнинг юқори миқдорлари хомила жигарининг уткир сариқ дистрофиясини келтириб чиқариши мумкин (айниқса. парентерал юборилганда). хомиладорликнинг охирги ойларида хомила тишларинйнг ранггига, гипоплазиясига хамда скелет суякланишининг секинлашувига сабаб булиши мумкин. Пенициллинлар йулдош орқали хомилага яхши утади
ва катта миқдорда тупланиши мумкин. Ярим синтез пенидиллинларнинг йулдош орк;али утиши уларнинг қон зардоби оқсиллари билан боғланиш қобилиятига тескари пропорционал булади. Пенициллинларга аллергия булганда эритромицин ишлатиш тавсия этилади. Стрептомицин йулдош орқали хомилага яхши утади ва асаб тизилмаси томонидан микромиелия, скелет суякларининг турли узгаришларига сабаб булиши хамда ототоксик таъсир қилиши мумкин. Левомицетин чақалоқларда коллапс, кулранг синдром белгиларини вужудга келтириши мумкин. Х,омиланинг 9 ойлигида она қони оқсиллари билан кучли боғланадиган сульфаниламидлар (айниқса, узоқ таъсир цилувчи) ишлатмаслик керак, чунки булар билирубинни оқсил билан боғдан сиқиб чиқариб, чақалоқ сариқлигини чақириши мумкин. Сульфаниламидлар, нитрофуранлар, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмаган чақалоқларда гемолитик камқонлик чақириши
мумкин. Она ва хоомила организмида фолат кислота синтезини бузувчи бисептол хам хомиладорликда ишлатилмайди. Хулоса қилиб айтганда, хомиладорликнинг
1-триместрида пенициллинлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузидин;
4—8 ойларида пенициллинлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузидин, сульфаниламидлар, нитрофуранлар, невиграмон. Хомиладорликнинг охирги хафталарида: пеницилинлар, цефалоспоринлар, линкомицин, фузидинларни ишлатиш мумкин.
II. Ностериод яллирланишга царши дорилар. Х|омиладорлик даврида буларни кам миқдорларда ва кисқа муддатда ишлатиш мумкин (айниқса, парацетамол
0,2—0,3; аспирин 0,25) Хомиладорликнйнг охирги хафталарида уларни
ишлатиш хомила туғилишининг узайишига (простагландинлар синтези камайишига боғлиқ булган тугиш фаоллигининг камайиши ҳисобига), хомиладор ва хомиладан қон кетиши мумкин, боталлов йулининг барвақт беркилиши натижасида упка гипертензияси келиб чиқиши мумкин (айнқса* индометацин).
III. Нейролепгиклар. Хомиладорлик токсикозларини даволашда аминазин ишлатилади, бироқ аминазин хомила жигарига таъсир қилиши мумкин. Ретинопатия чақириши мумкин. Шу сабабли хомиладорлик токсикозларида диэтилпирамин хавфсизрок хисобланади. Хрмиладор аёл уйқуси бузилганда диазепам (кам миқдорда) хомиладорликнинг охирги ахафталарида тавсия этилмайди, чунки у бола нафас маркази ишини сусайтириши мумкин.
IV. Гипотензив моддалардан: кам миқдорларда резерпин (0,5 мг кунига), допегит, клофелин, бета-блокаторлар ишлатиш мумкин.
Пропранолол—бачадон мускулларининг қисқаришини камайтириши мумкин, юрак фаолиятини сусайтиради, йулдош ва хомила гипотрофиясини чақириши мумкин.
Магний сульфатни мушакка юбориш чацалоц нервмушак утказувчанлигини бузиши мумкин. Тиазид—сийдик х,айдовчи моддалар тромбоцитопения ва сув-туз алмашинувини бузиши мумкин. йулдош томирларини қисқартирувчи дорилар тавсия этилмайди.
V. Гормонлар. Диэтилстильбэстрол олган аёллардан хомиланинг 8— 17 хафтасида туғилган қиз болаларда бачадон раки, қин аномалиялари, цилиндрсимон
эпителийнинг ясси эпителийга айланиши бузилганлиги аниқланган. Хомиладорликнинг 4-хафтасида ишлатилган эстроген ва прогестинлар юрак ва оёқ-қуллар мажрухлигига
сабаб булади. Шу сабабли улар ишлатилмайди. Х,омиладан сақланиш учун ишлатиладиган гормон сақловчи дорилар мажрухлик «VACTERL» синдроми деб номланади ва бутун тизилмалар мажрухлиги билан ифодаланади.
Кортикоидлар-катаракта, буйрак усти безлари гипоплазиясига сабаб булиши мумкин. Бироқ, она учун хаётга хавф соладиган вазиятларда глюкокортикоидлар
ишлатилади, туғишдан олдин унинг миқдорини купайтириш тавсия этилади.
VI. Оғриқ қолдйрувчи моддалар. Наркоз моддаларидан виадрил (йулдош орқали секин утади, тез парчаланади) тавсия этилади. Морфин, барбитуратлар, бензодиазепинлар йулдош орқали яхши, тез утади. Х,омила нафас маркази ишини
бузиши мумкин.
VII. Тиреостатиклар. Бу моддалар хомиланинг 4- ойидан бошлаб ишлатилганда туғма гипотиреозга сабаб булищи мумкин.
VIII. Антикоагулянтлар. Гепарин йулдошдан утмайи, уни ишлатиш мумкин. Билвосита таъсир қиладиган антикоагулянтлар йулдош орқали яхши утади ва ҳомиладор ва хомиладан қон оқишига сабаб булиши мумкин. Булар айниқса (варфарин) хомиладорликнинг биринчи 3 ойлик даврида эмбриотоксик ва тератоген таъсирлар: бурун гипоплазияси, қўлларнинг катталашуви,
куз атрофияси, суяклар усиш мажрухликларига сабаб булиши мумкин.
IX. Витаминлар. Гипо-ва гипервитаминозлар гипоплазияга олиб келади. В витамини етишмаслиги оёққуллар мажрухлигига, қаттиқ танглайнинг битмаслигига; А витамин етишмовчилиги эса юрак-цон томирлари, куриш аъзолари бузилишига сабаб булади.
С. витамини етишмовчилиги хомиладорликнинг тухташига сабаб булади. С-гипервитаминоз—капиллярлар ўтказувчанлигининг бузилишига, туқималар озиқланишининг бузилишига олиб келади.
Е-гиповитаминоз — эмбрион ривожланишининг бузилишига ва улимига сабаб булади.
X. Талвасага царши дорилар. Дифенин 10 фоиз холларда хомиланинг турли мажрухлигига сабаб булганлиги сабабли, хомиладор аёлга талвасани даволаш учун барбитуратлар ва бензодиазепинлардан тавсия цилинади.
XI. Қандни камайтирувчи дорилар. Ичишга бериладиган қандни камайтирувчи дориларни тератоген ва эмбриотоксик таъсири кузатилмаган булса-да, купроқ инсулин тавсия этилади. Бигуанид унумларига кирувчи қанд пасайтирувчиларга нисбатан сульфаниламид унумлари хавфсизроқдир. Ичишга бериладиган қандни камайтирувчилар хомиладорликда қуйидаги холатларда
- тавсия этилади.
1. Илгари пархез билан юрган аёлларда қанд мицдори ошганда.
2. Хрмиладорлик даврида биринчи марта қанд миқдори ошганда ва у пархез билан бартараф булмаганда.
XII. Қайт қилишга қарши дорилар. Хомиладорлик билан алоқадор бошқоронгилик даволашсиз ҳам утади, бироц хомиладор куп сув сизланганда, тана вазни камайиб кетганда, метаболитик ацидоз ривожланганда витамин В6 (50—150 мг/кунига ёки 5 мг хар 6 соатда венага), пипольфен гидрохлорид ёки дипразин билан (10—25 мг/кунига) ёки метоклапрамид 10 мг мушакка ёки 5 мг венага хар 6 соатда) тавсия қилинади. Охирги
препарат .Хомиладорликнинг сунгги кунларидаги тухтовсиз қайт қилишда тавсия этилади.
ЭМИЗИКЛИ ОНАДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ КЛИНИК
ФАРМАКОЛОГИЯСИНИНГ УЗИГА ХОСЛИГИ
Эмизикли она қабул қиладиган дориларнинг куп қисми кукрак сути орқали ажралиб чиқиши мумкин. Эмадиган бола дорилар билан (айниқса терапевтик таъсир доираси тор булган) узоқ контактда булганда улар болада турли рухий-жисмоний салбий таъсирлар чак;ириши мумкин. Шу билан бир вақтда баъзи дорилар кукрак сути ажралишини камайтириши, хатто тухтатиб қуйиши мумкин, бу эса уз навбатида она ва бола учун
мушкул муаммодир. Дори моддалари она қони зардобидан кукрак сутига диффузия, пиноцитоз ва апикал секреция йули билан утиши мумкин. Куйидаги омиллар дори моддаларининг қон зардобидан она сутига утишига таъсир қилиши мумкин.
1. Дори моддаларининг миқдори, киритиш йули, киритишлар сони, даволашнинг давомийлиги, дори клиренси, к,он зардоби оқсили билан бирикиш қобилияти, дориларнинг метаболитик узгарувчанлиги.
2. Кукрак безида қон айланиш тезлиги ва она сутининг мухити (pH), ажралаётган сут миқдори, транспорт механизми, дорилар метаболизми.
3. Сут таркиби (мойлар, оқсиллар, сув) ва pH.
4. Бир эмизишда чақалоқ олаётган сут миқдори, эмизишлар орасидаги вак,т, онанинг дори кабул қилиши ва эмизиши орасидаги вақт.
5. Дори моддаларининг қон зардобида ва она сути да ионланиш константаси (рКа), дориларнинг молекуляр огирлиги, мойда ва сувда эрувчанлиги, қон зардоби оқсиллари билан узига хос борғланиши. Унча катта молекула оғирлигида булмаган, ионланмаган молекулалар сутга осонлик билан утади. Енгил ионланадиган, оқсиллар билан қаттиқ боғланган дори моддалари сутга ёмон утади. Кучсиз ишқорлар кучсиз кислоталарга нисбатан қон зардобига нисбатан кам pH ли сутда тупланади. Мойда эрийдиган дори моддалари сутга яхши утади. Масалан, этанол (ионланмаган, кичик молекулали,
юқори дараж ада мойда эрувчи модда), худди шунингдек сут/қон зардоби (с/ц) нисбати мочевина ва антипирин учун 1 га яқин. Она сутига қон зардоби оцсили билан богланмаган
дорилар утади. Масалан, қон оқсили билан куп ва кучли боғланадиган варфарин она сутида деярли йуқ булади. Она сутига купроқ молекуляр огирлиги 200 га қадар булган дорилар утиши аниқланган. Масалан- 398 молекуляр орирликка эга булган сульфасалазин она сутига утмайди. Бироқ, унинг парчаланишидан она организмида хосил булган 5-аминосалицилат ва сульфапиридин, айниқса кейингиси сутга осонликча утади,
чунки унинг с/ц нисбати 0,6—0,8 га тенг.
Download 26.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling