Севги-мухаббат ва рашк психологияси


Севги-мухаббат туйғуларининг намоён бўлиши даврларга


Download 130 Kb.
bet3/7
Sana06.02.2023
Hajmi130 Kb.
#1169906
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Sevgi tipologiyasi haqida

Севги-мухаббат туйғуларининг намоён бўлиши даврларга
боғлиқми?
Агар мухаббат турига назар ташлайдиган бўлсак, эркин мухаббатнинг шаклланишиўрта асрларга тўғри келади. Хусусий мулкчиликнинг равнақи, антогонистик синфларнинг мавжудлиги,аёлларнинг ҳуқуқсизлик эркин мухаббатнинг равнақ топишигатўсқинлик бўлиш. “Юсуф ва Зулайхо”, “Лайли ва Мажнун”, “Тохир ва Зухра”, “Фарход ва Ширин”, “Ромео ва Жульетта” кабиларни эркин мухаббатнинг юзага келиши ва унинг тақдири ҳақидаги илк асарлар деб айтиш мумкин.
Тарақий этган жмиятда янги тартибларга асосан юзага келган оила, эркак ва аёл ўртасидаги мавжуд тенгсизликни йўқотиш мухаббатнинг юқори даражада равнақ топишига зарурий шарт-шароит яратади. Лекин афсуски, баъзи ёшлар “эркин хаёт”, “эркин мухаббат” каби рухият омилларини нотўғри тушиниб, маънавий ахлоқсизликка майл қўйишияпти, инсонлар ўртасида энг нозик бўлмиш жинсий муносабатлардан эса “бойлик ортириш”, “гўзал хаёт” кечириш манбаи сифатида фойдаланишмоқда. Бу ахлоқий тубанлик, носоғлом дунёқараш оғибатидир. Бу хол баъзи оилаларда маънавий тарбия масаласи унитиб қўйилганлигининг, айрим таълим-тарбия муассасалари ва уларнинг педагогик жамоаларининг ўз вазифаларини етарли даражада уддалай олмаётганликлари натижасидир.
Мухаббат қандай босқичларида намоён бўлади?
Тўлақонли севги-мухаббатни хис этган хар бир инсон мухаббатнинг бошланғич, алангаланган ваўзаро хурмат босқичларини босиб ўтади. Бошланғич босқич хақиқий, истиқболи порлоқ, бир умрлик соф мухаббатнинг бошланиши ёки аксинча, шунчаки бир хавас бўлиши ёки умри қисқа севгининг бирон-бир кўриниши бўлиши мумкин. Мазкур босқич мухаббатнинг “агапе” турининг бошланиши ёки “людус” турининг ўзгинаси бўлиши мумкин.
Бу албатта, севиб қолган одамнинг дунёқарашига, унинг ўзига хос хусусиятларига, яъни тез севиб қолишга, хиссиёти пайдо қилган омилларга, яъни ўз шахсини тасдиқлаш, ўзгалардан қолишмаслик, бўш вақтини хурсандчилик билан ўтказиш, оила, ота-оналар исканжаси ёхуд назоратдан озод бўлиши, эркинликни қўлга олиш, оила қуриш, хақиқий умр йўлдошини учратиб, бир умрга унга ғамхўрлик қилиш, унга хаётини бағишлаши ва хакозоларга бағлиқ.
Биринчи босқични ўтиб иккинчи ва учинчи босқичларга ўтиши зарурми, ёки йўқми, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Биринчи босқичда, юқорида айтганимиздек, хамиша хам тўлақонли мухаббат бўлавермайди. Иккинчи босқичга ўтгандагина уни хақиқий тўлақонли мухаббат дейиш мумкин.
Биринчи босқич кўп кишиларда кузатилади ва иккинчи босқичга ўтмасдан сўниб қолади. Мухаббатнинг бу босқичи эстетик дидимизга бирмунча тўғри келадиган, эстетик ва жинсий эхтиёжларни қондириш (жинсий яқинлик шарт эмас) мумкин бўлган икки жинсни маълум вақтгача бўлган ўзаро муносабати натижасида юзага келадиган хиссиётдир. Бу кўпинча мухаббатнинг “людус” турини ташкил бўлиш. Лекин кўчада учратиб, бирдан ёқтириб қолиш каби холларни биринчи босқичга киритиб бўлмайди.
Иккинчи, яъни алангаланган босқичда биринчи босқичга қайтилмайди. Иккинчи босқичдан фақат учинчи – ўзаро хурмат босқичига ўтиш мумки, холос. Демак, фақат биринчи босқичгина қайтиш характерига эга, иккинчи босқичдан бошлаб хиссиёт ортга қайтмас хусусия касб этади. Фақат маълум сабабларга кўра бу босқичлар “тез” босиб ўтилиши мумкин. Бу айниқса, ёшликда илк севги- мухаббатни бошдан кечиришда ёки бирдан севиб қоладиган енгил табиатли кишиларда учраши мумкин. Буни бирдан аланга олиб тез сўнган гулханга ўхшатиш мумкин. Демак, бундай хиссиёт узоқ давом этмайди. Бундан “мухаббат ўткинчи туйғу эканда”, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак.
Биринчи босқичнинг ўртача давом эттириш вақти хиссиётини бошидан кечираётган шахснинг ёшига, жинсига, хаёт тарзига, шахсий хулқ-атворига, шунингдек бир қанча ташқи ва ички сабабларга боғлиқ бўлиб, баъзида хатто бир неча соатдан бир неча кунгача, бир неча йилгагача давом этиши мумкин. Бунинг аниқ ўлчови бўлиши мумкин эмас.
Қизлар хиссиётидаги рухий омил йигитлардагига нисбатан кучли бўлганлиги ва оилавий хаёт хаёт билан оилавий бахт қизлар хаётида мухим ўрин эгаллаши сабабли севган кишиси фидойилик, унинг манфаатларини ўз манфаатидан юқори бахолаш, севган кишисига ўзини бағишлаш фазилатининг кучлироқ ифодаланиши сабабли кўпроқ қизларда бу босқич тезроқ ўтади.
Хаётда кўпроқ қизларнинг алданиш оқибатида хомиладор бўлиб қолиши. Йигитларнинг бошқа қиз билан турмуш қуриб кетиши бу босқичнинг қизларда нисбатан тез кечишини кўрсатади. Бунинг сабабини қизларнинг шунчаки енгилтаклигидан қидирмаслигимиз, бу севги мухаббатдаги рухий жараёнга боғлиқ эканлигини тушинишимиз лозим.
Биринчи босқични нисбатан тезроқ босиб ўтган қизлар учун иккинчи босқич йигитлардагига нисбатан узоқ давом этади. Бунинг сабабини қуйдагича тушинтириш мумкин:
Аввало, қизларда рухий омилнинг жинсий омилга нисбатан устунлиги кўпинча устунлиги кўпинча жинсий хаёт уларда хиссиётнинг иккинчи босқичида бошланади. Йигитларнинг хиссиётида жинсий омилнинг кучлилиги сабабли рухий қониқиш тезроқ кечади, чунки рухий омил миқдорнинг ўзи камдир:
Жинсий хаёт кечириш билан хис-туйғулар йигитлар учун оила қургандан сўнг пайдо бўладиган янгилик эмас, чунки уларнинг баъзилари уйланмасдан олдин хам анча мунча тажрибага эга бўладилар.
Қизлар эса оила қурганларидан, яъни жинсий хаёт кечира бошлаганлаидан сўнг илгари уларга батамом номаълум бўлган хис-туйғулар оилавий хаётнинг ахамиятини янада оширади. Эрга бўлган мехр-мухаббат янада оширади. Шу боис қизларда иккинчи босқичдан хиссиётнинг кучи ва ташқи ифодаланишининг бирмунча сусайиши билан мухаббат обьектини идеаллашган тарзда эмас, балки севгилисининг шахсдаги ютуқ хамда камчиликларини обьектив идрок қилиниши билан фарқ бўлиш.
Аксарият севишганлар ва эр-хотинлар учун иккинчи босқичдан учинчисига ўтиш улар орасидаги муносабатлар сақланиб қолишига шубха туғдиради. Бу шубха босқичдан-босқичга ўтишда эмас, балки хар бир севишган жуфтларда муқарар юзага келадиган севгини ўзаро хурмат босқичига ўтишни олдиндан билмаслик, ўтишдаги хиссий ўзгаришларни нотўғри ўргатиш этиш, “мухаббат обьектини танлашда иадашдим шекилли”, каби янглиш фикирларни юзага келишидадир.
Аксарият ёш оилаларда шундай вақтда эр-хотин орасида келишмовчиликлар кўпаяди ва кўпчилик ёшлар бундай вазиятда оиладан четда янги севги-мухаббат обьектини қидириб қолишади. Айрим оилалар эса бу ўзгаришларни нотўғри ўргатиш этиб, ажралиб хам кетишади. Шунинг учун ёшлар мухаббат хисларини босқичларда бўладиган ўзгаришлари ва ўз хиссиётларини олдиндан қурбон қимасликлари керак.
Учиничи босқичи умрнинг охиригача давом этиши ёки турли ва четдан бўладиган таъсирларга кўра бархам топиши мумкин. Агар эр-хотинларнинг бирида “янги мухаббат” туғилиб қолса, турмуш бузилиб кетиши мумкин. Ўртада “Янги мухаббат”га сабабчи учинчи шахс пайдо бўлмаса оила бузилмайди. Чунки одам қариганда ёлғиз қолишдан, ўғил-қизлар, келинлар, набиралар. Таниш-билишлар олдида гап-сўз бўлишдан, обрўни ўйқотишдан қўрқади. Бундай тўсиқларни енгиб ўтиш учун эса, албатта, ўртада мухаббат бўлиши керак. Акс холда оилавий бурч зўрма-зўраки бажраиб борилади, холос.
Узоқ йиллар учинчи босқичда яшаган эр-хотинлар иккинчи босқичга қайтишлари мумкин эмас.
Иккинчи босқич конкрет севгилиси билан бир маротаба бошдан кечириб, шу шахс билан иккинчи босқичга қайти бўлмайди.
Алангаланган босқични одам ўз хаётида бир неча маротаба янги севги бўлади.
Учинчи босқични узоқ йиллар давомида бирга яшаган оилаларда кузатиш мумкин. Бунда эрнинг хотинига ёки хотиннинг эрига бўлган хиссиёти жуда кучаяди. Яъни хиссиётда умрнинг айрим ёшларида кўтарилиши кузатилади. Бу айниқса, ташқи сабабларга кўра маълум вақт айрилиқда яшаганда юз беради. Оилавий хаётдаги майда-чуйда нарсалар илгарги ахамиятини қайта тикланади. Ва хатто зўрайиб кетади. Баъзан эса бу хол катта фожеаларни бошдан кечириш яқин кишиларини йўқотишдан сўнг хам бўлиши мумкин. Эр-хотинлардан бирининг оиладан ташқари жинсий муносабатда бўлганидан сўнг хам ўз турмуш ўртоғига бўлган хиссиётининг кучайиши кузатилиши мумкин. Эр-хотин ўртасидаги хис-туйғуларнинг сусайишига ўта фаол жинсий хаёт кечириш, оилада бўлиб турадиган майда-чуйда келишмовчиликлар хам сабаб бўлиб туради. Никохгача бир-бирларига яхши кўриниш, дилни ром қилиш мақсадида чиройли кийиниш пардоз андозга зўр бериш, хулқ-атворнинг фақат яхши томонларини кўрсатишга уриниш, тўйдан кейин сал вақт ўтмай бўлиб қолади. Яъни инсоннинг асли намоён бўла бошлайди. Хатто “бир-биримизсиз яшай олмаймиз”, деганлар бир-бирини хақорат қилишгача боради. Буларнинг бари ўртада чин севги бўлмаганидан ёки уни асрай олмаганликдан далолат беради.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling