Севги-мухаббат ва рашк психологияси


Рашк хисси нима? Унинг севгига қандай таъсири бор?


Download 130 Kb.
bet7/7
Sana06.02.2023
Hajmi130 Kb.
#1169906
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Sevgi tipologiyasi haqida

Рашк хисси нима? Унинг севгига қандай таъсири бор?
Севишганлар ёки оила қураётганларнинг ўзаро муносабатларини характерловчивазият, шароитлардан бири бу-рашкдир. Севикли одамидан айрилиб қолиш, уни йўқотиб қйўиш хафини хеч қачон бошгдан кечирмаган одам рашкни қандайдир тушунарсиз ақлсизликдек тасаввур қилиши мумкин. Севикли кишисидан айрилиб қолиш нима эканлигини бир марта бўлса хам бошидан кечирган одам эса рашкчини осонгина тушунади ва унга маълум даражада хамдардлик билан муносабатда бўлади. Олдинги вақтларда, айниқса, собиқ иттифоқ даврида (40-60 йилларда) айрим салмоқли адабиётларда, рашк-бу “ўтмишнинг жирканч қолдиғи”, “қолоқлик”, “хусусий мулкчилик асосида туғилган паст хиссиёт”дир, одамнинг шахсий эркинлигини ва бошқа одамлар шахсиятини хурмат қилиш даражасига эришилса, рашк ҳақидаги гаплар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади, чунки бунақа шароитларда унинг ўзага келиши учун хеч қандай асос бўлмайди, деб ёзилар эди.
Хақиқатдан хам, рашк аксарият холларда хусусий мулкчилик психологияси изларини ўзида намоён бўлиш, айрим одамларда “рашк бўлишми-демак севади!”, деган қараш хозир хам мавжуд. Кўпчилик одамлар учун гўё рашк- севгининг ўзига хос зарурий “зиравор”ларидан биридир.
Хозирги вақтларга келиб бу ўтмиш “қолдиғи” аста-секинлик билан қайта оқланмоқда. Нафақат бадиий адабиётларда, балки публицистик ва илмий асарларда хам бу хиссиётнинг яшашга мавжуд бўлишига хаққи борлиги тез-тез қайд этилмоқда. Ўз навбатида А.И.Герцен рашк ҳақида гапириб, “Рашкни бир ёқлама қатъий йўқ қилиб юбориш, шу билан бирга аёлга, эркакка бўлган севгини жинсга бўлган севги билан аралаштириб, уни бутунлай йўқ қилиб юборишдир”, деган эди. Севувчи ва шу севган одамига нисбатан хеч қачон рашкини хис қилмаган, севган одами хулқига нисбатан беэътибор муносабатда бўлган бирорта шахсни топиш қийин, рашк бу севгисини химоя қилувчи восита сифатида вужудга келган. Шунинг учун хам уни фақат севги билан биргаликдагина йўқотиш мумкин. Бу ўринда Ахмад Донишнинг “Рашкдан мақсад-хотини ёмон йўлга киришнинг олдини олишдир” деган мфикирни ёдга олиб ўтиш лозим.
Умуман олганда, рашкчи одамларга хавас қилиб бўлмайди. Ўзидаги бу хисни енга олмайдиган одамлар-доимо хавотирда, хадикда яшайдиган бахтсиз инсондир. Уларнинг икки карра бахтсизлиги яна шунда хамки, улар бир вақтнинг ўзида хам жабрланувчи, хам азоб берувчи,хам зўравон. Хам қулдирлар. А.Дюма таъкидлаганидек, “Рашк бу бошқалардан кўра ўзига кўпроқ азоб бериш саъатидир”.
Эркак ва аёллар ишончсизлик, доимо хиёнат, шубхаланиш мухитини юзага келтирар эканлар, бундан энг аввало уларнинг ўзлари азобланадилар. Эр-хотин арзимаган бахона туфайли ёки унинг бўлиши ёки бўлмаслигидан қатьи назар, ёлғиз ёки ошкоро жанжалларни юзага келтириши доимо тайёр бўлишади. Бу эса уларнинг уйда, ишда ва бутун хаётида бошқа одамлар билан бўладиган ўзаро муносабатларига, жумладан жинсий муносабатларга хам жиддий таъсир бўлиш ва кўпинча аянчли психологик хасталиклар, шикастланишига хам олиб келиши мумкин. Бундай холатларда хар икки жинс вакиллари ўз жуфтига рашк қилиш учун хеч қандай сабаб, асос, бахона яратиб қўймасликка харакат қилиши, айниқса, “севгининг уйқу” даврида кўпроқ илиқлик, сабр-тоқат, чидамлиликни намоён қилишлари лозим бўлади.
Психологлар рашкни золимона рашк ва “иззат- нафси паймон қилинганликдан”бўладиган рашкларга фарқлайдилар. Золимона рашкни одатда худбин (эгоист), қайсар, золим, хиссий совуқ ва бегоналашиб кетган, ётсирайдиган, етарлича авторитар шахслар юзага келтирадилар. Бундайлар одатда турмуш ўртоқларига фақат бир буюумдек, ўз манфаати, фароғатини қондириш обьекти, шахсий мулкидек қарашади. Уларда бошқа одамнинг шахсий хусусиятларини сезиш, хурмат қилиш қобилиятлари ривожланмаган бўлади. Иззат –нафси, шаъни камситилгандан бўладигиан рашк- бу одатда хаяжонланадиган, хар нарсадан гумонсирайвйрадиган, ўзига ишонмайдиган, хавф-хатар ва нохушликларни бўртиришга мойил, нуқсонлар комплексидан жабрланувчи одамларга хосдир. Уларнинг рашки унчалик ғазабли, қахрли бўлмаслиги, бироз юмшоқроқ намоён бўлиши мумкин. Бироқ унинг хам ўз мохиятига кўра оилавий бахт учун захри, зарари кам эмас.
Баъан “ундалма” деб номланувчи рашк хам фарқланади. Бундай рашкнинг манбаи бўлиб, ўзининг турмуш ўртоғига вафосизлигини унга кўчириш ёки ўзининг ишончсизлиги турмуш ўртоғига доимо хиёнат қилишга тайёрлиги кабилар хизмат қилиши мумкин. Бу никохдан олдинги “бой” сексуал тажрибанинг хавфли асоратларидан хисобланади.
Лов этиб ёнган рашк мумкин бўлган барча “далил”ларнинг “қулоғидан” тортиб, турмуш ўртоғининг энг арзимаган,беозор хатти-харакатлари, қилиқларининг ўзининг ёвуз, золим, тубан нурлари, ранглари билан ўргатиш қилиб, арзимаган нарсаларни шубха ботқоғига булғаб, улардан ўзининг намоён бўлиши учун қўшимча қувват манбаи сифатида фойдаланилади. Ишдан озгина кечикиб келиши, дўстлар даврасидаги беозор имо ишора ёки сўз аллақачон унитиб юборилган болалик иштиёқлари ва шу каби хаёт икир-чикирларининг хаммаси ғоят даражада пухталик билан ўз турмуш ўртоғига қарши, уни айбловчи актларнинг қалин жилдига йиғилади.
Қизиғи шундаки, бундай рашкка қарши кучли асосланган таъсирлар хам, уни тўхтатиб қолишга уринишлар хам қайтанга уни кучайтиради ва янада қиздириб юборади. Худди қопоғон итни занжирга боғлаб қўйилса, баттар дарғазаб “тартиб бузувчиларга” ташланиши ва дарғазаб хуриши, ичиб олган одамнинг қўлидан тутиб турилса ўз тажавузкорлигини янада кучли намоён қилганидек, рашк хам шунга ўхшаш холатни намоён бўлиш.
Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling