Севги-мухаббат ва рашк психологияси
Севги-мухаббат туйғуларининг қандай турлари мавжуд?
Download 130 Kb.
|
Sevgi tipologiyasi haqida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Севги мухаббат туйғулари турли жинс ва ёш вакилларида қандай намоён бўлади
Севги-мухаббат туйғуларининг қандай турлари мавжуд?
Махсус адабиётларда севги-мухаббат туйғуларининг қуйдаги турлари фарқланилади: ЭРОС-кучли севги-мухаббат хислари бўлиб, бу хислар ётган мотив мухаббат обьектига жисмоний эга бўлиш. Бунда жинсий интилиш етакчилик бўлиш. ЛЮДУС- севги хисларини унчалик чуқур бўлмаган мухаббат ўйни сифатида идрок қилинадиган, севги хислари обьекти осон алмашиши мумкин бўлган тури. СТОРГЕ-ташқи кўринишдан кучли ифодаланмаган, аммо ишончли мухаббат-дўстлик тури. ПРАГМА (Л-С)-людус ва сторгелардн иборат доимо онг назоратида бўлган, севганшахснинг манфаатларини кўзлаган мақсадлари асосида юзага келган севги хисларидир. МАНИЯ (Э-Л)-эрос ва людусдан иборат бўлиб, севган киши обьектидан тобелиги билан характерланади. Аммо эрос ва людусдан бу турнинг фарқи севган шахсда ўзига ишонч хислари етарли бўлмайди. АГАПЕ (Э-С)-эрос ва сторгелер йиғиндисидан иборат кучли ифодаланадиган севган киши мухаббат обьектига хамма нарсани ва хатто ўзини хам бағишлашга тайёр бўлган хислар тури. Шунингдек, айрим адабиётларда севги мухаббатнинг бошқа кўплаб турлари ҳақида хам маълумотларни учратиш мумкин. Севги мухаббат туйғулари турли жинс ва ёш вакилларида қандай намоён бўлади? Кузатишларга кўра, эркакларнинг севги мухаббат хисларида кўпроқ қисмини эрос ва людус, аёллардаэса прагма, сторге ва мания турлари ташкил этади.Ўсмир ва ўспирин ёшидаги ўғил ва қиз болаларда кўпроқ мания тури, катта ёшдагиларда эса бошқа турлар кузатилади. Бир шахснинг хаётида мухаббатнинг юқоридагибир неча турлари алохида кузатилиши мумкин. Баъзиларда эса фақат битта тур учрайди. Бизнинг фикримизча, мухаббат турлари севган ва севилган кишиларнинг ёшига, хуснига, маълумотига, маданий савиясига, жамиятда тутган мавқеига, хаёт тарзига, дунёқарашига, қайси мухитда тарбия кўрганлиги, характерига, жинсий хулқига, қарама-қарши жинс ҳақидагитасаввурига, нерв системасига, миллий психологик хусусиятларига боғлиқ. Баъзи йигитва қизларда севги хислари бир турда бошланиб, маълум вақтдан сўнг ўзга турга ўтиши мумкин. Масалан:”Эрос” турида бошланиб “агапе”га айланиши ёки “людус” тарзида юзага келиб “сторге”турига ўтиши мумкин. Мухаббат онтогенизига назар ташлаганда, севги хиссининг илк куртакларини боғча ёшидаги болаларда хам кўриш ва буни хар бир тарбиячидан сўраб, ишонч хосил қилиш мумкин. Лекин табиийки, бу хали тўлақонли мухаббат бўла олмайди. Болаликдаги севги хисларида физиологик компонент, яънижинсий интилиш деярли бўлмайди. Улардаги хиссиётнинг аксарият қисми рухий компонентдан иборат. Мактаб ёшидаги ўғил ва қиз болалар ўртасидаги мухаббат хислари эса бир мунча фарқ бўлиш. Ўспиринлик ёшидагиқизларда рухий компонент жинсий компонентдан устунлик қилса, ўғил болаларда хиссиёт дивергенецияси- бўлиниши кузатилади. Яъни улар мухаббат хисларини битта қизга нисбатан бошидан кечирсалар, жинсий интилишни катта ёшли аёлга нисбатан хис этадилар, улардаги хиссиёт икки обьектга бўлинади. Бу фқат ўғил болаларга хос бўлиб, қизларга бундай хол кузатилмайди. Ўсмирлик ёшидаги ўғил болаларда гиперсексуаллик натижасида уларнинг хиссиётида жинсий интилиш устунлик бўлиш ёки унинг ахамияти кескин ортади. Қиз болаларда эса рухий компонентнинг устунлиги сақланиб туради. 17-25 ёшли йигит-қизларда ўз жуфтини топишга интилиш ва хирс кескин ортади. Севиш ва севилишга бўлган эхтиёжнинг кучайиши натижасида ёшлар ўз махбубасини тезроқ қидириб топишади ва оила қуришади, баъзан бундай ёшлар қисқа вақт ичида ажрашишга хам улгуришади. 25 ёшдан кейин қизларнинг оила қуриши имкониятлари анча камайиб боради. Унда бўлғуси киёвгв (йигитга) нисбатан талабчанлик ошиб, танқидий кураш кучаяди. Энди унда хисларга берилиш камайиб, унинг ўрнига бўлғуси турмуш ўртоғига бутунлай бошқача қарай бошлайди. Бундай рухий ўзгаришлар йигитларда хам кузатилади, аммо қизлардан фарқли равишда уларнинг оила қуриш, уйланиш имкониятлари камаяди, аксинча бирмунча ортади. Чунки бу ёшда уларнинг кўпчилиги олий ўқув юртини ёки ўрта махсус билим юртини битириб, маълум бир ихтисосни эгаллаган, мехнат фаолиятини бошлаган бўладилар. Яъни оилани йўқ тебратиш имконига эга бўладилар. Мухаббат хислари эркак кишида деярли доимо физиологик компонент устунлик бўлиш. Жинсий интилиш, жинсий хаёт улар хиссиётида нихоятда мухим ўрин эгаллайди. Йигит севган қизнинг ташқи кўринишига кўпроқ этибор беради. Юқорида санаб ўтилган хусусиятларга қизлар хам бефарқ қарашмайди. Бу хусусиятларнинг йигит томонидан идрок этилиши аёл учун катта ахамиятга эга. Аммо шу билан бирга аёлларнинг эркаклардан фарқ қилувчи томонларидан бири шундаки, улар кўпроқ йигитнинг бўй-бастига хулқига, муомаласига эътибор берадилар. Эркакларда жинсий (физиологик) интилиш устунлик қилгани учун уларда хиссий қониқиш тезроқ юзага келса керак, деб тахмин қилинади. Аёлларда эса аксинча, рухий интилиш етакчи бўлгани учун уларнинг мухаббат хислари эркакларникидан тез орада сўнмайди ва нисбатан узоқ давом этади. Аммо сўнги йилларда аёллар хиссиётида, жумладан, мухаббат хам жинсий ва унинг асоси хисобланган жинсий интилишнинг ахамияти кескин ошиб бораётганлигини кўриш мумкин. 13-14 ёшли ўғил болаларнинг 40%, қизларнинг 26% илк севги хисларини бошидан кечираётган ёки кечирган бўладилар. Бу хол 15-16 ёшли ўғил болаларда- 17%, қиз болаларда-30%, 17-24 ёшли ўғил болаларда -10%, қизлрда -9%ни ташкил бўлиш. А.Р Лехемова қизлар ва йигитлар роасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиб, уни уч турга бўлади. Уйғун тур- бунда қиз ва ўғил болаларда ахлоқий тушунчалар шаклланган, хиссиёт маданияти ривожланган бўлиб, улар мухаббатга , қарама-қарши жинсга, оилавий хаётга бирмунча аниқ қарашиди. Оилавий романтик тур- бунда мухаббат, жинслар орасидаги муносабатлар хаётдан юлинган холда, нихоятда идеаллаштириб олинган бўлиб, хаётдаги мавжуд борлиқ билан тўқнашганда эса барча тасаввурли парчаланиб, рухан тушкунликка учрайди. Маънавий камбағал тур- бунда ёшлар мухаббатни нотўғри 0тушунадилар. Мухаббатда маънавий яқинликни, рухий омилнинг ахамиятини кўра билмайдилар. Мухаббатда асосий ролни жинсий яқинлик ўйнайди, деб биладилар. Бундай тоифадаги ёшлар кўп холларда жинсий хаётни эрта бошлайдилар. Ўғил ва қиз болаларнинг турли ёш босқичларидаги ўзаро муносабатларни ўсиб ривожланишига назар ташлайдиган бўлсак, қуйдигича яққол ифодаланган манзарани кўришимиз мумкин. Боғча ёшидаги қизлар ўғил болалар билан бирга ўйнаш жараёнида жуда яқин муомалада бўлишиб, бир-бирлари билан дўстлашадилар. Хатто баъзан болаликнинг илк севгиси хам бошларидан кечиришади. Бу, албатта, уларнинг катталарга мхавас қилиши, уларга тақлиди оқибатида келиб чиқади. Бошланғич синифлардан ўсмирлик ёшгача ўғил болалар билан, қиз болалар эса қиз болалар билан яқин муносабатда бўлиши туфайли жинсларнинг бир-биридан узоқланишини кузатилади. Ўсмирлик ёшидан бошлаб улар орасида яқинлашиш майли пайдо бўла бошлайди. Ўсмирликнинг биринчи даврида болалар ўзаро бирор нарсадан қўрққан тенгдошига “қиз боламисан, қўрқасан”, “ўз сўзининг устидан чиқмаган қиз бола” каби ибораларни қўллашади, Бу жумлалар уларнинг ўз жинсини устун қўйишга интилиши, +из болаларни тан олмаслигини кўрсатса, қизлар хам ўз навбатида ўғил болаларни назар-писанд қилмасликлари кўрамиз. Download 130 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling