Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари
Download 31.29 Kb.
|
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўзғатувчиси
- Эпидемик жараённинг ривожланиш механизми Касаллик қўзғатувчисининг манбаи
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари (ҚАТИ) га бемор даволаш муассасасига тушгандан камида 48 соат ўтгандан кейин қон айланиш тизими инфекциялари белгилари пайдо бўлган ҳолатлар ёки госпитализациядан камида 48 соат ўтиб олинган қон экмаси мусбат натижа берган ҳолатлар киради. Барча қон айланиш тизими инфекцияларини бирламчи ва иккиламчиларга бўлиш мумкин. Бирламчи ҚАТИ — бу беморда ушбу қўзғатувчи чақирган, бошқа касаллик йўқлигида пайдо бўлган юқумли касалликдир. Кўпинча бирламчи ҚАТИ томиричи асбоблари қўлланилиши билан боғлиқ. Иккиламчи ҚАТИ — бу беморда ушбу қўзғатувчи чақирган, организмнинг бошқа аъзоларида юқумли касаллик мавжудлигида пайдо бўлган инфекциядир. ҚАТИ ташхисоти жуда қийин клиник ва лаборатория маълумотларига асосланади. ҚАТИлари лабораторияда тасдиқланган ва клиник сепсисга бўлинади. 30% гача ҚАТИ этиологияси аниқланмай қолади. АҚШ касалликлар устидан назорат ва профилактика марказларининг (Centers for Disease Control and Prevention – CDC) маълумотига кўра ҚАТИ ривожланиши беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини 7-14 кунга узайтиради. Томирларга катетер қўйиш билан боғлиқ бўлган инфекциялар беморнинг аҳволини оғирлаштиради ва 10-20% ҳолатларда ўлимга олиб келади. Қўзғатувчиси Одатда ҳар қандай патоген ёки шартли-патоген микроорганизм ҚАТИ қўзғатувчиси сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Микробиологик тадқиқотлар маълумотларига кўра кўпчилик ҚАТИ- ларини грамманфий микроорганизмлар қўзғатади. Кейинги 10 йилда ҚАТИларни кўпроқ: коагулозаманфий стафилококклар, Candida замбуруғлари, энтерококклар ва тилларанг стафилококк чақирмоқда. Эпидемик жараённинг ривожланиш механизми Касаллик қўзғатувчисининг манбаи Қон айланиш тизими инфекцияси келиб чиқиши эндоген ёки экзоген хусусиятга эга бўлиши мумкин. Экзоген юқиш ҳолларида беморлар, тиббий ходимлар ва шифохона ташқи муҳити объектлари инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Эндоген юқиш одатда тиббий ходимлар қўллари орқали ушланадиган, вена ичига юбориладиган зарарланган эритма ва қон маҳсулотлари қўлланиши натижасида қўзғатувчиларнинг қон йўлларига тушиши оқибатида амалга ошади. Кўпинча инфекция қон йўлига беморнинг ўз микрофлораси бўлмиш микроорганизмлари тушиши натижасида пайдо бўлади. Бу микроорганизмлар бемор терисидан томир ичи муолажаларида, гематоген ёки лимфоген йўллар билан тушиши мумкин. Download 31.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling