Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари
Эпидемик жараённинг ривожланиш механизми
Download 31.29 Kb.
|
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқиш механизми
Эпидемик жараённинг ривожланиш механизми
Касаллик қўзғатувчисининг манбаи Касаллик кўзғатувчисининг асосий манбаи шифохона ичи инфекцияларининг яққол шакли билан оғриган беморлар ва шартли-патоген микроорганизмлар ташувчиларидир. Вирусли касалликларда инфекция манбаи ўткир респиратор касалликлар белгилари бўлган тиббий ходимлар ҳам бўлиши мумкин. Ўпканинг экзоген зарарланиш манбаларига беморнинг нафас йўлларига бевосита ёки билвосита тегадиган ташқи муҳит объектлари ҳам киради – бу ҳаво, ингаляцияда қўлланиладиган тиббий газлар, ўпкани сунъий нафас олдиришда ишлатиладиган ускуналардир. Ўпканинг эндоген зарарланиш манбаларига оғиз-ҳалқум, ошқозон-ичак йўли, тери, сийдик чиқариш йўллари, буруннинг қўшимча бўшлиқлари, бурун-ҳалқум ва шунингдек организмда мавжуд бўлган бошқа юқумли касаллик ўчоқлари қўзғатувчилари киради. Оғиз-ҳалқумнинг микроблар билан зарарланган шиллиқлари трахеобронхиал йўлларга нафас олганда ҳаво билан ўтади. Оғиз-ҳалқум шиллиғидаги бактерияларнинг юқиш хавфи трахея интубацияси ва реинтубациясида ўпкани сунъий нафас олдиришда ҳам сақланиб қолади. Интубацион трубка мавжудлиги шиллиқ қаватни зарарлайди, киприксимон эпителия функциясини бузади, бу эса нозокомиал пневмония ривожланиш хавфини кучайтиради, чунки интубацион трубка манжети атрофида бактериялар кўп бўлади. Нозокомиал пневмониялар патогенезида ошқозон-ичак йўлидаги шартли-патоген бактерияларнинг аҳамияти катта. Соғлом одамнинг ошқозон-ичак йўлида анчагина миқдордаги анаэроб ва аэроб микроблар яшайди. Улар ошқозон-ичак йўлининг нормал функцияларини таъминлайди. Лекин жарохатлар, гемодинамика, метаболизм бузилиши таъсирида ва бошқа патологик ҳолатларда ичак девори ишемияси ривожланади ва ичакларнинг нормал функцияси бузилади. Ошқозон-ичак йўли юқори қисмларининг ичак микрофлораси билан бошқатдан зарарланиши юз беради, шунингдек, энтероцитларнинг химоя функцияси бузилиши оқибатида бактериялар ва уларнинг токсинлари қон айланиш тизимига ўтиши юз беради. Реанимация ва интенсив терапия бўлимлари беморларида ўтказилган бактериологик таҳлил шуни тасдиқладики, қорин бўшлиғи, ошқозон-ичак йўли, қон айланиш тизими, шунингдек, ўпка тўқимасининг зарарланиши нозокомиал пневмония ривожланишига сабаб бўлади.. Юқиш механизми Нозокомиал пневмониялар қўзғатувчилари кўпчилик ҳолатларда бемордан (йирингли-септик инфекция билан оғриган бемордан ёки шартли-патоген микроорганизм ташувчисидан) беморга тиббий ходимлар қўллари, тиббий аппаратлар орқали даволаш-ташхисот муолажалари ўтказишда эпидемиологик жиҳатдан хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаганда ва қўлларга нотўғри ишлов берилганда юқади. Шундай қилиб, асосий юқиш омиллари бу ўпкага сунъий нафас бериш ускуналари (эндотрахеал ва трахеостомик трубкалар, респираторлар, нафас олдириш асбоблари, трахеобронхиал катетерлари, бронхоскоплар) ва тиббий ходимлар қўлларидир. Вирус этиологияли инфекциялар, туберкулёз, аспергиллёз, легионеллёз учун юқорида саналган омиллар маълум аҳамиятга эга бўлса ҳам, асосий юқтириш омили бу ҳаводир. Мойиллик Нозокомиал пневмониялар ривожланишидаги хавфли гуруҳларга чақалоқлар ва қариялар, қўшимча ўпка касалликлари (йўтал, ютиш парези) бор бўлган, бехуш ҳолатдаги, иммунтанқислиги мавжуд беморлар киради. Download 31.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling