Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари


Профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар


Download 31.29 Kb.
bet4/7
Sana03.09.2023
Hajmi31.29 Kb.
#1672328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ

Профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар
Қон айланиш тизими инфекцияларининг профилактикаси ушбу касалликларнинг замонавий эпидемиологик хусусиятларини билишга асосланади.
Хавфли омиллар таъсирини камайтиришга қаратилган қон айланиш тизими инфекциялари пайдо бўлишининг профилактикаси қуйидаги тавсияларга амал қилишни тақозо қилади:
♦ Ҳар куни катетер қўйилган жойни оғриқ пайдо бўлишини аниқлаш мақсадида пайпаслаб кўриш, агар беморда катетер қўйилган жойда оғриқ пайдо бўлса, сабаби аниқ бўлмаган иситмалаш, маҳаллий инфекция ёки қон йўли инфекцияси ривожланса катетерланган жойни назорат қилиш.
НОЗОКОМИАЛ ПНЕВМОНИЯЛАР
Таърифи
Ҳозирги вақтда қабул қилинган мезонларга биноан нозокомиал пневмонияларга (НП) фақат бемор даволаш муассасасига тушгандан кейин камида 48 соат ўтиб ривожланган ўпка яллиғланишлари киради.
Ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ-ИВЛ) билан боғлиқ пневмонияларга – агар беморда интубация пайтигача ўпка инфекцияси белгилари бўлмаган бўлса, ЎСВда ётган беморда ривожланган ўпканинг яллиғланиши; агар ўпка яллиғланиши интубация пайтигача бўлмаган бўлса, пайдо бўлиш муддатидан қатъий назар ҳар қандай пневмониялар киради.
Пневмониянинг стандарт таърифи асосан клиник ва радиологик маълумотларга асосланади. Бу таъриф врачлар тажрибасининг, шунингдек, ўпка касалликларига нисбатан клиник, патологик ва эпидемиологик ташхислар миқёси кенгроқ эканлиги билан боғлиқ. Ҳатто ташхисотнинг энг замонавий инвазив усуллари ҳам юқори даражадаги аниқлик билан нозокомиал пневмония ташхисини тўғри қўйиш имконини бермайди.
АҚШнинг CDC маркази ишлаб чиққан КИИ таснифига биноан пневмония пастки нафас олиш йўлларининг энг муҳим ва тез-тез учрайдиган КИИ ҳисобланади. Бундан ташқари, пастки нафас олиш йўллари инфекцияларига бронхит, трахеобронхит, трахеит, ўпка абсцесси ва эмфизема ҳам киради.
АҚШ касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази
(Centers for Disease Control and Prevention – CDC) маълумотига кўра касалхона ичи пневмонияси ривожланганда госпитализация муддати ўртача 5,9 кунга узаяди.



Download 31.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling