Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари


Эпидемик жараённинг намоён бўлиши


Download 31.29 Kb.
bet6/7
Sana03.09.2023
Hajmi31.29 Kb.
#1672328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ

Эпидемик жараённинг намоён бўлиши
Касалланишнинг тарқалганлиги
Пастки нафас олиш йўллари инфекциялари (ПНЙИ) касалхона ичи инфекцияларининг асосийларидан ҳисобланади. АҚШ нозокомиал инфекциялар устидан миллий кузатув ташкилоти (US National Nosocomial Infection Epidemiological Survelanse—NNIS) маълумотларига кўра нозокомиал пневмониялар беморлари сони бўйича, хирургик яра инфекциялари ва сийдик йўллари инфекцияларидан кейин учинчи ўринда туради, барча КИИ ларининг 13% - 18% улушини ташкил қилади.
Антимикроб препаратлар ва кимё терапияси бўйича 41-нчи Халқаро фанлараро анжуманида (41st Interscience Conference on antimicrobial Agents and Chemotherapy) тақдим этилган маълумотларга кўра, нозокомиал пневмония АҚШ даги реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги сунъий ўпка вентиляциясида ётган ҳар 10 нафар бемордан бир нафарида ривожланган.
Хирургик беморларда нозокомиал пневмонияларнинг ривожланиши режали операциялардан кейин – 6% ни, шошилинч абдоминал операциялардан кейин – 15% ни ташкил этади. Нозокомиал пневмониялар интенсив терапия бўлимларида энг кўп учрайдиган инфекцион асоратлардир. Сунъий ўпка вентиляциясида нозокомиал пневмония барча операциядан кейинги пневмонияларнинг 36% ни ташкил этади.
Сунъий ўпка вентиляциясига ўтказилмаган хирургик реанимация ва интенсив терапия бўлимлари беморларида нозокомиал пневмония 15% дан ошмайди.Нозокомиал пневмонияда ўлим кўрсаткичи 19-45% ни ташкил қилади.
Сунъий ўпка вентиляциясида ётган беморларнинг ўртача 10% да нозокомиал трахеобронхит ривожланади.
туфайли пайдо бўлган нозокомиал пневмония Х100
Сунъий ўпка вентиляцияси билан ётган барча
беморлар даволанган кунлар
Бу кўрсаткич маълумотларни ишонарли таққослаш имконини беради. Лекин сунъий ўпка вентиляцияси туфайли пайдо бўлган нозокомиал инфекциянинг сонини оддий усул билан ҳам ҳисоблаш мумкин.


Сунъий ўпка вентиляцияси туфайли пайдо бўлган
нозокомиал инфекциялар сони Х 100
Мазкур даврда ЎСВда ётган барча беморлар сони



Download 31.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling