Леонардо да Винчи. Ўз замониданилгарилаб кетган инсон
Download 15.65 Kb.
|
Леонардо да Винчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот матни. 1 -4намуналар. Леонардо да Винчи. Ўз замониданилгарилаб кетган инсон. Матнда аниқ баён этилган ахборотни топа олиш малакаси. 1 намуна
- Матндаги маълумотни ва ғояларни интеграция ва талқин қилиш. 3 намуна.
- ______________________________________________________________ Матннинг мазмуни ва шаклини бахолай олиш малакаси.
Леонардо да Винчи. Ўз замониданилгарилаб кетган инсон. Кўпчилик одамлар Леонардо да Винчининг исмини эшитиб, унинг таниқли суръати “Мона Лиза”ни эслашади. Бу суръат Парижда санъат музейида жойлашган. Хар куни миллионлаб саёхлар уни кўриш учун келишади. Лекин Леонардо да Винчи фақат рассом эмас эди. У шу билан бирга истеъдодли ихтирочи, мухандис, архитектор ва хайкалторош эди. Унда кўп янги ва ғаройиб ғоялар бор эди. Леонардо да Винчи 1452 йилда Италиянинг Винчи шаҳрининг олдида жойлашган отасининг уйида туғилган. Унинг болалиги табиат қўйнида ўтган; у ўз атрофидаги хайволарни ва хашаротларни кузатган. Кейинчалик Леонардо отаси билан Флоренция шаҳрига кўчиб келган. У ерда Леонардо Верроккьо исмли таниқли рассом ва хайкалтарошникида ишлаб, ўқиган. У Верроккьода ишлаган вақтда ўз даврдаги техника хақида жуда кўп нарсани билиб олган. Бу унга турли хил механизмларни қандай ишлашини тушуниб олишга ёрдам берди. Яна у керакли ранглар олиш учун хар хил бўёқларни аралаштиришни ва хайкаллар яратиш учун темирдан фойдаланишни ўрганиб олди. Леонарда доимо билим олиш иштиёқини хис қилган. У атрофдаги дунёни ўрганиб, кўрган нарсаларни чизиб олган. У топа олган барча китобларни ўқиган, бошқа одамларни ғояларига қулоқ тутган ва улар билган янги нарсаларни ёзиб борган. Бир хил ёзув дафтарчалари плакатга ўхшаб катта бўлган, бошқалари – кичкина, белбоғини орқасида олиб юриш қулай бўлиши учун. Унинг кўп ёзувлари йўқотилган, лекин айримлари 19 аср бошида чоп этилган ва уларни хозирга вақтда хам кўриш мумкин. Уларда расмлар ва тартиб билан ёзилган ёзувлар бор. Леонардонинг ёзув дафтарчаларида унинг кашфиётларининг тасвирлари бор. Бу ёзувлар унинг нима ва қандай ишлашига бўлган катта қизиқишини ҳам кўрсатади. Уни машиналар қизиқтирар эди, шу билан бирга,унга тирик мавжудотларни қандай харакатланиши, уларнинг тузилиши ҳам қизиқ эди. У харакатланаётгани сувни, дарахтдаги баргларни, учаётган қушларни ва инсон таналарини ўрганган ва тасвирлаган. Атрофини ўраб турган барча нарсаларни кузатиб, у хар вақт янги нарсаларни билиб борган. Барча олган билимларини ва бошқа одамлардан ўзлаштирган ғояларни Леонардо ривожлантирган ва мукаммаллаштирган. Натижада, унинг ёзув дафтарчаларидаги кўпчилик расмлар мутлақо янги ғояларни акс эттиришади. Айримлари келажакдаги тасвирларга ўхшайди. Масалан, унинг “Учар машина” чизмаси осмонда учар шарлар ва самолётлар пайдо бўлишдан анча олдин қилинган. Леонардо янги ғояларга бой бўлишига қарамай, расмлардаги нарсаларни кўпчилигини хаётга тадбиқ эта олмади. Унинг ёзув дафтарчаларининг бирида парашютли одамнинг суръати бор. Бу ғоя 300 йилдан кейин 1783 йилда хаётга тадбиқ этилиб, ўшанда битта француз ерга парашютда тушган биринчи инсон бўлди. Бошқа ихтироси инсонинг танасини ўрганиш ва унинг қандай харакатлана олишига қизиқишга асосоланган эди. Леонардода одамнинг қўллари, оёқлари ва бошқа аъзолари акс этган расмлар кўп бўлиб, у механик одам - робот лойихалаштирди деса хам бўлади. Бу робот тўғри ўтира оларди, қўлларини силкитарди, бошини қимирлатиб, оғзини очиб ёпарди. Леонардо да Винчи 1519 йилда вафот этди. У хақиқатдан ҳам ўз замонидан илгарилаб кетган инсон эди. Ахборот матни. 1 -4намуналар. Леонардо да Винчи. Ўз замониданилгарилаб кетган инсон. Матнда аниқ баён этилган ахборотни топа олиш малакаси. 1 намуна
2 намуна
Матндаги маълумотни ва ғояларни интеграция ва талқин қилиш. 3 намуна.
Матннинг мазмуни ва шаклини бахолай олиш малакаси. 4 намуна.
Download 15.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling