1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


II БОБ. КАСБ ТАНЛАШГА ЙЎНАЛТИРИШ


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

 
II БОБ. КАСБ ТАНЛАШГА ЙЎНАЛТИРИШ 
1 - §. Касбга йўналтириш ишининг мактаб системаси. 
Касбга йўналтириш ишини амалга оширишнинг умумий системасида 
мактаб системаси дастлабки босқич ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни 
ўз ичига олади. 
1. 
Шахснинг юксак маънавий аҳлоқий фазилатларига эга бўлган 
фуқароларни тарбиялаш. 
2. 
Политехник 
ва 
бошланғич 
касбий 
малакаларнинг 
муайян 
системасининг эгаллаган бўлғусу малакали мутахассисни тарбиялаш. 
3. 
Шахсий ва жамоа меҳнати муайян ташкилотчилик малакаларини 
шакллантиришдан иборат. 
Ўқувчиларни касб танлашага йўналтириш – бутун педагоглар 
жамоасининг, ота-оналар ва ишлаб чиқариш жамоатчилигининг кўп йиллик 
таълим – тарбия ишидир. Мактабда касбга йўналтириш соҳасидаги ҳамма 
ишларни бир-бирига мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида касб 


122 
танлашга йўллаш коммиссияси тузилади. Коммисия таркибига мактаб 
директорининг тарбиявий ишлар бўйича мовуни, меҳнат таълим ўқитувчиси
синф раҳбари жамоатчилик вакиллари ота-оналар, корхона вакиллари, мактаб 
шифокори киради. Ушбу коммиссиянинг иш режаси мактаб таълим-тарбия 
иши режасининг таркибий қисмига киради. Синф раҳбарининг вазифалари – 
ўқувчининг шаклланаѐтган шахсини, унинг майиллари, қизиқишлари,
қобилиятларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Бу соҳада унга 
фан ўқитувчилари, ота-оналар билан ўтказилагн суҳбатлар ѐрдам беради. 
Синф раҳбари ўқувчининг шахсини ўрганиш негизида муайян дастур асосида
бир мақсадга қаратиб касбга йўналтириш ишини олиб боради. Касбга 
йўналтириш иши ўқувчиларнинг ота-оналари билан мустаҳкам алоқада 
ўтказилади. Ўқувчиларни касбга йўналтиришда ўқитувчининг шахси жуда 
катта роль ўйнайди.
Ўқитувчининг шахси – ўқитувчининг ижодий ривожланишининг, юксак 
педагогик маҳоратини, тадбиркорлигини, ўқувчиларга нисбатан муҳаббат 
ҳурматини белгилаб берадиган хислатлар мажмуидир. Меҳнат таълими 
ўқитувчиси ўқувчи шахсини ўрганиш мобайнида уларни касбга йўналтириш 
мақсадида қуйидаги қоидаларга: шахс камол топадиган аниқ вазиятда, 
жамоада шахснинг хулқ-атворини кузатиш, фаолият орқали шахсни ўрганиш, 
шахснинг психологик холатини ўртоқларига нисбатан муносабатини ҳисобга 
олиш каби қоидаларга амал қилиши мақсадга мувофиқдир. Меҳнат таълими 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling