1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Пазандачилик асослари - ўқувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига
ишлов бериш, ошпазлик ва қандолатчилик асослари озиқ-овқат 
маҳсулотлари ҳамда таомларнинг инсон ҳаѐтидаги ўрни, хусусиятлари,
тўйимлилиги, турлари, овқатланиш меъѐри ва тартиби, озиқ-овқат 
маҳсулотларини сақлаш, ташиш ҳамда уларга дастлабки ва асосий ишлов 
бериш йўлларини ўрганадилар; ошхоналарнинг жиҳозланиши; озиқ-овқат 
саноати санитария гигиена ҳамда меҳнат ҳавфсизлик техника
қоидаларини; уй-рўзғор юритиш ва жиҳозлардан унумли фойдаланиш,
оила жамғармаси, уни сарфлаш маданияти, озиқ-овқат енгил саноат
соҳаларидаги кенг тарқалган касблар, уларнинг таснифлари ҳақидаги
тушунчаларга ҳамда пазандачиликка оид касб-ҳунар турлари
тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.
Қишлоқ хўжалиги асослари - ўқувчилар қишлоқ хўжалиги соҳалари;
деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари; агрономия 
асослари, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва мелиорация асослари; 
фермерлик ва мулкдорлик бошқа турлари; қишлоқ хўжалигида
тадбиркорлик; маҳсулотлар бозори ҳақида тушунчалар; маданий экинларнинг
келиб чиқиши, тарқалиши, ўсиши ва ривожланиши; тупроқнинг тузилиши,
унумдорлиги; ерга ишлов бериш ва бунда қўлланиладиган меҳнат 
қуроллари машина, мосламалар ва уларнинг умумий тузилиши ҳамда ишлаш
жараѐнлари, уларга қўйиладиган агротехник талаблар; ўғит турлари,


113 
ўғитлаш муддати ва унда ишлатиладиган машиналар; уруғларни тайѐрлаш
ва уларга ишлов бериш; уруғ ва кўчат экиш усуллари ҳамда машиналари;
ғалла, дон, дуккакли, тугунакли ва илдиз-мевали экинлар; сабзавот, полиз, 
мева, мойли, толали ва зиравор экинлар етиштиришда ишлатиладиган
меҳнат қуроллари ва машиналар мажмуаси; ѐпиқ жойларда ( 
иссиқхоналарда) экин етиштиришнинг аҳамияти, истиқболи, хусусиятлари ва
уларда ишлатиладиган кичик ўлчамли машиналар; етиштирилган ҳосилни
йиғиб териб олиш, бирламчи ишлов бериш ва сақлашга оид билимлар ва 
амалий кўникмалар; чорвачилик биологияси; чорва моллари, чорвачиликда
наслчилик озуқабоп экинлар; чорвачиликда санитария гигиена талаблари,
зоотехника, зооветеринария чорвачиликда маҳсулдорликни ошишириш 
усуллари; қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича касб-ҳунар турлари тўғрисидаги 
маълумотларга эга бўладилар. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling