10- маъруза адсорбция. Адсорбентлар характеристикалари. Адсорберлар конструкцияси. Десорбция


Download 0.57 Mb.
bet5/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1563322
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 мавзу

Мавҳум қайнаш қатламли адсорбермайда, донадор адсорбент билан тўлдирилган бўлади (3-расм).
Б
ошланғич аралашма адсорбент заррачасининг мавҳум қайнаш тезлигидан каттароқ тезликда газ тақсимловчи тешикли панжара 2 остига узатилади. Натижада, адсорбент қатлами кенгаяди ва сўнг мавҳум қайнаш ҳолатига ўтади. Адсорбция жараёнини мавҳум қайнаш қатламида ўтказиш масса алмашиниш жараёнини интенсивлашга ва жараён давомийлигини қисқаришига олиб келади.
Харакатчан донадор адсорбент қатламли адсорберлар- бу ичи бўш колонна типидаги қурилма бўлиб, унда тўсиқлар, қуйилиш патрубкалари ва узатувчи мосламалар ўрнатилган.
4-расмда буғ-газ аралашмасини тозалаш ва тақсимловчи тарелкалардан таркиб топган. Бу турдаги адсорберда адсорбент узлуксиз циркуляция қилиб туради ва газдаги ютилувчи компонент адсорбентга ўтади.
А
дсорбентнинг биринчи секцияси бўлмиш совуткичда қайта тикланган адсорбент совутилади. Ушбу секция қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаси кўринишида ясалган. Совуқлик элткич совуткичнинг трубалараро бўшлиғига узатилса, адсорбент эса - трубалар ичида ҳаракатланади.
Иккинчи секция адсорбер вазифасини бажаради. Бу ерда адсорбент буғ-газ аралашмаси билан тўқнашувда бўлади. Биринчи секциядан иккинчисига адсорбент патрубка ва тақсимловчи тарелкалар орқали ўтади. £айд этилган мосламалар адсорбент қурилма кўндаланг кесими бўйича бир хилда тақсимлаш ва иккала секция орасида тамба ва ажратиб турувчи восита сифатида хизмат қилади. Ундан кейин, ишлатиб бўлинган адсорбент десорбция секциясига ўтади ва у ерда десорбцияловчи элткич (ўткир буғ) билан ўзаро таъсирда бўлиб қиздирилади. қайта тикланган адсорбент шлюзли тамба орқали чиқариб юборилади.
Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling