10- маъруза адсорбция. Адсорбентлар характеристикалари. Адсорберлар конструкцияси. Десорбция


Download 0.57 Mb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1563322
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 мавзу

Адсорберлар конструкциялари
Жараённи ташкил этиш бўйича адсорберлар 2 гуруҳга бўлинади: даврий ва узлуксиз.
Даврий адсорберлар қўзғалмас ва мавҳум қайнаш қатламли бўлади.
В

ертикал цилиндрик адсорбер
- даврий ишлайдиган адсорберларнинг энг кўп тарқалган конструкциясидир (1-расм).
Колосникли панжара 2 га қурилма тепа қисмидаги люклар орқали адсорбент гранулалари юкланади. Қурилманинг пастки қисмидаги люклар орқали эса, ишлатиб бўлинган адсорбент тўкилади. Бу турдаги адсорберлар буғ-газ аралашма ва суюқлик эритмаларини тозалаш учун ишлатилади. Бошланғич аралашма ва ўткир буғни узатиш учун адсорберда тегишли штуцерлар ўрнатилган. Одатда, бошланғич эритма адсорбернинг ҳалқасимон трубаси 3 орқали пастдан юқорига ҳаракатлантирилади. Буғ-газ аралашмаси эса, юқоридан пастга қараб узатилиши мумкин. Бундай қурилмаларда, десорбция жараёнида ўткир буғ ҳалқасимон труба 3 орқали юборилади.
Бу турдаги адсорберларда адсорбция жараёни 4 босқичда ўтади: адсорбция, десорбция, қуритиш ва адсорбентни совитиш. Жараён тугагандан сўнг, ишлатилиб бўлинган адсорбентни қайта тиклаш масаласи пайдо бўлади. Адсорбентдан ютилган моддани десорбциялаш технологик жараённинг зарур босқичидир. Ушбу босқичда бирданига иккита масала ечилади: адсорбентни қайта тиклаш ва моддани ажратиб олиш.
Десорбциялашнинг асосий усули бу тўйинган сув буғи ёрдамида адсорбентдан ютилган компонентни сиқиб чиқариш. Десорбция жараёни тезлигини ошириш учун жараён юқори температураларда ўтказилади.
Вертикал, қўзғалмас ҳалкасимон адсорбент қатламли адсорбер - буғ-газ аралашмасидан компонентларни ютиш учун мўлжаланган (2-расм). Адсорбер вертикал қобиқ 1 дан иборат бўлиб, унинг ичида ички 2 ва ташқи 3 панжаралар орасига адсорбент 4 жойлашган бўлади. Абсорбция босқичида буғ-газ аралашмаси адсорбернинг пастки қисмига берилади ва ҳалқасимон адсорбент қатламининг кесими бўйича тақсимланади. Адсорбент қатламидан ўтиб, тозаланган буғ-газ аралашма марказий патрубкадан чиқиб кетади. Десорбциялаш босқичида сув буғи адсорбернинг марказий патрубкаси орқали узатилади. Десорбцияланган компонент ва сув буғларининг аралашмаси қурилманинг пастки қисмидаги штуцер орқали чиқарилади. Адсорбентни қуритиш учун иссиқ, совитиш учун эса - совуқ ҳаво юборилади. Адсорбент совутилгандан сўнг цикл яна қайтадан такрорланади. Адсорбентни юклаш қурилманинг тепасидаги люк, тўкиш эса-пастки течка орқали амалга оширилади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling