3-маъруза Мавзу: Буғлатиш. Умумий тушунчалар. Буғлатиш ускуналарининг тузилиши ва таснифи. Режа: - Буғлатиш ҳақида умумий тушунчалар.
- Буғлатиш ускуналарининг тузилиши ва таснифи.
- Мажбурий циркуляцияли, пленкали, иссиқлик насосли, барботажли буғлатиш ускуналари.
Қаттиқ, учувчан бўлмаган ёки учувчанлиги ёмон бўлган моддалар эритмаларини қайнатиш даврида эритувчисини ва ҳосил бўлган буғларни чиқариб юбориш жараёнига буғлатиш дейилади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, агар буғланиш жараёни қайнаш температурасидан паст, исталган температурада эритма юзасида содир бўлса, буғлатиш эса - қайнаш температурасидан юқори температурада, эритманинг бутун ҳажмида юз беради. - Буғлатиш вакуум, атмосфера ва юқори босим остида олиб борилиши мумкин.
- Вакуум остида буғлатиш пайтида иккиламчи буғни махсус конденсаторда конденсациялаш йўли билан қурилмада вакуум ҳосил қилинади ва насос ёрдамида конденсацияланмаган газлар сўриб олинади.
- Афзаллиги: паст температура ва босимли иссиқлик элткичлардан фойдаланиш мумкин.
- Камчиликлари: жараёнда вакуумни қўллаш унинг нархини оширади; буғлатгичдан ташқари бир нечта қўшимча қурилма ва мосламалар ишлатиш керак.
Атмосфера босимида буғлатиш жараёнида ҳосил бўлган иккиламчи буғ атроф муҳитга чиқариб юборилади. Бундай усул энг содда деб ҳисобланса ҳам, лекин у иқтисодий жиҳатдан энг тежамсиздир. - Атмосфера босимида буғлатиш жараёнида ҳосил бўлган иккиламчи буғ атроф муҳитга чиқариб юборилади. Бундай усул энг содда деб ҳисобланса ҳам, лекин у иқтисодий жиҳатдан энг тежамсиздир.
- Юқори босим остида буғлатиш жараёнида ҳосил бўлган иккиламчи буғ қайтадан буғлатиш жараёнида, ҳамда бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатиш мумкин. Бу усулда жараён юқори босимда олиб борилгани учун, эритмаларнинг қайнаш температураси анча кўтарилади
Буғлатиш усуллари Буғлатиш усуллари Саноатда мавжуд технологияларда асосан қуйидаги буғлатиш усулларидан фойдаланилади: - оддий буғлатиш (узлукли ва узлуксиз); - кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш (фақат узлуксиз); - иссиқлик насосларини қўллаб буғлатиш. Оддий буғлатиш. Иссиқлик тежалиши катта аҳамиятга эга бўлмаган ва унумдорлиги кичик бўлган қурилмаларда оддий буғлатишдан фойдаланилади. Оддий буғлатиш. Иссиқлик тежалиши катта аҳамиятга эга бўлмаган ва унумдорлиги кичик бўлган қурилмаларда оддий буғлатишдан фойдаланилади. Узлукли буғлатишни икки хил йўл билан олиб бориш мумкин:
25.1-расм. Бир корпусли, узлуксиз ишлайдиган буғлатиш қурилмасининг схемаси. 1, 8 - насослар; 2 - сарф ўлчагич; 3 - иситкич;
4 – буғлаткич; 5 - барометрик конденсатор; 6 - ушлагич; 7 - барометрик труба.
25.2-расм. Марказий циркуляция трубали буғлаткич. 25.2-расм. Марказий циркуляция трубали буғлаткич. 1 - иситувчи камера; 2 - сепаратор; 3 - иситувчи трубалар; 4-циркуляция трубаси 25.3-расм. Оддий буғлатиш жараёнидаги иссиқлик оқимлар схемаси 25.3-расм. Оддий буғлатиш жараёнидаги иссиқлик оқимлар схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |