10 – Маъруза: Виртуал шахсий тармоқларни (vpn) ташкиллаштириш


Тармоқлараро экранларнинг асосий компонентлари


Download 235.5 Kb.
bet3/5
Sana12.03.2023
Hajmi235.5 Kb.
#1262468
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-ma ruza

Тармоқлараро экранларнинг асосий компонентлари.
Тармоқлараро экранлар тармоқлараро алоқа хавфсизлигини OSI моделининг турли сатҳларида мададлайди. Бунда эталон моделнинг турли сатҳларида бажариладиган ҳимоя функциялари бир-биридан жиддий фарқланади. Шу сабабли, тармоқлараро экранлар комплексини, ҳар бири OSI моделининг алоҳида сатҳига мўлжалланган, бўлинмайдиган экранлар мажмуи кўринишида тасаввур этиш мумкин.
Экранлар комплекси кўпинча эталон моделнинг тармоқ, сеанс, тадбиқий сатҳларида ишлайди. Мос ҳолда, қуйидаги бўлинмайдиган брандмауэрлар фарқланади (10.5-расм).

  • экранловчи маршрутизатор;

  • сеанс сатҳи шлюзи (экранловчи транспорт);

  • тадбиқий сатҳ шлюзи (экранловчи шлюз).

Тармоқларда ишлатиладиган протоколлар (ТСР/IР, SРХ/IРХ) OSI эталон моделига батамом моc келмайди, шу сабабли санаб ўтилган экранлар хили функцияларини амалга оширишда эталон моделининг қўшни сатҳларини ҳам қамраб олишлари мумкин. Масалан, тадбиқий экран хабарларнинг ташқи тармоққа узатилишида уларни автоматик тарзда шифрлашни, ҳамда қабул қилинувчи криптографик беркитилган маълумотларни ав­томатик тарзда расшифровка қилишни амалга ошириши мумкин. Бу ҳолда бундай экран OSI моделининг нафақат тадбиқий сатҳида, балки такдимий сатҳида ҳам ишлайди.

10.5-расм. OSI моделининг алоҳида сатҳларида ишлайдиган тармоқлараро экранлар тури
Сеанс сатҳи шлюзи ишлашида OSI моделининг транспорт ва тармоқ сатҳларини қамраб олади. Экранловчи маршрутизатор хабарлар пакетини тахлиллашда уларнинг нафақат тармоқ, балки транспорт сатҳи сарлавҳаларини ҳам текширади.
Юқорида келтирилган тармоқлараро экранларнинг хиллари ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Ишлатиладиган брандмауэрларнинг кўпчилиги ёки тадбиқий шлюзлар, ёки экранловчи маршрутизаторлар бўлиб, тармоқлараро алоқанинг тўлиқ хавфсизлигини таъминламайди. Ишончли ҳимояни эса фақат ҳар бири экранловчи маршрутизатор, сеанс сатҳи шлюзи, ҳамда тадбиқий шлюзни бирлаштирувчи тармоқлараро экранларнинг комплекси таъминлайди.
Экранловчи маршрутизатор (screening router) (пакетли фильтр (pack­et filter) деб ҳам аталади) хабарлар пакетини фильтрлашга аталган ва ички ва ташқи тармоқлар орасида шаффоф алоқани таъминлайди. У OSI моде­лининг тармоқ сатҳида ишлайди, аммо ўзининг айрим функцияларини бажаришида эталон моделининг транспорт сатҳини ҳам қамраб олиши мум­кин.



Download 235.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling