10- мавзу: сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиҚ


Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Download 22.86 Kb.
bet3/4
Sana21.06.2023
Hajmi22.86 Kb.
#1639666
1   2   3   4
Bog'liq
21-22

4.Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар томонидан тасдиқланган ставкалар бўйича амалда олинган солиққа тортиладиган сув хажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби



  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиғининг умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) учун - бир ой;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиғининг умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун - йил чораги;

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари ва юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун - календарь йил.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Юридик шахслар жорий йилнинг 15 январигача сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги ёзма билдиришни белгиланган лимитдан келиб чиққан ҳолда ёки сув етказиб бериш шартномасига мувофиқ ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида эркин шаклда тақдим этадилар.
Юридик шахслар (дехқон хўжаликларидан ташқари) томонидан мустақил амалга оширилади ва йўриқномага илова қилинган шаклда йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш муддати учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ:
- юридик шахслар (дехқон хўжаликларидан ташқари) томонидан - ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 кунигача тўланади;
Чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғининг умумий суммаси энг кам иш хақининг эллик бараваридан кам миқдорни ташкил этадиган юридик шахслар солиқни чоракда бир маротаба, чораклик молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар.
Солиқ тўловчилар (қишлоқ хўжалик корхоналаридан ташқари) жорий йилнинг 15 январига қадар сувдан фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқни белгиланган лимитдан келиб чиқиб ёки сув етказиб бериш шартномасига кўра ҳар ойда ёки ҳар чоракда тўлашлари тўғрисида билдирувнома юборадилар.
Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари ва дехқон хўжаликлари (юридик шахс ташкил этадиган ва юридик шахс ташкил этмайдиган) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тўлайдилар.
Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдаланган сув хажмини олинган сувнинг умумий хажмидан чиқариб ташлайдилар, бунда 1 гектар суғориладиган ерни суғоришга сув сарфининг умуман хўжалик бўйича ўртача миқдоридан келиб чиқилади (бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг суғориладиган ерлари хам киради).
Мулкчилик ва бўйсуниш шаклидан қатъий назар иссиқ сув ва буғ узатувчи корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни улар томонидан юзадаги ва ер ости манбаларидан ишлаб чиқариш ва техник эхтиёжлар учун ишлатилган сув ресурслари хажми учун тўлайдилар.

Download 22.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling