10- мавзу: сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиҚ
Download 22.86 Kb.
|
21-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг моҳияти.
- 2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ва солиқ объекти
10- Мавзу: сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиҚ. Режа: 1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг моҳияти. 2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ва солиқ объекти. 3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан имтиёзлар 4. Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби. 1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг моҳияти. Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига кўра 1998 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилди. Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи тўловчилари бўлиб, ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар ҳисобланади. Ер ости ва ер усти манбаларидан ишлаб чиқариш ва техникавий мақсадларда фойдаланишга олинган сув ресурслари хажми, яъни юридик шахслар томонидан фойдаланилган сув ресурсларининг жами хажми, истеъмол ҳарактери ва мақсадларидан қатъий назар солиққа тортилади. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир. Ахоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб берувчи юридик шахслар ўз фаолиятида ишлатиладиган сув учунгина солиқ тўловчилар ҳисобланади. Корхоналар ва ташкилотлар ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарадиган юридик шахслар ушбу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун солиқ тўламайдилар. Таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажариш чоғида фойдаланиладиган сув ҳажми учун солиқни улар учун ушбу ишлар бажариладиган корхона ва ташкилотлар тўлайдилар. Янги қурилиш майдончасида қурилиш ишларини бажариш вақтида қурилиш пайтида фойдаланиладиган сув ҳажми учун солиқни қурилиш ташкилоти тўлайди. 2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ва солиқ объекти. Ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурсларининг хажми солиқ солиш объекти ҳисобланади. Ер усти манбаларига дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер юзасидаги бошқа ҳавзалар ва сув манбалари киради. Ер ости манбаларига артезиан қудуқлари ва скважиналар, вертикал ва горизонтал зовур тармоғи киради. Фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади. фойдаланиладиган хажми солиқ солиш объекти ҳисобланади Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади. (11.2.1-жадвал) Download 22.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling