10- мавзу: сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиҚ
Download 22.86 Kb.
|
21-22
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан имтиёзлар
10.2.1-жадвал
2016 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ СТАВКАЛАРИ1
Сувдан қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларини суғориш учун фойдаланиладиган ёрдамчи хўжаликларга эга юридик шахслар, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг ўқув-тажриба хўжаликлари солиқни қишлоқ хўжалик корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар. 3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан имтиёзлар Сув ресурсларидан фойдалангалик учун солиқни тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод этилади: а) нотижорат ташкилотлари, ана шу фаолиятда ишлатилган сув хажмидан келиб чиқиб, (сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчилардан ташқари). Солиқ солиш мақсадида нотижорат ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади: - фақат давлат бюджети маблағлари ҳисобига молияланадиган, ҳаражатларни қоплаш учун белгиланган сметалар доирасида дотация оладиган корхоналар, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар: ижтимоий-хайрия ёки тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кўзламайдиган, таъсис хужжатларида такидланган бошқа мақсадлар учун барпо этилганлари; молиявий ва бошқа маблағларни маскур ташкилот ходимлари, муассасалари ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари учун тақсимлайдиган ва инвестицияламайдиганлари (қонун хужжатларида белгиланган тартибда мехнатга хақ тўлашда бундан мустасно); б) ер ости минерал сувларидан даволаш мақсадида фойдаланиладиган соғлиқни сақлаш муассасалари, улар минерал сувларидан савдо тармоғида сотиш учун фойдаланадиган ҳоллар бундан мустасно; c) фармацевтика фаолияти билан шуғуланадиган ва сувдан доривор воситалар таёрлашда фойдаланадиганлар; д) атроф муҳитга зарарли таъсири олдини олиш мақсадида чиқариб ташланадиган ер ости сувлари учун (ишлаб чиқариш ва техник эхтиёжлар учун ишлатиладиган сув хажмларидан ташқари). Масалан, сизот сувларининг сатхини пасайтириш мақсадида чиқариб ташланадиган зовур сувлари; е) унинг учун бюджетга солиқ тўлаган юридик шахслардан сув олган истеъмолчилардан; ф) фойдали қазилмалар қазиб олиш билан йўл-йўлакай ва шахтадан сувни чиқариб ташлаш учун олинган ер ости сувлари учун, (ишлаб чиқариш ва техник эхтиёжлар учун фойдаланиладиган сув хажмларидан ташқари); г) агрегатлар ишлаши учун сувдан фойдаланганлик учун (гидро электрастанциялар); ҳ) бирламчи фойдаланганлик учун хақ тўланган сувдан иккиламчи фойдаланувчилар (масалан, суғориш учун коллектор-зовур тармоғидаги сувдан фойдаланиш); и) фаолиятнинг асосий тури бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчилар шўрлаган ерларни суғоришга сувдан фойдаланганлик учун. Мазкур имтиёз ёрдамчи қишлоқ хўжалигига эга юридик шахсларга хам татбиқ этилади; ж) умумий ишловчиларнинг камида 50% ногирон бўлган, ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” уюшмаси мулкида бўлганлари (савдо-сотиқ, воситачилик, таминот-сотиш ва тайёрлов фаолият билан шуғуланувчи юридик шахслардан ташқари); к) бўшатиб олинадиган маблағлар улар томонидан моддий-техник базани мустахкамлашга, ускуналар, анжомлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва китобларини ҳарид қилишга сарфланиши шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари рўйҳатга олинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга. Солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси амалга киритилишига қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра тақдим этилган солиқ имтиёзлари улар тақдим этилган муддат тугашига қадар сақланади. Download 22.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling