10-bilet 2-savol tiftn bo’yich tovarlarning tasniflashning 2-qoidasi


-bilet 5-savol--Сут ва сутли маҳсулотларнинг ТИФ ТН асосида таснифланиши


Download 92.9 Kb.
bet4/6
Sana05.09.2023
Hajmi92.9 Kb.
#1672796
1   2   3   4   5   6
10-bilet 5-savol--Сут ва сутли маҳсулотларнинг ТИФ ТН асосида таснифланиши
Сут, унинг истеъмол хусусиятлари, ассортименти ва сифатига қўйиладиган талаблар. Сут табиий, асосий озиқ-овқат маҳсулотидир. Унда инсон организми учун муҳим ва зарур бўлган барча озиқ моддалари мавжуд. Сут таркибида 3-4% оқсил, 3-5% ёғ, 4,5-5% сут шакари, 0,6-0,8% минерал моддалар, 87-89% сув, А, В,С, Е, РР витаминлари бор. Сутдаги минерал моддалар кальций, калий, натрий, магний, фосфор, темир ва ҳ.к. тузларидан иборат бўлади. Сутдаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар киши организмида деярли тўла ҳазм бўлади. 1 литр сут тахминан 670 ккал қувват беради. Сут тез бузилувчи маҳсулот ҳисобланади. Кўпинча сут бактериялар таъсирида ачийди.
Сут ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари ЎзР ТИФ ТНнинг бўлими гуруҳи позицияси Сут I 4 0401 Қайта ишланган сут маҳсулотлари I 4 0402-0406
Сут соғиб олингандан сўнг қайта ишланади. Сут фильтрлардан ўтказилиб, жуда паст ҳароратгача совитилади. Совитиш сутнинг узоқ муддат сақланишини таъминлайди. Қайта ишланган сут қуйидаги ассортимент гуруҳларида таснифланади:
1. Табиий сут табиий ҳолда олиниб, ёғсизлантирилмаган сутдир. Ушбу сут таркибида ёғ миқдори турлича бўлиб, бошқа ассортиментдаги сутларни тайёрлашда асосий хомашё бўлиб хизмат қилади.
2. Пастеризацияланган сут касал туғдирувчи микроорганизмларни йўқотиш ва узоқ вақт сақланишини таъминлаш мақсадида 65-85С ҳароратда термик ишлов берилган сутдир. Quyidagi турларга ажратилади:
- меъёрлаштирилган сут
- қайта тикланган сут
- серёғ сут
- қайнатиб пиширилган сут
- оқсилли сут
- витаминлаштирилган сут С витамини қўшилган,
- ёғсизлантирилган сут қаймоғи олинмаган табиий сутни сепаратордан ўтказиб олинади.
3. Стерилизацияланган сут–Стерилизация жараёни автоклавларда 103-142С ҳароратдаги босим билан ўтказилади. Бунда ҳамма микроблар ва уларнинг споралари улади.
Стерилизацияланган сут ионитли, виталактат-ДМ турларга ажратилади:

Tayor sut maxsuloti ёрлиқларда қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:


- ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи;
- маҳсулотнинг тўлиқ номи;
- литр ҳисобида маҳсулотнинг ҳажми ёки оғирлиги;
- маҳсулотнинг яроқлилик муддати;
- стандарт белгиси.
Сифат кўрсаткичлари Кўрсаткичларнинг тавсифи Ташқи кўриниши ва консистенцияси Бегона аралашмаларсиз бир хил турдаги суюқлик кўринишида бўлиши лозим. Таъми ва ҳиди Сутга хос бўлмаган, бегона таъм ва бошқа ёқимсиз ҳидларсиз бўлиши лозим. Қайнатиб пиширилган сут пастеризация қилинганлик таъмига эга бўлиши лозим. Ранги Оқ, бироз сарғимтир, қайнатиб пиширилган сутники оқиш сарғимтир, ёғсизлантирилган сутники бироз кўкимтир бўлиши лозим. Ўз Р ТИФ ТНга асосан сут I бўлимнинг 4-гуруҳида 0401 товар позициясида таснифланади.
2. Сутли маҳсулотлар, уларнинг таснифи, ассортименти, сифат кўрсаткичлари, маркировкалаш талаблари ва сақлаш шароитлари. Сут маҳсулотлари – бу сутга маълум даражада техник ва технологик ишлов бериш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлардир. Уларнинг ҳосил бўлишига қараб сут маҳсулотлари қуйидагича таснифланади:
1. Қаймоқ сутнинг ёғли қисмини ташкил этиб, таркибида 59-82,2% сув, 2,5-3% оқсил, 10-35% ёғ ва витаминлар мавжуд. Қаймоқ сутни сепаратордан ўтказиш орқали ҳосил қилинади. Термик ишлов берилишига қараб сут пастеризацияланган ва стерилизацияланган бўлади. Қаймоқнинг таъми ва ҳиди қайнатилган сутники каби, бегона ҳидлардан холи, ранги оқ ёки сарғим-тир оқиш бўлиши лозим. Реализацияга чиқариладиган қаймоқлар 0,25, 0,5 л ҳажмда полимер идишларда ёки қоғозли қутиларда қадоқланади. Пастеризацияланган қаймоқлар 4-8С ҳароратда 36 соат, стерилизацияланган қаймоқлар 1-20С ҳароратда 30 суткагача сақланиши мумкин.

Download 92.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling