Минерал боғловчи моддалар


Download 126.5 Kb.
bet1/6
Sana07.11.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1753390
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
minerallar boglovchi moddalar

Минерал боғловчи моддалар


Режа:
1. Ҳавойи боғловчи моддалар.


2. Қурилиш ва юқори мустаҳкамликка эга гипслар.
3. Ҳавойи боғловчи моддалар ишлаб чиқариш технологик схемаси, хоссалари ва улардан фойдаланиш соҳалари.
4. Гипсли боғловчи моддаларнинг турлари.


Боғловчи модда — бу туйилган кукунни маълум бир шароитда сув билан қориштирганда қуюқлашиб, аста-секин бўтқа ҳолатидан қотиш жараёнига ўтиб сунъий тошга айланадиган қурилиш ашёсидир. Улар органик, анорганик (ёки минерал) ва органик-минерал гурухларга бўлинади. Анорганик ёки минерал боғловчилар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил бўлади ва аста-секин қотиши натижасида сунъий тошга айланади. Анорганик боғловчилар ишлатилишига ва хоссаларига кўра қуйидаги гуруҳ^ларга бўлинади:
Ҳавойи боғловчилар – оҳак, гипсли боғловчилар ва каустик магнезит. Улар сув ва нам таъсирида бўлмаган шароитда қотиш хоссасига эга.
Гидравлик боғловчилар – фақат ҳавода эмас, балки сувда ва намликда ҳам қотиш хусусиятига эга. Масалан, гидравлик оҳак, портландцемент, гилтупроқли цемент, пуццолан портландцемент, тошқолли портландцемент, кенгаювчи цементлар ва ҳоказо.
Кислоталарга чидамли боғловчиларнинг қотиш жараёни, кейинги мустаҳкамлигининг ортиши кислоталар таъсирида ҳам давом этаверади. Бунга кислотага чидамли цементлар ва эрувчан суюқ шиша асосида олинадиган қоришмаларни мисол қилиш мумкин.
Ҳавойи борловчи ашёлар
Ҳавойи оҳак. Оҳак таркибида 8 %гача тупроқ бўлган кальций ва магнийли карбонат тоғ жинсларидан – бўр, оҳактош, доломитлашган ва мергелли оҳактошни куйдириб жуда арзон, ҳавода қотадиган боғловчи ашё – ҳавойи оҳак олинади. Олинган маҳсулот бўлак-бўлак оқ ёки кулрангда бўлиб, у сувсиз кальций оксиди ва қисман магний оксидидан ташкил топган. Бунга сўнмаган ёки тош оҳак дейилади. Уни майдалаб, қайновчи оҳак олинадй. Ҳавойи оҳак олишда ишлатиладиган хом ашё таркибида кальцит (СаСО3) 85 % дан ортиқ, магнезит (МgСО3) 7 %дан, гилтупроқ эса 8 %дан кам бўлиши лозим. Ҳавойи оҳакни олиш оҳактошни куйдириш жараёнида унинг таркибидаги СаСО3 билан МgСО3 ларни кальций оксидига (СаО), магний оксидига (МgО) ва карбонат ангидрид газига (СО2) парчаланишига асосланган. Карбонат ангидрид оҳактошни куйдириш жараёнида бошқа газлар билан бирга хумдондан чиқиб кетади. Натижада, хумдондан тоза ёки магний оксиди билан аралашган кальций оксиди ғовак тош сифатида олинади. Куйдириш жараёнида оҳактошнинг оғирлиги 44 %, ҳажми эса 12–14 % камаяди.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling