Минерал боғловчи моддалар


Download 126.5 Kb.
bet2/6
Sana07.11.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1753390
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
minerallar boglovchi moddalar

Оҳак ишлаб чиқариш
Оҳакни куйдириш. Кондан келтирилган оҳактош, асосан шахтали, қисман айланма ёки доира шаклидаги ўчоқларда 950–1100°С ҳароратда куйдирилади. Оҳак куйдирувчи шахтали ўчоқ 1-расмда тасвирланган.
Шахтали ўчоқлар баландлиги бўйлаб қуритиш, қиздириш, куйдириш ва совитиш бўлимларига ажратилган. Ўчоқнинг баландлиги 20 метр, ички диаметри 4 метргача бўлади. Учоққа солинган 120 т оҳактош 24 соатдан сўнг бўлак-бўлак оҳакка айланади. Шахтали ўчоқларнинг афзаллиги шундаки, куйдириш жараёнида ажралиб чиққан иссиқлик хом ашёни қуритиш ва қиздиришга хизмат қилади. Ёқилғи ўрнида кўмир ишлатилса, унинг кули маҳсулотнинг сифатини пасайтиради. Суюқ ёқилғи ёки газ ишлатилса, оҳак сифати ортади. Ёқилғи харажати куйдирилган оҳакнинг 15– 17 %ини ташкил этади.
Оҳакни сўндириш ва уни туйиш. Сўнмаган оҳакка сув таъсир этса, у қуйидаги реакция асосида сўнади:
СаО+Н2O=Са(ОН)2+15,64 ккал (65,5 кЖ).
Агар сўнмаган оҳак бўлакларига кам миқдорда (35–50 %) сув пуркалса, у майдаланиб сўнади ва кукун-оҳак ҳосил бўлади. Агар сув миқдори кўпайтирилса, сўндирилган оҳак хамири ҳосил бўлади. Қурилишда сўндирилмаган оҳак махсус гидраторларда кукун қилиб, кейин сўндирилади. Қоришмага сўндирмай туйилган оҳак бевосита қўшилса, унинг сифати ортади.
Оҳакнинг хоссалари. Оҳак қурилишга бўлак-бўлак, кукун, хамир ёки сўндирилмаган кукун ҳолатида келтирилади. Буларнинг зичлиги турличадир, яъни 50 % сувли оҳак хамирининг зичлиги 1400 кг/м3 бўлса, кукун оҳакники 500 кг/м3, туйилган оҳакники эса 600 кг/м3. га тенг.
Оҳакнинг ёғли ва ёғсиз турлари ҳам бор. Ёғли оҳакнинг сўниш даври ёғсиз оҳакка нисбатан кам бўлади. Давлат стандартларида кўрсатилишича, 1-навли ҳавойи оҳакда фаол оксидлар СаО+М§О миқдори 85 %дан кам бўлмаслиги, 2-навда 75 %дан, 3-навда эса 65 %дан кўп бўлиши керак.
О

1-расм. Шахтали ўчоқ: 1–шахта; 2– хом ашё соладиган қурилма; 3– ћаво сўргич; 4– гребень; 5–пишган оҳакни олиш.


ҳакнинг қотиши.
Оддий оҳак хамири билан тайёрланган қурилиш қоришмасининг қотиши бир неча кун давом этса, сўндирилмаган оҳак кукуни қо­ришмаси 30–60 дақиқа қотади. Бундан ташқари, сўндирил­май куйдирилган оҳак кукуни кам сув талаб этади. Шунинг учун сўндирилмаган оҳак қотишма­сининг сиқилишдаги мустаҳкам­лик чегараси, зичлиги ва чидамлилиги сўн­ди­ри­лган оҳакникидан бирмунча кўп.
Оҳак қоришмасининг қоти­шига асосан икки ҳолат таъсир кўрсатади: ўта тўйинган қориш­манинг қотиш жараёнида унда кальций гидроксидининг кристалл ҳолда ажралиши, ҳаводаги карбонат ангидрид гази таъсирида СаСО2 нинг қуйидаги реакция орқали ҳосил бўлиши:
Са(ОН)2+СО,=СаСО32О.
Бу жараён барча оҳакли моддаларда рўй бериб, карбонланиш жараёни дейилади. Карбонланиш жараёни қоришма қатламининг қалинлиги ва ҳаводаги карбонат ангидриднинг миқдорига боғлиқ.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling