Минерал боғловчи моддалар


Қурилиш гипсининг хоссалари


Download 126.5 Kb.
bet4/6
Sana07.11.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1753390
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
minerallar boglovchi moddalar

Қурилиш гипсининг хоссалари. Гипс сув билан қориш­тирилгандан кейин, у тезда қуюқлашиб қотади. Гипснинг қотиш жараёнида унинг ҳажми 1 % чамасида кенгаяди. Бу ундан меъморий буюмлар тайёрлашда, ёриқларни беркитишда ва бошқа мақсадларда ишлатишга қулайлик туғдиради. Давлат стандартларида кўрсатилишича қурилиш гипси қуюқла­нишининг бошланиши 4 дақиқадан кейин, охири 30 дақиқагача бўлиши керак. Гипснинг қуюқланиш даврини узайтириш учун унга махсус сусайтирувчилар қўшилади. Коллоид эритма ҳосил қилувчи ярим сувли гипснинг (зичлиги 2,5–2,8 г/см3 уюм тарзидаги ҳажмий оғирлиги 800–1100 кг/см3) эриш тезлигини сусайтирувчи суяк елими, казеин, желатин, глицерин, магний, кальций тузлари ишлатилади. Гипснинг қуюқланиш даврини узайтириш учун 60°С гача иситилган сув ҳам ишлатиш мумкин.
1-жадвал
Қурилиш ва қолипбоп гипс учун техник шартлар



Кўрсаткичлар

Қурилиш гипси

1-нав

2-нав

3-нав

Қуюкланиш даврининг бошланиши, дақиқадан кейин

4

4

4

Қуюкланиш даврининг охири, дақиқадан олдин

30

30

30

Майдалик даражаси, галвирдаги қолдиқ оғирлигига нисбатан, %

15

20

30

1,5 соатда қотган намунанинг эгилишдаги мустаҳкамлиги, кг/см2

27

22

17

1,5 соатда қотган намунанинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги, кг/см2

55

45

35




Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling