Минерал боғловчи моддалар


Download 126.5 Kb.
bet3/6
Sana07.11.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1753390
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
minerallar boglovchi moddalar

Гипсли боғловчи моддалар
Гипсли боғловчи моддалар куйдирилган гипс тошини майда қилиб туйиб олинади. Гипс тоши асосан, таркибида икки молекула сув бўлган кальций сульфат СаSО42Н2О дан иборат. Гипс тошининг пиширилиш ҳароратига ва шароитига қараб қурилиш гипси, жуда мустаҳкам гипс ҳамда ангидридли цемент ҳосил бўлади.
Қурилиш гипси таркибида икки молекула сув бўлган кальций сульфатли чўкинди тоғ жинси гипсни (СаSО42Н2О) сувсиз гипс деб аталувчи ангидрид тошни (СаSО4) ва айрим саноат чиқиндиларини пишириб олинади. Давлат стандартларида кўрсатилишича, 1-нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида СаSО42Н2О нинг миқдори 90 %, 2-нав учун эса 65 %дан кам бўлмаган табиий гипс тоши керак бўлади.
Табиий гипс тоши оқ рангли, қаттиқлиги Моос шкаласи бўйича 2, зичлиги 2200–2400 кг/м3 бўлган чўкинди тоғ жинсидир. Уни майда қшгаб туйиб 160– 170°С ҳароратда пиширилса қурилиш гипси ҳосил бўлади. Икки молекула сув бўлган кальций сульфатни 65°С да қиздирганда у ўз хусусиятини ўзгартиради ва таркибидаги сув аста-секин йўқолиб, дегидратациялана бошлайди. Бунда ҳароратнинг ортиши ҳисобига гипс тоши 1,5 молекула сувни йўқотиб, 0,5 молекула сувли гипсга айланади, бу қуйидаги реакция билан ифодаланади:
СаSO42Н2O = СаSo4-0,5Н2O + 1,5Н2O.
Бундай боғловчи алебастр деб аталади.
Гипсни ишлаб чиқариш уч хил усулда амалга оширилади: гипс тоши кукун ҳолатигача туйилади ва пиширилади; гипс тошини майдалаб пишириб, сўнг туйилади; гипс тошини майдалаб, юқори босимли сув буғида ишланади ва қуритиб туйилади.
Гипс тоши асосан, шахтали ва айланма хумдонларда ёки буғлаш қозонларида пиширилади. Шахтали хумдонларга гипс тоши 70– 300 мм йирикликда солинади. Айланма хумдонларга 15 мм. гача бўлган йирикликда, буғлаш қозонларига эса 25–50 мм йирикликда солинади. Қозонларда пишириш учун эса гипс тоши кукун ҳолда солинади. Гипс тошини пишириш усули энг аввал хом ашёнинг хусусияти, олинадиган маҳсулотга бўлган талабга қараб танланади.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling