10-маъруза: грунтларнинг механик хоссалари ва лёссимон грунтлар
Download 51.16 Kb.
|
1 2
Bog'liq10-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар
- Грунтнинг сурилишга бўлган қаршилиги.
10-маъруза: ГРУНТЛАРНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИ ВА ЛЁССИМОН ГРУНТЛАР Режа: Грунтларнинг деформацияси, мустаҳкамлиги ва уларнинг кўрсаткичлари. Лёсс ва лёссимон грунтлар. Тавсия этиладиган адабиётлар: 1. И. Эргашев. Инженерлик геологияси ва гидрогеологияси. - Тошкент, Ўқитувчи, 1990. 2. И.Эргашев. Инженерлик геологияси асослари амалий машғулотлар. - Тошкент, Ўзбекистон, 1992. 3. М.Ш. Шерматов. Гидрогеология ва инженерлик геологияси асослари. Ўқув қўлланма. –Тошкент, Феникс, 2005. 4. В.П. Ананьев, А.Д. Патапов. Инженерная геология.- М.: Высшая школа, 2008. Гилли грунтларнинг механик хоссалари - сиқилиш ва сурилишга қаршилигидир. Бу икки параметр грунтнинг намлигига, ғоваклигига ва заррачалар орасидаги боғланишларга боғлиқдир. Грунтнинг намлиги ва ғоваклиги кўп бўлса, уни сиқилиш қиймати ошади ҳамда сурилишга қарши-лиги камаяди. Ташқи куч таъсирида грунтнинг ҳажмини камайиши сиқилиш деб аталади. Грунтнинг сиқилиши ғоваклик ва бўшликнинг камайиши ҳисобига содир бўлади. Ғовак ва бўшликлардан олдин ҳаво ва сув чиқади, кейин заррачалар ўз жойлашишини ўзгартириб, бир-бирига яқинлашиб грунт зичлашади. Гилли грунтларнинг сиқилиш даражасини зичлашиш коэффициенти орқали ифодалаш мумкин: , МПа-1 а гар a > 0,01 МПа-1 бўлса грунт сиқилувчан, агар a = 0,01-0,0005 МПа-1 бўлса, грунт ўрта сиқилувчан, агар a < 0,0005 МПа-1 бўлса, грунт кам сиқилувчан ҳисобланади. 1-расм. Компрессион прибор ёрдамида грунтнинг сиқилишини аниқлаш. Грунтнинг сурилишга бўлган қаршилиги. Грунтлар ташқи куч таъсирида сиқилганда уринма кучланиш юзага келади ва зарралар ҳаракатга келиб ўзаро сурилиши мумкин. Қумли грунтларнинг сурилишга қаршилик кучи қуйидагича ҳ амда гилли грунтларнинг сурилишга қаршилик кучи қуйидагича аниқланади: бу ерда σ - нормал босим КПа; φ - грунтларнинг ички ишқаланиш бурчаги, град; С - грунтларнинг қовушқоқлик кучи, КПа. 2-расм. Грунтларнинг сурилишга бўлган қаршилиги. Download 51.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling