10-маъруза: грунтларнинг механик хоссалари ва лёссимон грунтлар
Лёсс ва лёссимон грунтлар
Download 51.16 Kb.
|
1 2
Bog'liq10-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лёсс ва лёссимон тоғ жинслари пайдо бўлиши.
- Ғишт, черепицалар
Лёсс ва лёссимон грунтлар. Лёсс сўзи халқаро (немисча) бўлиб, тузилиши жиҳатидан маълум физикавий, механикавий, химиявий минералогик таркибга эга грунт тури ҳисобланади. У ер юзининг маълум шароитли ўлкаларида ҳосил бўлган тўртламчи давр тоғ жинсидир. Бу тоғ жинслари олимлар томонидан 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўрганилган бўлиб 1823 й. немис олими К.Г.Леонард томонидан адабиётга термин сифатида киритилган.
Ҳозирги кунларгача Ўзбекистонда Соғ тупроқ атамаси билан ишлатилган. Текширишларга қараганда соғ тупроқ таркибига – гил, қумлоқ, лёссимон жинсларни академик Обручев 1948 й. ўрганиб “Лёссшунослик” фанини яратди. А.П. Павлов биринчи бўлиб лёссли жинсларнинг генетик классификациясини яратди. Бу эса тўртламчи давр тоғ жинсларини ўрганишга асос бўлиб қолди. Ҳозирги вақтда бир қанча илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва кўпгина лойиҳалаш институтлари лёсс тоғ жинслари билан шуғулланмокдалар. Лёсс ва лёссимон тоғ жинслари пайдо бўлиши. Лёсс ва лёссимон жинслар турли-хил геологик жараёнлар таъсирида, тоғ жинслари емирилишидан, турли назариялар асосида ҳосил бўлади. 1. Эол назарияси асосида – эол лёсслари. 2. Аллювиал назариялари асосида – Аллювиал лёсслар. 3. Пролювиал лёсслар. 4. Делювиал лёсслар. Ғ.О. Мавлонов узоқ йиллар давомида тўртламчи давр геологиясини мукаммал ўрганиши натижасида ўрта Осиёдаги тупроқларни лёсс ва лёссимон тоғ жинсларига бўлди. Ғ.О. Мавлонов классификациясига биноан лёсс грунтлар таркиби қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 1. Ранги сариқ ва оч сариқ бўлиши керак. 2. Серғовак (ғоваклик даражаси 46-59 % ни ташкил этиши, ичидаги ғовакликлар одатда микроскопик тузилган бўлиб, диаметри 3 мм га етади. 3. Таркибида кальций ва магнийнинг карбонатли тузлари кўп ва улар тоғ жинслари оғирлигининг 5 % дан ортиғини ташкил этиши керак. 4. Лёсс қатламларида шағал қатламчалари, майда тош ва қум бўлмаслиги шарт. 5. Гранулометрик таркибида бир-хил чангсимон заррачалар 50 % ва ундан кўпини ташкил этиши керак. 6. Вертикал бўйлаб ажралиб ёрилиш хусусияти туфайли худди юқоридан пастга қараб кесилгандек бўлади. 7. Узоқ вақт сув таъсир қилса чўкади. 8. Сув ўтказувчанлик хусусияти юқори. 9. Ичидаги тузлар цементлаш хусусиятига эга бўлганлигидан қуриганида мустаҳкам бўлиб, намланганда эса тез ивиб, лойга айланади. 10. Таркибида енгил эрийдиган тузлар кўп бўлиши керак. Агар гилли тоғ жинсларида юқорида кўрсатилган хусусиятларнинг биттаси ёки бир нечтаси бўлмаса, улар лёссимон тоғ жинслари дейилади. Олимлар лёсс тоғ жинсларининг ёшини аниқлаш учун ҳар хил геоморфологик ерларда ишлаб, турли усулларни қўллаганлар. Шунин учун умумий бир усул ханузгача йўқ. Ҳозирги вақтда уларни ёшини аниклашда стратиграфик, археологик, геоморфологик, тектоник усулларидан фойдаланилади. Ғ.О. Мавлонов Ўрта Осиё лёсс ва лёссимон тоғ жинсларини комплекс ўрганишда физика-техникавий хоссалар асосида тўртламчи давр картасини тузди ва уни тўртга бўлди. 1. Ҳозирги тўртламчи ётқизиқлар ( QIY ) 2. Юқори тўртламчи ётқизиқлар ( QIII ) 3. Ўрта тўртламчи ётқизиқлар ( QII ) 4. Қуйи тўртламчи ётқизиқлар ( QI ) Тўртламчи даврда лёсс ва лёссимон тоғ жинслари ер юзида энг кўп тарқалган қатламлар ҳисобланади. Европа, Осиёда, Америкада лёсс ва лёссимон жинслар кенг тарқалган. Ўрта Осиёда лёсс ва лёссимон тоғ жинслари Чотқол, Зарафшон, Чирчиқ, Қашқадарё, Сурхондарё водийларида кенг таркалган бўлиб, катта қалинликларга эга. Лёсс ва лёссимон тоғ жинслари халқ хўжалигида бир қанча тармоқларда ишлатилади. Лёсс қурилишда асос-пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ғишт, черепицалар тайёрлашда асосий хом ашё ҳисобланади, керамика қурилиш материаллари тайёрлашда қўшимча материал ролини ўйнайди. Лёсс тоғ жинслари ва синчли деворлар қуришда, лойга сомон аралаштирилиб томларни сувашда хом ва пишиқ ғиштлар тйёрлашда ишлатилади. Ҳозирги вақтда янги технологиялар асосида блоклар, сопол плиткалар, карнизлар, хар хил устунлар тайёрланмоқда. Лёсс 1400 °С гача суюқлантирилганда ундан чидамли бўлган лёсс шишаси олиш мумкин ва х.к. Такрорлаш учун саволлар: 1. Гилли (лойли) грунтларнинг механик хоссаларига нималар киради? 2. Сунъий грунтлар деб нимага айтилади? 3. Лёсс қандай хусусиятларга эга? 4. Қанақа грунтларни лёссимон грунт деб аталади? 5. Лёссимон грунтлар қаерларда ишлатилади? Download 51.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling