Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини Ўз-ўзини баҳолаш шакли


Download 85.38 Kb.
bet1/29
Sana11.03.2023
Hajmi85.38 Kb.
#1258319
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
жавоб саволномага (1)




Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини
Ўз-ўзини баҳолаш шакли

Илмий ташкилот номи


Тўлиқ манзил ва алоқа рақамлари
Директорнинг лавозими ва номи
1. ДАВЛАТ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ.
1.1. Институт ривожланишининг қисқача (тарихий) шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти (кейинги ўринларда — Институт) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4939-сон қарорига мувофиқ Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази негизида ташкил этилган.
Институт - меҳнат бозори, иш билан таъминлаш, меҳнат муносабатлари, касбий малака ва билимларни ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меъёрлаш, меҳнат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Институт олдинги даврларда қуйидаги мақомга эга бўлган:
1991-1993 – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар илмий-тадқиқот институти;
1993-2007 – Ўзбекистон Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази;
2007-2016 – Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази;
2016-2021 – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази.
1.2. Молиявий манбалар ва даромад турларининг қисқача тавсифи; харажатлар таркиби; мавжуд молиявий сиёсатнинг кучли ва заиф томонлари, шу жумладан муассасанинг тижорат фойдасини бошқариш (графиклар, тавсифлар, ҳисоб-китоблар, жадваллар ва бошқалардан фойдаланинг)
Институтни фаолият кўрсатиши учун 2022 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харажатлар сметасига жами 5,1 млрд. сўм маблағлар ажратилган.
Шундан иш ҳақи жамғармасига 3,7 млрд сўм, ягона ижтимоий тўловларга 0,9 млрд. сўм ажратилган.
Бошқа 4-гуруҳ харажатларига 0,5 млдр. сўм ажратилган.
Институтнинг 2022 йил учун Бандликга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 11 та лойиҳалар учун маблағлар ажратилган
(1-илова қилинади).
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасида 2022 йил учун даромадлар қисми 2,5 млрд. сўмга харажатлар қисми 2,5 млдр. сўмга тасдиқланган.
Даромадларни таркиби қуйидагича:
иш ўринларини атестациядан ўтказиш бўйича лаборатория экспертизаси ҳисобидан;
меҳнат муҳофазаси бўйича малака ошириш курси ҳисобидан;
ЮНЕСКО халқаро ташилоти билан тузилган шартнома лойихаси ҳисобидан.

Download 85.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling