Кучли томонлар
|
Заиф томонлар
|
1.Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган меҳнат бозорини комплекс, яъни ҳар томонлама, демографик ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда тармоқлар, ҳудудлар кесимида мунтазам ўрганишлар ва тадқиқодлар ўтказувчи ягона илмий муассаса.
|
1.Институт қошидаги Меҳнатни меёрлаш бўйича Марказ фаолияти тўла қонли ташкил этилмаган, керак бўлган мутаҳассислар билан етарлича таъминланмаган.
|
2.Меҳнат меёрлаш масалалари бўйича мамлакатда ягона илмий-текшириш институти.
|
2.Иқтисодиётнинг тармоқлари, корхона ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлар билан меҳнат стандартларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик суст даражада.
|
3.Институт корхона ва ташкилотларга ҳамда барча даражадаги ишловчилар учун зарур бўлган касбий малака ва билимларни ривожлантириш, касбий стандартларни ишлаб чиқишга иҳтисослашган илмий муассасадир.
|
3.Демографик ва миграция жараёнлари, меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари бўйича узоқ муддатли башоратлари (прогнозлари) мавжуд эмас.
|
4.Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича корхона ва ташкилотларда ўрганишларни ва иш жойларини шаҳодатдан ўтказиш бўйича лаборатория базасига эга институт.
|
4.Институт замонавий ИКТ балан жихозланмаган, муассасада меҳнат муносабатлари, меҳнатни меёрлаш соҳасида услубий маълумотлар, ишламалар ва қўлланмалар этишмайди.
|
Институт 2021 йил 30 сентябр куни ташкил этилганлиги сабабли Устави ва Низомида белгиланган мақсад ва вазифаларга тўлиқ эришилган эмас.