Физика ва математика факултети


Download 17.91 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi17.91 Kb.
#1206221
Bog'liq
Xulosa


Навоий давлат педагогика институти
Физика ва математика факултети” Физика ва астрономия ўқитиш методикаси III босқич талабаси, 2000-йилда туғилган, Ибрагимова Нигора Қобиловнанинг “Ўқувчиларнинг физик ва астрономик билимларни инглиз тилида инновацион ривожлантириш” номли илмий- тадқиқот ишига
ХУЛОСА


Физика-математика факультетининг 3-босқич талабаси Ибрагимова Нигора Қобиловнанинг НавДПИ Физика-математика факультетининг биринчи курсида ўқиётган кунларидан бошлаб талабалар орасида ўзига хос одоби, камтаринлиги ва иқтидори билан профессор-ўқитувчиларнинг диққат-эьтиборини ўзига жалб этди.
Бугунги кунда барча соҳаларда бўлганлиги каби, таълим соҳасига ҳам
алоҳида давлат давлат эътибори қаратилмоқда. Ҳар битта фанни замонавий
ахборот технология воситалари ҳамда педагогик таълим методларидан
фойдаланиб ўқитиш давр талабига айланиб қолди. Бу борада физика фанини
ўқитишда электрон кўргазмали воситалардан фойдаланган ҳолда ўқитиш жуда
муҳим ва долзарб ҳисобланади. Бунда ўқувчи ўтилаётган мавзу ҳақида янада
кўпроқ билим, малака ва кўникмаларга эга бўлади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилаётганлиги сабабли барча соҳаларда малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда.
Бу ўз-ўзидан ўқувчиларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама таълим-тарбиясига эътиборини кучайтиришни талаб этади.
Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарорида энг устивор вазифа қилиб қуйидагилар олинди:
Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш; 
Ибрагимова Нигора Қобиловнанинг қизи шу каби масалаларнинг бугунги кундаги муҳим аҳамияти ва долзарблигини очиб бериш борасида илмий изланиш олиб бормоқда. Кафедра билан ҳамкорликда мавзу доирасидаги муаммо бўйича материаллар йигиш илмий натижаларни кўриб чиқиш, фундаментал тадқиқотлар доирасида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб шахсий илмий режа тузилган. Илмий раҳбар этиб Д.И. Камолова тайинланган.


Шу ўринда “Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради?”, деган саволга жавоб излаш мақсадида Мирзақандова Соҳибжамол режа асосида тизимли ишлар олиб бориб қуйидагича хулосалар олди:
1. Тадқиқотларда олинган натижалар мамлакатдаги таълим сифати ва унинг халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаган ўрни тўғрисида хулосалар чиқариш имконини беради;
2. Миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратишда қўлланилади;
3. Халқаро тадқиқотлар таълим соҳасидаги миллий тадқиқотларни сифатли ўтказишга ижобий таъсир кўрсатади:
4. Халқаро стандартлар даражасида юқори иқтисодий самарага асосланган миллий баҳолаш тизимини яратиш имконини беради.
Мирзақандова Соҳибжамол Холмўмин қизининг олиб бораётган илмий изланишлари бугун кўчиликни қизиқтириб келмоқда. Ўйлаймизки, бу мавзу келажакда мактаб физика дарсликларини янгилашда ва янги ўқув адабиётлари яратишда асос бўла олди.
Илмий изланишлари натижасида 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси талабаларининг “Астрономия ва астрофизика” фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг I даражали дипломи билан мукофотланди.
Табиатан иқтидорли Мирзақандова Соҳибжамол Холмўмин қизи мустақил мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилувчи малакали кадр бўлиб етишишига ишонган ҳолда, Навоий давлат педагогика институти Физика-математика ўқитиш методикаси кафедраси уни Ўзбекистон Республикасининг иқтидорли талабалар учун бериладиган “Навоий” номидаги Давлат стипендияси билан тақдирлашга лойиқ деб топди.
Инновация ва илмий ишлар
бўйича проректор: доц., С.О. Хужжиев


Кафедра мудири: доц., А.А.Аҳмедов


Илмий раҳбар: PhD.,Г.И. Сайфуллаева
Download 17.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling