Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини Ўз-ўзини баҳолаш шакли
Жорий молиявий сиёсатнинг кучли ва заиф томонлари
Download 85.38 Kb.
|
жавоб саволномага (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ УМУМИЙ ТУШУНЧАСИ ВА ЙЎНАЛИШИ 2.1. Тадқиқотнинг мақсади ва тадқиқотлар йўналиши
- ) Сизнинг муассасангиз тадқиқот ва профессионал фаолият (хизматлар, маҳсулотлар, консалтинг ва ҳ.к.) учун асосий йўналиш сифатида қабул қилган умумий тадқиқот концепциясини қисқача тавсифлаб беринг.
- 10 тагача тадқиқот калит сўзларини санаб ўтинг ва ҳар бирига қисқача тавсиф беринг.
- Ташкилотингизнинг асосий тадқиқот ёъналиши ташкил этилганидан бери ўзгарганми ва агар шундай бўлса, неча марта ўзгарган Бу ўзгаришга нима сабаб бўлди
1.2.1 Жорий молиявий сиёсатнинг кучли ва заиф томонлари
1.Илмий-тадқиқот ишлари учун бюджет маблағларининг етарлича эмаслиги, бюджетдан ташқари ва бошқа маблағларни жалб қилиш механизмлари шаклланмаган. 2.Инновацион тадқиқотлвр учун инновацион фондлар, инновацион банклар, венчур фондлар томонидан маблаглар жалб қилинмаган. 3. Институтга замонавий инфратузилмани жорий этиш учун аниқ маблағлар белгиланмаган. 2. ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ УМУМИЙ ТУШУНЧАСИ ВА ЙЎНАЛИШИ 2.1. Тадқиқотнинг мақсади ва тадқиқотлар йўналиши (1) Ташкилотингизнинг миссиясини қисқача тавсифланг (сизнинг институционал қонун лойиҳаларингиз ва/ёки бошқа тегишли ҳужжатларга мувофиқ). Меҳнат институтининг асосий вазифалари этиб бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозори, меҳнатни муҳофаза қилиш, Малака тизими ва касбий стандартларни такомиллаштириш ҳамда меҳнат миграцияси каби йўналишлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги буйруқларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади. (2) Сизнинг муассасангиз тадқиқот ва профессионал фаолият (хизматлар, маҳсулотлар, консалтинг ва ҳ.к.) учун асосий йўналиш сифатида қабул қилган умумий тадқиқот концепциясини қисқача тавсифлаб беринг. Республикада касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизими: касбий стандартларнинг ишлаб чиқилишида илғор хорижий тажриба ва илмий ҳамжамият таклифлари қўлланилишини таъминлайди; меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда илғор хорижий амалиёт ва илм-фан билан уйғунликни таъминлаб боради; Республика ҳудудларида меҳнат бозорининг тизимли мониторингини ташкил қилиш, меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатларини ва меҳнат бозорини ўрганиш бўйича тадқиқотларни ташкил этади; Республиканинг айрим ҳудудларида аёллар (айниқса, оғир турмуш шароитига тушиб қолганлар), ёшлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифалари бандлиги бўйича тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида таклиф киритиб боради. (3) 10 тагача тадқиқот калит сўзларини санаб ўтинг ва ҳар бирига қисқача тавсиф беринг. 1. Меҳнат бозори- бозор иқтисодиёти тизимининг таркибий қисми бўлиб, унда бошқа бозорлар: хомашё, материаллар, қимматли қоғозлар ва бошқалар билан бирга фаолият кўрсатади. 2. Аҳоли бандлиги - аҳолини иш билан таъминлаш - меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлиши; фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган ва қонунларга зид келмайдиган, меҳнат даромади берадиган фаолияти. 3. Ишсизлик- 4. Меҳнат миграцияси- ишчи кучи экспорти 5. Демография- бу аҳолишунослик фани (аҳоли) 6. Касб малакаси- муайян касб, ишни яхши ўзлаштириш натижасида орттирилган маҳорат 7. Меҳнат мухофазаси - инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига қаратилган тадбирлар 8. Касбий стандартлар- касбий фаолиятнинг маълум бир турини, шу жумладан маълум бир меҳнат функциясини бажариш учун зарур бўлган малакаларнинг хусусиятлари 9. Меҳнатни меъёрлаш - маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш ёки маълум ташкилий ва техник шароитларда маълум миқдордаги ишларни бажариш учун меҳнат харажатларини ўлчаш жараёни; илмий меҳнатни ташкил этиш элементи 10. Меҳнат муносабатлари - бу ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг меҳнат функциясини (лавозим, касб ёки мутахассислик бўйича ишлаш ёки унга тайинланган маълум бир иш тури бўйича) иш ҳақи бўйича шахсий ишлаши тўғрисидаги келишувга асосланган муносабатлардир. 11. Жамоавий ҳимоя воситалари- тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар; 12. Зарарли ишлаб чиқариш омили-таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили; 13.Иш ўрни- меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи; 14. Ишлаб чиқариш фаолияти- маҳсулот ишлаб чиқариш, хом ашёни қайта ишлаш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси; 15. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса- ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса; 16. Касб касаллиги- ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги; 17. Меҳнат шароитлари- меҳнатни амалга ошириш чоғидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси; 18. Меҳнатни муҳофаза қилиш- меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими; 19. Меҳнатда майиб бўлиш- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши; 20. Ноқулай ишлаб чиқариш омиллари- зарарли ишлаб чиқариш омилининг ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги; 21. Хавфли ишлаб чиқариш омили- таъсири ходимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили; 22. Шахсий ҳимоя воситалари- ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар. (4) Ташкилотингизнинг асосий тадқиқот ёъналиши ташкил этилганидан бери ўзгарганми ва агар шундай бўлса, неча марта ўзгарган? Бу ўзгаришга нима сабаб бўлди? Институтнинг асосий тадқиқот йўналишлари Хуқумат қарори ва Низоми билан белгиланган. Download 85.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling