Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминланиш аҳволи ҳамда корхонала ўртасидаги ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини ривожлантириш ва уни амалиётга жорий этиш


Download 44.24 Kb.
Sana12.10.2023
Hajmi44.24 Kb.
#1699278
Bog'liq
Маъруза боймирзаев


Ўзбекистон республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги 1761-сонли қарори асосида олиб борилаётган ишлар тахлили бўйича Х.Боймирзаевнинг маърузаси.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда келажак авлоднинг илм олиши ва касб-ҳунар эгалаши учун бениҳоя кенг шароитлар яратилди. Айникса, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вужудга келиши ёшлар учун катта имкониятлар эшигнни очди.
Шўро тузуми даврида ҳунар-техника билим юртлари битирувчиларига оддий ишчи, деган номгина берилган бўлса, бугун ўқувчилар моддий-техник базаси Жаҳон стандартларига мос касб-ҳунар коллежларида ўзлари қизиққан турфа касб ва ҳунар сирларини ўрганиб, икки ёки уч ихтисослик буйича кичик мутахассислик дипломини қўлга киритишмокда.
Шунингдек, улар халқ хўжалиги ва иқтисодиёт тармоқларининг бирламчи бўғинларида ҳамда ишбилармон ва тадбиркор сифатида ҳам фаолият олиб бориб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса кўшишмоқда.
Касб-ҳунар коллежимизнинг профилини ўзгартирганимизнинг бирламчи сабабларидан бири нафақат коллежимиз мавқеи, балки битириб чиқаётган ўкувчиларимизнинг такдири билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Чунки тайёрлаётган кичик кадрларимизга меҳнат бозорида эҳтиёж бўлмаса, дипломини қўлга киритган битирувчимиз қаерга боради? Ҳаётий қарашлари энди шаклланаётган ёшларимизнинг бўш қолиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини барчамиз яхши англаймиз.
Меҳнат бозоридаги иш берувчиларга келсак, бозор шароити ва ракобат муҳитида улар факат кимнидир иш билан таъминлашни ўзларига мақсад қилмайдилар, албатта. Улар меҳнат бозорида танлаш имкониятига эга бўладилар, табиийки улар бу имкониятдан фойдаланадилар. Чунки уларга шунчаки ходим эмас, балки маҳсулот ва хизматларининг сифатини таъминлайдиган ва бинобарин, мўмай фойда келтирадиган ходимлар керак. Шy максадда коллеж ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзолангаи,
Масалан, Термиз шаҳридаги «Сурхондонмаҳсулотлари» акционерлик жамияти, «Термиз-нефтбазаси», «Сурхондарёавто-теххизмат» ОАЖ, «Shindong Spinning» ҚК, «Ўзавтодарётранс» агентлиги каби йирик ташки­лотлар ва бир қанча кичик корхоналар билан амалий ишлар олиб борилмоқда. Корхоналар билан тузилган шартномаларда кўрсатилганидек, мутахассисларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш бўйича корхоналарнинг етакчи мутахассислари таълим муассасамизда амалий ишлар олиб боришмокда. Кол­лежда касблар бўйича билим олаётган ўкувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳамда дипломолдн ишлаб чиқариш амалиётларининг Давлат таълим стандартлари даражасида юкори савияда ўтказилиши таъминланмоқда. Бу қилинаётган барча ишлар натижасида ўкувчиларнинг таълимдан сўнг ўз иш ўринларини тез топиши ҳамда мослашишини таъминлайди.
Мехнат бозорида иш ўринларига бўлган эхтиёж ва ишчи куч таклифини тахлил қилиш ва баҳолаш асосида демократик омилларни ҳамда иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни чукурлаштириш чора-тадбирларини давом этти-риш ҳар бир тармоқ ва худудни ривожлантиришнинг устувор йў-налишларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда белгиланаётир. Мамлакатимизда иктисодиётнинг барча тармоқлари кенг ривожланиб бораётган бир пайтда уларни кичик мyтaxaccиcлap би­лан таъминлаётган касб-ҳунар коллежлари ўз фаолиятини меҳнат бозоридан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши максадга мувофиқдир. Шундагина коллежларни тамомлаган кичик мугахассислар жамиятда иш ўринларига эга бўладилар.

Ишлаб чиқариш таълими малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг асосий таркибий қисмидир.


Маълумки, касбий тайёргарлик ёки инсонни маълум аниқ соҳада ишлашга, яъни меҳнат қилишга ўргатиш қуйидаги икки йўл орқали амалга оширилиши эътироф этилган:
а)ўқувчини малакали мутахассис билан бевосита ҳамкорликда ишлаш жараёнида, яъни уста-шогирд тизимида;
б)махсус муассасаларда ташкил этилган касбий таълим-тарбия жараёнида.
Уста-шогирд йўли узоқ вақт талаб этилганлиги ва самарадорлигининг нисбатан пастлиги сабабли ҳозирги вақтда нисбатан камроқ қўлланилади.
Ишлаб чиқариш таълими касб-ҳунар таълими муассасаларида малакали мутахассислар тайёрлашнинг муҳим қисмидир. Шунинг учун ҳам касбий тайёргарлик учун ажратилган умумий вақтнинг 40-45 фоизи ишлаб чиқариш таълимига берилади. У моҳиятига кўра таълим-тарбия жараёнида намоён бўладиган муҳандис-педагог (ўқитувчи) билан ўқувчиларнинг ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қиладиган фаолиятларида ўз аксини тоади. Бундай фаолиятнинг натижаси бўлиб, ўқувчиларда таркиб топган амалий билимлар, касбий хатти-ҳаракат усуллари (кўникма, малака) ҳамда шахсий фазилатлар ҳисобланади. Ишлаб чиқариш таълими таълим-тарбия ишининг барча умумий қонун-қоидаларига қатъий амал қилади, шу билан бирга унинг ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуддир.
Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этишлари ишлаб чиқариш таълимининг асосий ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади, бу ўз навбатида унинг мазмунини, ташкил этиш шаклини, ўқитиш воситаси ва услубини аниқлайди.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жамоатчилик бошқарувининг самарали тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги “Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 201-сонли қарори, шу ҳақдаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2012 йил 9 июлдаги 181-сонли буйруғи чиқарилди.
Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазифаларни бажариш учун зарур маълумот ва ахборотларни касб-ҳунар коллежидан белгиланган тартибда олиш;
Кенгаш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Иш режаларини, тадбирлар режаларини, дастурларни ва касб-ҳунар коллежининг бошқа ҳужжатларини муҳокама қилишда қатнашиш, уларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар киритш;
Касб-ҳунар коллежининг фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу жумладан касб-ҳунар коллежининг раҳбар лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар билан давлат органларига мурожаат қилиш;
Касб-ҳунар коллежи директорига касб-ҳунар коллежининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини, шунингдек ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида тавсиялар киритиш.


Эътиборингиз учун раҳмат!
Download 44.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling