Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 80.06 Kb.
bet1/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)



[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Мактабгача таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайд этиб ўтилсинки, мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида сўнгги йилда қабул қилинган қатъий чора-тадбирлар натижасида Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинди.
2017 — 2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур тасдиқланди, унинг доирасида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.
Шу билан бирга ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим ташкилотларини қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатли давлат органларининг фаолияти айниқса жойларда ҳамон паст даражада қолмоқда.
Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг ҳолати замон талабларига тўлиқ даражада мос келмайди ва мамлакат аҳолисининг ўсиб боришини эътиборга олганда болаларнинг мактабгача таълим билан зарур даражада қамраб олинишини таъминлаш имконини бермайди.
Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
(муқаддиманинг биринчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ҳудудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш;
мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш;
концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;
бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини «ноль» харид қийматида сотиш;
тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва методик таъминлаш;
оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.
Белгилансинки, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
2. Давлат-хусусий шерикчилиги шаклига қараб хусусий шерик зиммасига инвестиция мажбуриятларининг қуйидаги турлари юкланиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling