Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 80.06 Kb.
bet2/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингентдан муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли миқдорларини (мазкур жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланганидан ошмайдиган миқдорларда) белгилаб қўйиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий шерикка бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.
3. Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштириш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар доирасида ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузилади. Мазкур қарор 1-бандининг саккизинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда танлов ўтказилмайди;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги давлат томонидан шерик сифатида хусусий шерик билан битим тузади, мазкур вазирлик битим шартларини хусусий шерик қандай бажараётгани мониторингини олиб боради.
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида очиладиган ҳисобварақ (кейинги ўринларда — махсус ҳисобварақ)да жамлаш тўғрисидаги;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган шундай ташкилотларга давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
6. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги босқичма-босқич ажратиладиган маблағлари;
Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки томонидан ажратиладиган 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайрия ионалари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling