Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари


Download 80.06 Kb.
bet6/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари — режадаги қувватининг 50 фоизи ҳам бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — муҳим давлат, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган мактабгача таълим соҳасидаги инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;
филантропик фаолият — жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз (бепул) ўтказиш, бепул тарзда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқача кўмак бериш бўйича ихтиёрий фаолияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар — кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус контингент — ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
концессия (концессион битим) — муайян муддатга тузилган битим, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оталиқ — оталиққа олинган мактабгача таълим ташкилотига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият.
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг қонун олдида тенглиги;
давлат-хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги;
хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик;
камситишга йўл қўймаслик;
коррупцияга йўл қўймаслик.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
4. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;
давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш;
бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;
ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга бепул бериш;
мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;
(4-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш;
(4-банднинг саккизинчи-тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.
Давлат-хусусий шериклик танлов асосида амалга оширилади, бундан ушбу банднинг саккизинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Хусусий шерикни танлаб олиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» ги Қонуни талаблари асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия томонидан хусусий шерикнинг аризаси кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган битта базавий ҳисоблаш миқдорида давлат шеригининг махсус ҳисобварағига ўтказиб бериладиган йиғим ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини давлат шериги ёки хусусий шерик томонидан таклиф этилиши мактабгача таълим соҳасида битим учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling