Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби


Download 80.06 Kb.
bet7/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

2-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби
9. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим хизматини кўрсатиш истагини билдирган хусусий шерик давлат шеригига тегишли ариза беради.
10. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган ери, жисмоний шахслар учун — шахсий маълумотлар ва яшаш манзили;
лойиҳани амалга ошириш мақсади;
битимнинг тахмин қилинган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза у келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида давлат шериги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда кўриб чиқилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Келиб тушган ариза кўриб чиқилгач ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ижобий хулосалари олингач, давлат шериги танловни эълон қилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
Танлов ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
13. Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.
Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Такроран юборилган ҳужжатлар улар такроран юборилган кун қабул қилинган ҳисобланади. Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling