Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 80.06 Kb.
|
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар белгилансин: Олдинги таҳрирга қаранг. махсус ҳисобварақдаги маблағлар нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга имтиёзли кредитларни бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади; (7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) махсус ҳисобварақдаги маблағлардан кредитлар тижорат банклари томонидан мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган муддат ва шартлар асосида ажратиб берилади. (7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг қуйидаги муддатлари белгилансин: нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш битими — камида 30 йил; бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини «ноль» харид қийматида сотиш битими — камида 30 йил; тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш битими — камида 30 йил; нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ҳудудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш битими — камида 30 йил; мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш битими — камида 30 йил; концессия асосида қурилиш учун ер майдони ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш битими — 15 йилгача; хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий жиҳатдан таъминлаш битими — камида 10 йил; оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва методик таъминлаш битими — камида 3 йил; оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими — камида 1 йил. Ўз фаолиятини олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда бошлаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятини у ташкил этилган кундан бошлаб 30 йил мобайнида қайта ихтисослаштириш тақиқланади. (8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Давлат-хусусий шерикчилиги шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари: ташкил қилинаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг эҳтиёжлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари ва ўйингоҳлар давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 2 йил муддатга божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан; нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ўн йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. Белгилансинки: ушбу бандда кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари мактабгача таълим соҳасида кўрсатилаётган хизматларидан оладиган соф тушум улуши умумий реализация ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра камида 80 фоизни ташкил этадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан қўлланилади; ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугайдиган сана имтиёзлар амал қилиши муддати ниҳоясига етадиган ойнинг охирги куни ҳисобланади. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 10. Қуйидагилар: Download 80.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling