Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 80.06 Kb.
bet21/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

16-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
118. Вазирлик зарурат бўлса, хусусий шерик билан келишув бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, жумладан хусусий шерик томонидан ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмлари бўйича ўқитилиши шарт бўлган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда махсус контингент сонини оширишга доир қисмига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, жумладан хусусий шерик томонидан ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмлари бўйича ўқитилиши шарт бўлган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда махсус контингент сонини камайтиришга доир қисмига ўзгартишлар киритиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан қўшимча тарзда келишиб олиш талаб этилади.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
119. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сонли қарори 1-бандининг учинчи — бешинчи хатбошилари, шунингдек, қарорнинг 3-ва 4-иловалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПҚ-3378-сонли қарори.


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 07/12/3651/1007-сон, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон)
Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling