Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 80.06 Kb.
|
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)
8-боб. Бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш тартиби
(8-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 59. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида битимни Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ДУКларига рўйхатдан ўтказиш учун юборади, шунингдек, объектни балансида сақловчига юборади. (59-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон) 60. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кунлик муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт. 61. Объект хусусий шерикка берилади ва у томонидан объектнинг барча буюмлари ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга қайтарилади. 62. Объект томонларнинг ваколатли вакиллари ҳозирлигида икки томонлама ўтказиш тўғрисида ҳужжат тузилган ҳолда ўтказилади ва қайтарилади. Мазкур ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади: ҳужжат тузилган жой ва сана; битим реквизитлари (тузилган сана, рақам); давлат мулкининг техник ҳолати. Ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади. 63. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафталик муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади. 64. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда: молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши; барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши; зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт. 65. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда: мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш; Олдинги таҳрирга қаранг. давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш; (65-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) фойда олиш ҳуқуқига эга. 66. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади: Олдинги таҳрирга қаранг. бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) қайта қуриш, ҳудудни обод қилиш, бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотининг биносини жорий таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини тегишли ҳолатда сақлаш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилмайдиган биноларни (корпусларни) битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш; (66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун 30 йил мобайнида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) объектни ўз мулки қилиб олиш ҳуқуқисиз ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади. (66-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 80.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling