Беньков Павел Петрович Таваллуд топган сана: 20 dekabr 1879 йил Вафот этган сана: 16 yanvar 1949 йил Туғилган жой:Россия империяси Йўналишлар: Рассомлар Таржимаи ҳол - Таржимаи ҳол
- Павел Петрович Беньков — машҳур совет ўзбек рассоми. Ўзбек ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Самарқанд рассомчилик билим юрти ўқитувчиси.
- Павел Петрович Беньков 1879 йил декабрь (янги услуб бўйича 20 декабрь) Қозонда туғилган. Петербург рассомчилик академиясини тамомлаган, 1901 йилдан 1906 йилгача Д. Н. Кардовский синфида ўқиган. Таълимни Парижда, 1906 йил Жюлиан академиясида давом эттирган.
- 1909 йилдан 1929 йилгача П. П. Беньков Қозондаги рассомчилик билим юртларида тасвирий санъатдан дарс беради.
- 1922 йил “Инқилобий Россия рассомлар уюшмаси” таркибига қўшилади.
- 1930 йил П. П. Беньков Самарқандга қайтади ва Самарқанд рассомчилик билим юртида тасвирий санъатдан дарс бера бошлайди. У ерда бир қатор ўзбек рассомларига касб сирларини ўргатади, хусусан, Абдулҳақ Абдуллаев, Юсуф Елизаровлар.
- 1930 йилдан Беньков республика ва бутун иттифоқ миқёсидаги барча кўргазмаларда қатнашади.
- 1932 йилдан П. П. Беньков илк бор манзаравий этюдлар-у, жанр картиналаридан мавзувий композицияларга ўтади. Асарларининг мавзуси кенг ва долзарб. “Худжум шойи ишлаб чиқариш фабрикаси” (1932) ва “Регистонда саккизинчи март” (1933) картиналари аёлларнинг озодлиги учун курашиш ва уларнинг жамоат қурилишига жалб қилишни ўзида акс эттиради. “Раватстрой” (1934) картинасида суғориш ишлари қурилиши кўрсатилган, “Табаррук ҳосил” (1935), “Пахта терими” (1936), “Пахта даласи теримидаги қиз” кабиларда колхозчиларнинг кундалик ҳаётини кўриш мумкин. 30-йилларнинг ўрталаридан Павел Беньков республика ва бутун иттифоқ миқёсидаги барча кўргазмаларда иштирок этади.
У учун янги бўлган ҳаётни яхшироқ тушуниш ва барча қизиқарли ажойиботларни кўриш учун Павел Беньков республика бўйлаб кўп саёҳат қилади, қадимий шаҳарлар ҳаробаларини ва кичик қишлоқларни зиёрат қилади. Ўз ишларини табиат қўйнида чизишга ҳаракат қилади. Унинг ўша даврларда қизилган йирик кўпшаклли композиция ва портретлари ёруғлик билан суғорилган. - У учун янги бўлган ҳаётни яхшироқ тушуниш ва барча қизиқарли ажойиботларни кўриш учун Павел Беньков республика бўйлаб кўп саёҳат қилади, қадимий шаҳарлар ҳаробаларини ва кичик қишлоқларни зиёрат қилади. Ўз ишларини табиат қўйнида чизишга ҳаракат қилади. Унинг ўша даврларда қизилган йирик кўпшаклли композиция ва портретлари ёруғлик билан суғорилган.
Урушнинг охирги йиллар Павел Беньковнинг соғлиғи ёмонлашади, лекин у кўп ишлашда давом этади, вақтини самарали ўтказишга ҳаракат қилади. 1943-1948 йиллар оралиғида у полотнолар мажмуини яратиб, унда Самарқанд манзараси ва шаҳарнинг кундалик ҳаётини тасвирлайди (“Шоҳи Зиндадаги рассом 1943, “Дутор ушлаган қиз” 1947, “Кичик ҳовли. Бозордан қайтиш”, 1947; “Кузги Самарқанд”). Ҳатто ижодининг кечки давриларида ҳам рассом юқори маҳорат ила ижод қилади, унинг “Кузги ҳовли. Самарқанд” (1947) асари нозик лирика ва маъюс кайфият билан тўйинган. - Урушнинг охирги йиллар Павел Беньковнинг соғлиғи ёмонлашади, лекин у кўп ишлашда давом этади, вақтини самарали ўтказишга ҳаракат қилади. 1943-1948 йиллар оралиғида у полотнолар мажмуини яратиб, унда Самарқанд манзараси ва шаҳарнинг кундалик ҳаётини тасвирлайди (“Шоҳи Зиндадаги рассом 1943, “Дутор ушлаган қиз” 1947, “Кичик ҳовли. Бозордан қайтиш”, 1947; “Кузги Самарқанд”). Ҳатто ижодининг кечки давриларида ҳам рассом юқори маҳорат ила ижод қилади, унинг “Кузги ҳовли. Самарқанд” (1947) асари нозик лирика ва маъюс кайфият билан тўйинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |