Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
-боб. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда тақдим этиш тартиби
Download 80.06 Kb.
|
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)
6-боб. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда тақдим этиш тартиби
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 38. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 39. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерикнинг — танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади. 40. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ёки туман (шаҳар) ҳокимияти хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади. 41. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий орган деб юритилади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда ер участкасини танлаш ва тақдим этишга доир материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади. 42. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида: Олдинги таҳрирга қаранг. нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади; (42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади. 43. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради. 44. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади. 45. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда: молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши; барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши; зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт. 46. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик: мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш; Олдинги таҳрирга қаранг. давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш; (46-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) фойда олиш ҳуқуқига эга. 47. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади: Download 80.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling