Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 80.06 Kb.
bet12/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш ва мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк хусусий шерик ихтиёрида қолдирилса (бекор қилиш ҳуқуқи билан), тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ва мулк битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шериги ихтиёрида қолдирилса, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригида қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Давлат шериги давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича ўтказиш жараёнини ташкил этиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига битим тузилган вақтдан бошлаб бир кун ичида танлов ғолиби ҳақидаги ахборотни ва битимнинг кўчирма нусхасини юборади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Давлат активларини бошқариш агентлигининг топшириғига биноан унинг ҳудудий органи ахборот олган вақтдан бошлаб уч кун ичида давлат мулки бўлган бўш турган объектни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини балансда сақловчига (кейинги ўринларда матнда балансда сақловчи деб юритилади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда инвентаризация ўтказади ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органига:
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
инвентаризация комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;
инвентаризация комиссияси мажлисларининг баённомаларини;
инвентаризация комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мулкни инвентаризация қилиш ҳужжатларини;
кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни ўрнатувчи бошқа ҳужжатларни (агар улар бор бўлса);
ер участкасига, ерости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;
балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки бўлган объектларнинг паспортини фотосуратларни (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.
(50-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
51. Инвентаризация балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли инвентарь рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.
52. Харид қилувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган шартларда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши шарти билан инвентаризация ҳужжатлари Давлат мулки бўлган объектларни «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган шакллар бўйича тузилади, инвентаризация комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
53. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида инвентаризация ҳужжати тузилгач, объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати унинг баланси қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати имзолангач ва хусусий шерик томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, беш иш куни ичида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи хусусий шерикка «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, давлат шериги томонидан тақдим этилган ахборот бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи хусусий шерик томонидан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек аудит хулосаси асосида «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгисини қўяди.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон)
56. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.
57. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:
мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;
(57-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
фойда олиш ҳуқуқига эга.
58. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк хусусий шерик ихтиёрида қолдирилса (бекор қилиш ҳуқуқи билан), тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ва мулк битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шериги ихтиёрида қолдирилса, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling