Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Download 80.06 Kb.
|
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)
5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
33. Хусусий шерик: Олдинги таҳрирга қаранг. давлат шеригидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ва эркин фойдаланиладиган ахборотни олишга; (33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 1.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон) давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга; Олдинги таҳрирга қаранг. ер участкаларини, бўш турган биноларни, шу жумладан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмаётган бинолари ёки корпусларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланишга; давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида амалга оширилган тақдирда, моддий-техник ва услубий таъминланишга; (33-банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситалари харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишга; битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 34. Хусусий шерик: битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан давлат таълим талабларига қатъий риоя қилиши; битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши; Олдинги таҳрирга қаранг. нодавлат мактабгача таълим ташкилотида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиши; нодавлат мактабгача таълим ташкилотини юқори малакали педагогика кадрлари ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-тарбия жараёнини қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши; (34-банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) тарбиялаш ва ўқитишнинг юқори сифатини таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан истеъдодли болаларни аниқлаши ва қўллаб-қувватлаши; илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим соҳасидаги таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши; Олдинги таҳрирга қаранг. ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тарбияланувчиларини махсус контингентни ва мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими томонидан юбориладиган муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиши, улар учун ота-оналар тўловини имтиёзли шартларда (ушбу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) ўрнатиши; (34-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) ўқитиш муддатлари ва шартлари, ҳақ тўлаш миқдорлари, томонлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таҳсил олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиши; объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт. Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, бундан хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно. Олдинги таҳрирга қаранг. 35. Шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ота-оналар тўловининг имтиёзли шартлари асосида мактабгача таълим ташкилотининг туман (шаҳар) бўлимига қабул қилинадиган тарбияланувчиларнинг давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотига йўлланма олишида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: (35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) ариза; ота-оналари паспортларининг кўчирма нусхалари; бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; ҳажми 3х4 бўлган боланинг фотосурати (4 та); тиббий картадан олинган кўчирма; Олдинги таҳрирга қаранг. мазкур оила ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ёки бола махсус контингентга тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжат. (35-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Мактабгача таълим ташкилотининг туман (шаҳар) бўлими мурожаатни кўриб чиқиб ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 3 кун ичида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун йўлланмани расмийлаштиради. Мактабгача таълим ташкилотининг туман (шаҳар) бўлими йўлланмаси асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти болаларни имтиёзли шартларда қабул қилади. (35-банднинг саккизинчи-тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 36. Давлат шериги: Олдинги таҳрирга қаранг. давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун маслаҳатчиларни жалб қилишга; (36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. хусусий шерикдан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга; (36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон) битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолашга; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга; хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга; битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга; давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли. Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 37. Давлат шериги: хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиши; хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиши; Олдинги таҳрирга қаранг. нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши; (37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт. Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 80.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling